апрел 08, 2017 10:06 Asia/Tashkent

724-қисм." Рум " муборак сураси 27-29-ояти карималарининг шарҳи.

Суҳбатимиз ибтидосида  « Рум " муборак сураси 27-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

ووَهُوَ الَّذِي يَبْدَأُ الْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُ وَهُوَ أَهْوَنُ عَلَيْهِ ۚ وَلَهُ الْمَثَلُ الْأَعْلَىٰ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۚ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ ﴿٢٧﴾

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

У махлуқотни йўқдан бор қиладир, сўнгра уни яна қайтадан вужудга келтирадир, бу унга жуда осондир. Осмонлару ердаги энг олий васф Уникидир. У азиз ва ҳаким зотдир. (27)

Ӯтган суҳбатларимизда  Қуръони карим Аллоҳнинг борлиқдаги оят белгиларига ишора қилган, деб айтдик. Бу ояти каримада қиёмат кунига ишора қилиниб, буюрилади: Борлиқ оламни яратган Аллоҳ махлуқотларни қиёмат куни тирилтиришга қодирдир. Биз инсонлар кӯпгина чекловлар доирасида амал қилганлигимиз учун бизга айрим ишлар қийин, баъзилари эса осон кӯриниши мумкин. Аммо Аллоҳ учун қийин ёки осон деган иш йӯқ.

Ояти каримада буюрилади: сиз инсонлар учун бирор-бир ашёни иккинчи маротаба ясаш биринчи маротаба яратишдан кӯра осонроқ экан, ҳеч қандай маҳдудиятларга эга бӯлмаган, барча камолотларнинг соҳиби   Аллоҳ таъолога бу иш қийин деб ӯйлайсизми?

   Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аллоҳнинг сифоти инсоннинг тасаввур ва баёнига сиғмайди. Ҳеч ким ва ҳеч нарса У билан қиёсланишга лойиқ эмас.
  2. Илоҳий ҳикмат ӯлимдан сӯнг бошқа бир дунёнинг мавжудлиги, инсоннинг тақдири ӯлим билан тугамаслигини  тақозо қилади.

Энди  «Рум" муборак сураси  28-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

ضَرَبَ لَكُم مَّثَلًا مِّنْ أَنفُسِكُمْ ۖ هَل لَّكُم مِّن مَّا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُم مِّن شُرَكَاءَ فِي مَا رَزَقْنَاكُمْ فَأَنتُمْ فِيهِ سَوَاءٌ تَخَافُونَهُمْ كَخِيفَتِكُمْ أَنفُسَكُمْ ۚ كَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ ﴿٢٨﴾

Бу ояти  карима    қуйидагича таржима қилинган:

У сизга ўзингиздан мисол келтирди. Сизларнинг қўлингиздаги (қулларингиз)дан Биз сизга ризқ қилиб берган нарсада шерикларингиз бор-у, сизлар у(ризқ)да тенг бўлиб, улар ҳақида ҳам ўзингиздан ҳаққингизда қўрққанингиздек қўрқасизми?! Ақл юритадиган қавмлар учун оятларни ана шундай муфассал қилиб борурмиз. (28)

Мушриклар Аллоҳнинг айрим махлуқларини Аллоҳга шерик деб билишарди. Бу ояти каримада мушриклар  ақидасининг нотӯғри эканлигини исботлаш мақсадида инсонлар ҳаётидан бир мисол келтирилиб, буюрилади: Қуллари бор одам ӯз мол-мулкига қулнинг эгалик қилишига йӯл қӯядими? Қулни ӯзига шерик билиб, мол-мулкидан унинг ҳам ӯзи каби фойдаланишиги ижозат берадими? Энди ӯйлаб кӯринг, қулини ӯзига тенг билмаган одамлар қайси ақл билан Аллоҳнинг махлуқларини Аллоҳга тенглаштиришади?!

  Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Энг яхши ҳакам виждондир. Қул остидаги кишиларни ӯзига тенг кӯрмаган одамлар,  қандай қилиб Худонинг махлуғи бӯлган шахс ёхуд ашёни Аллоҳга шерик деб ӯйлашади?
  2. Қуръон оятлари ақл ва мантиқ асосида инсонлар билан сӯзлашиб, уларни ақл-тафаккур юритишга даъват этади.

Энди  «Рум" муборак сураси  29-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

بَلِ اتَّبَعَ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَهْوَاءَهُم بِغَيْرِ عِلْمٍ ۖ فَمَن يَهْدِي مَنْ أَضَلَّ اللَّـهُ ۖ وَمَا لَهُم مِّن نَّاصِرِينَ ﴿٢٩﴾

Бу ояти  карима   қуйидагича таржима қилинган:

Йўқ!!! Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар, холос. Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳидоятга сола оларди?! Ва охиратда уларга нусрат бергувчилар бўлмас. (29)

 Олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: Аллоҳга шерик келтирганлар ӯз нафсининг хоҳишларига банди бӯлган мантиқсиз кишилардир. Улар ҳеч қандай илмий далилга эга бӯлмасдан ширкка ружу қӯйишган ва ӯзларига энг улкан зулмни раво кӯришган.

Ақл ва билимни бир четга суриб,  ҳавову ҳавасга эргашганлар ишининг оқибати шу. Улар гумроҳ бӯлишади ва ҳидоят топишлари ҳам оғир кечади. Зеро, ҳақиқатни излаш ӯрнига ӯз нафсоний истак-хоҳишлари билан андармон бӯлган кишига ҳеч ким кӯмак етказолмайди. Унинг ӯзи ҳавову ҳавасдан кечиб, ақл-тафаккур йӯлига қайтиши мумкин.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Тавҳиднинг тӯғри йӯлидан тойилиш ӯзига зулм қилишнинг бир туридир. Ислом таълимотида эса ӯзига зулм қилишнинг гуноҳи ӯзгаларга зулм қилишдан оз эмас. Зеро ӯзига зулм қилиш Аллоҳ ва унинг пайғамбарига ҳам зулм қилишдир.
  2. Бугун ҳам ҳиндуизм ва будизм динларида давом этаётган ҳайвонлар ва одамлар шаклидаги ҳайкалларга сиғиниш аҳли башарнинг хх1 асрдаги жоҳиллиги  нишонасидир. Инсоният бугунги кунда билим ва ақл воситасида ривожланиб бормоқда аммо борлиқ ҳаётнинг асоси ҳақидаги ақидалари жоҳиллик ва хурофот ила қоришган.

Ёрлиқ