апрел 08, 2017 05:47 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 19-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил ражаб ойининг 10-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 8-апрел

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил  фарвардин     ойининг 19-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил ражаб     ойининг 10-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 8-апрел.

Бугунги сана Имом Жавод (а)нинг саодатли валодат кунлари билан тўғри келади. Ушбу сана муносабати билан барчангизни муборакбод этамиз.

Бундан 1243 йил олдин, ҳижрий-қамарий 195-йилнинг 10-ражаб ойида Исломнинг азиз Пайғамбари (с) Аҳли байтларидан бўлган Имом Муҳаммад Тақий (а) Мадина шаҳрида таваллуд топганлар. Имом Муҳаммад Тақий (а)нинг  оталари Имом Ризо (а)  шаҳодат топганларидан кейин ул ҳазрат мусулмонлар раҳбарлигини зиммаларига оладилар. Имом Муҳаммад Тақий (а)  халқ орасида катта обрў-эътиборга эга эдилар. Ул ҳазрат “Жавод”, яни кўп бахш этувчи номи билан шўҳрат топганлар

Имом Жавод (а) даврида ул ҳазратнинг шогирдлари қарийб 110 нафар бўлган ва ул ҳазрат томонидан жами 250 ҳадис нақл қилинган. Маълум бўлмоқдаки, ул ҳазрат қисқа умр кўрган ва қаттиқ сиёсий босим остида қолган бўлсаларда, самарали фаолият кўрсатганлар  .

Ул ҳазратнинг шогирдлари улуғ муҳаддис ва донишмандлар бўлишган ва уларнинг айримлари илм ва фиқҳга оид кўплаб китоблар ҳам ёзишган  .

Имом Жавод (а) буюрганлар:"Уч нарса дўстларнинг муҳаббатини ўзига жалб этади: биринчиси, турли муносабат ва учрашувларда инсофли бўлиш, иккинчиси, турли шароитларда уларга ҳамдам ва ҳамдард бўлиш ва учинчиси, пок қалбга эга бўлиш."

Бундан 1378 йил олдин, яъни ҳижрий-қамарий 60-йилнинг 10-ражабида  Худо Расули (с) нинг неваралари ва Имом Ҳусейн (а)нинг фарзандлари Али Асғар дунёга келган. Али Асғар таваллуд топган вақтда Язид бин Муовия янги  қудратга етган эди ва у Имом Ҳусейн (а) билан байъат қилиш учун турли босим ва таҳдидлардан фойдаланарди. Имом Ҳусейн (а) унинг фосид ва лаёқатсизлиги боис  у билан байъат қилмайдилар. Шу боисдан Али Асғарнинг дунёга келганидан 18 кун ўтгач, Имом Ҳусейн (а) бошқа оила аъзолари билан биргаликда Мадинани тарк этадилар. Кейинчалик Язид лашкарлари  билан Имомнинг Карбалода бўлган жангида Имом Ҳусейн (а)нинг ёронлари шаҳодат топганларидан кейин ул ҳазрат сувсизликдан ташна қолган олти ойлик фарзандларинни қўлларига кўтариб, сув йўлини тўсган душманга унга сув беришларини талаб этадилар. Аммо раҳмсизликда ном чиқарган ва Язид лашкаридан бўлган Ҳармала бин Коҳил Асадий ҳазрат Али Асғарнинг бўйнига қараб ўқ узади ва  ул ҳазрат шаҳид бўлади.

Бугунги кундан 158 йил олдин, яъни  милодий 1859  йилнинг 8-апрелида  австриялик машҳур математик ва файласуф Эдмунд Ҳуcсерл  таваллуд топган. У ўрта мактабни битирганидан кейин таҳсилни давом эттириш учун  Германияга сафар қилади ва у ерда  математика бўйича докторлик диссертациясини ёқлайди. Ҳуссерл фалсафа илмида ҳам кўплаб тадқиқотларни амалга оширган ва йигирманчи асрда яшаган файласуфларга ижобий таъсир етказган. У ҳам Расселга ўхшаб фалсафа  математика асосига эга бўлишини таъкидлайди. Ҳуссерл, жумладан, дунё гўзал, эзгу ва ғоятлик ҳамда инсон Худо ҳидояти остида бўлишини ва айни ҳолда эркин ва масъулиятли бўлишини  таъкидлайди. “Ҳисоб фалсафаси” ва “Мантиқий тадқиқотлар” унинг машҳур китобларидан  ҳисобланади.

  Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.