март 26, 2017 15:28 Asia/Tashkent

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

 Азиз тингловчилар, ўтган эшитиришимизда айтган эдикки масжид мусулмонлар учун намозни жамоат билан адо этиш жойи саналади.  Бу муқаддас макон мусулмонларнинг бирдамлик, бирлаштириш ва ваҳдат маконидир. Бу ваҳдат ҳар бир жамият саломатлигининг асосий унсури  ва боқий қолиш асоси саналади. Бу маконда аёл ва эркак, кичик ва катталар ва турли характер ва афкорга эга бўлган жамият йиғилишади. Ҳамдиллик ва ҳамжиҳатлик  масжиднинг бирлашиш ва иттифоқининг маркази, ҳамда мусулмонларнинг унс олиш ва улфати ҳисобланади. Мусулмонлар муназзам тарзда ва махсус замонда кундалик ва жума намозини бажо келтиришади ва ўзининг махсус одоб ва вузў олишлари билан ижтимоий ибодатда иштирок этишади.  Улар  бевосита диний тарбияни касб этади ва ахлоқий муҳим хулқ –атвор, ҳамда ижтимоий ва ҳамжиҳатлик ҳисс-туйғуси унинг вужудида намоён бўлади.

Шветсиялик исломшунос, сиёсатчи ва ёзувчиси Марсел Биосард  шундай айтади: “ Масжид мусулмонларнинг ҳамдиллик, ҳамжиҳатлик ва иттифоқининг омили саналади ва унинг маданий ва ижтимоий жиҳатларга эътибор бермаслик мумкин эмас, айниқса ҳозирги замонимизда мусулмонлар исломга нисбатан янада кўпроқ ўз эҳтиросларини кўрсатишади ва  масжид руҳий тарбия бериш маркази сифатида, ҳамда  золимлар ва ҳукмронлар қаршисида  мусулмон умматининг бир қарши-кураш олиб борадиган бир маркази ҳисобланади.

 Масжидлар аста -секинлик билан ислом зуҳур топишининг дастлабки йиллардаги мавқеини қӯлга киритди.. Масжидлар ичида кутубхоналар ва ижтимоий йиғилиш жойлари вужудга келиши шундай ҳақиқатни ошкор этадиким исломда масжиднинг вазифалари фақат намознинг фарзини бажаришдан иборат эмас,  балким исломнинг энг муҳим сиёсий ва маданий марказларидан бири ҳисобланади. Жума намозининг иқомаси дам олиш кунида мусулмонлар учун йиғилиш ва ижтимоий муҳим масалаларни баён этиш,  камчиликлар ҳақида баҳс -мунозира қилиш, макон,  сиёсий қарорларни қабул қилиш ва турли масалаларни ҳал этиш макони ҳисобланади.

Бу йилларда халқнинг сиёсий тафриқалар ва бӯлинишларига қарамасдан фосид золимлар ҳукуматидан норозий бӯлган ва  бу  фосид, золим ва мустабид ҳукуматларга қарши  мусулмонларнинг кураш олиб бориш режаларини бу масжидларда режалаштиришади. Бунга асосан  Аллоҳ таоло ӯз пайғамбарини исломий жамиятнинг ваҳдатини  зиён ва зарарларга юзмаюз этадиган масжидга ҳузур топиш ва унда намоз уқишдан  наҳий этади. Шунинг учун ул ҳазрат  бундай маконларда на фақат ҳузур топмадилар,  балки бундай маконларни бузиб ташлаш ёки ёқиб ташлашга кӯрсатма берган эдилар.

Азизлар, энди эшитиришимиз давомида Қайравон жоме масжид ҳақида сӯҳбатлашамиз. 
Уқба ҳам деб номланадиган Қайравон жоме масжиди 9 минг квадрат метр масоҳат билан ҳижрий -қамарий 50 -чи йилда Тунисдаги Қайравон шаҳрининг асосчиси ва Муовия ҳукумронлиги остида бӯлган Уқба Бин Нофи томонидан бино этилди. Қайравон жоме масжиди ислом дунёсининг ғарбидаги энг қадимий тоат -ибодат қилиш маҳали ҳисобланади.
Африка қитъасининг биринчи азони мазкур масжидда тиловат қилганлиги сабабли ислом тарихида махсус ӯринни эгаллайди.  Дастлаб бу масжид жуда кичик эди ва унинг шифти бевосита устунлар устида қарор олган эди. Аммо замон ӯтиши ва ислом тарихида турли ӯзгаришларнинг вужудга келиши билан турли зеб -зиннатлар билан безатилди.

Қайравон жоме масжиди 5 -та гумбаз ва 9 -та кириш эшикларидан иборатдир. 
Мақсура меҳробнинг ёнида қарор олган ва халифаларнинг ҳурмат -эҳтироми ва уларни ҳимоя этиш учун қурилган эди. Мақсуранинг ичида бӯлган шахс намозхонлардан жудо бӯлса ҳам аммо бу жамоат билан бирга намоз уқийди.  Мақсура биноси намозхонлар ва ҳоким ва халифа ӯртасидаги алоқаларнинг зайифланишидан далолат беради. Муовия Димишқ  уммавий масжидида ӯз жойини сақлаш    учун  учун мақсура қурган эди.

 

 

Ёрлиқ