Илмий янгиликлар сари
Буйрак етишмовчилиги деганда, буйракнинг экскретор фаолиятининг ўта пасайиши ёки тухташи, буйракнинг бошқа фаолиятларининг чуқур ўзгариши ва организм ички муҳити доимийлигининг бузилиши билан кечадиган ҳолат (синдром) назарда тутилади. Буйрак етишмовчилигининг ўткир ва сурункали шакллари мавжуддир, бу эса етишмовчиликнинг қанчалик тез ривожланиши билан белгиланади.
Бугунги кунда эронлик мутахассислар турли соҳада илмий муваффақиятларга қӯл топиб, тиббиёт соҳасида бир қатор дори-дармонларни ихтиро этишга ноил бӯлишган.
Эронлик мутахассислар тадқиқотлар натижасига кӯра илдиз ҳужайралар ва ҳужайра орқали даволаш усулида сурункали буйрак етишмовчилиги касаллиги олдини олишга ҳаракат қилишмоқда.
Буйрак етишмовчилиги деганда, буйракнинг экскретор фаолиятининг ўта пасайиши ёки тухташи, буйракнинг бошқа фаолиятларининг чуқур ўзгариши ва организм ички муҳити доимийлигининг бузилиши билан кечадиган ҳолат (синдром) назарда тутилади. Буйрак етишмовчилигининг ўткир ва сурункали шакллари мавжуддир, бу эса етишмовчиликнинг қанчалик тез ривожланиши билан белгиланади.
Буйрак фаолиятининг бузилганлигини кўрсатувчи асосий белги бўлиб, сийдик ажратилишида фаол иштирок этувчи нефронлар сонининг камайиши хисобланади (фаол нефронлар миқдори — ФНМ). Бу миқдор икки баравар камайганда буйракнинг барча фаолиятлари бузилади. ФНМ оз миқдорда камайганда буйрак фаолияти чегараланган равишда бузилади.
Ўткир буйрак етишмовчилиги - бу ҳолат анча кўп учраб, гомеостазнинг буйракка боғлиқ бўлган ҳолатининг кескин бузилишига ва кўпинча беморнинг ўлимига олиб келади. Ўткир буйрак етишмовчилигининг асосий сабабларини буйракка боғлиқ ёки унга бўлмаган гурухларга ажратилади:
а) буйракка боғлиқ сабаблар — ўткир гломерулонефрит, буйракнинг турли моддалар таъсирида ўткир ва тез шикастланиши, ўткир ва хавфли кечадиган пиелонефрит, буйрак қон томирларининг тромбози ёки эмболия туфайли берқилиши, томирларнинг деярли яхлит организм миқйсида яллиғланиши (умумий васкулит).
б) буйракдан ташқаридаги сабаблар — кўп қон йукотиш, шок ва коллапс; тўқималарнинг хаддан ташқари шикастланиши ёки куйиши, организмнинг экзоген ва эндоген кучли захарланиши, сийдик йўлларининг кескин ва тўла берқилиши ва бошқалар.
Сурункали буйрак етишмовчилиги буйрак нефронларининг ошиб борувчи халоқати ва фаол нефронлар миқдорининг камайиб кетиши туфайли юзага келадиган ҳолат ёки синдромдир. Бу холатнинг дастлабки белгилари фаол нефронлар миқдори 50% гача камайганида бошланиб, бу миқдор 30% га тушганда яққол намоён бўлади.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Сурункали буйрак етишмовчилигининг сабабларини ҳам шартли равишда бевосита буйрак билан боғлиқ, бўлган ва буйракдан ташқари, яъни буйракнинг бошқа касалликларида патологик жараёнга икқиламчи жалб этилиб шикастланиши билан алоқадор гурухларга ажратиш мумкин.
Буйракка бевосита боғлиқ сабабларга буйракнинг кучайиб борувчи сурункали касалликлари (сурункали гломерулонефрит, пиелонефрит, узоқ, давом этувчи буйрак тоши касаллиги ва бошқалар) мисол бўлади. Буйракнинг артериал гипертония, қандли диабет, амилоидоз, подагра, буйрак артериясининг стенози ва бошқа холатлардаги икқиламчи шикастланиши ҳам сурункали буйрак етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин.
Сурункали буйрак етишмовчилигининг патогенези фаол нефронлар миқдорининг камайиши ва шу туфайли буйракнинг асосий фаолиятларини бузилиши билан боғлиқдир. Сурункали буйрак етишмовчилигида унинг кўринишларини белгиловчи асосий омиллардан бўлиб азотемия хисобланади. Азотемия буйрак орқали азот модда алмашинувининг қолдиқ махсулотлари чиқарилишининг бузилиши туфайли юзага келиб, унинг даражаси ишлаётган нефронлар миқдори билан боғлиқдир. Сурункали буйрак етишмовчилигида организмда кўплаб захарли моддалар тўпланиб, улар организмнинг захарланишига ва бу синдромнинг асосий белгилари (иштаха бўғилиши, холсизланиш, ўта кучли қичишиш, эшитиш, таъм билишнинг бузилиши, полиневритлар, миокардит, плеврит ва бошқалар) юзага чиқишига сабаб бўлади..