апрел 08, 2017 15:19 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли аллоҳ номи билан!

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Интизорлик ифори” туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Ҳаёт лаҳзалари аста -секинлик билан ӯтмоқда. Сени интизорлик билан кутаётган шахслар ҳар бир нафасларида, Роббим энди дунё нажоткорга эҳтиёж сезияпти ва мазлум азоб уқубат чекаётганларнинг шоҳидига айланмаслигимиз учун унинг келишини тезлаштиргин, деб дуо қилишади. Агар у келса зулмдан овора бӯлган болаларнинг кӯз ёшлари табассум ғунчасига айланади. Ҳаяжон ва қурқувдан тӯла юраклар осойишталик топади.
Парвардигоро унинг меҳрини зарра -зарра вужудимизга жой берганмиз,  токим бир куни ушбу меҳр -муҳаббат саодат водийсига киришимиз учун кумак берсин. Агар у келса вужудининг баҳорида биз ҳам баҳор фаслининг тароватини сезамиз.

Охирги ун йилликларда охируззамон мавзӯси бошқа замонларга қиёслаганда янада кенг баён этилмоқда ва Ғарб ва Шарқнинг муттафакирлари бу  ҳақда ӯз нуқтаи назарларини баён этишган. Охируззамон дунё буюк динларининг маданиятида инсон ҳаётининг охирги даври маьносидадир. Иллоҳий пайғамбарларнинг ҳар бири охируззамон даврларнинг нишоналарига ишора этишган ва унга аҳамият қаратиш охируззамонни ӯрганишимизда ёрдам беради.
Инжилнинг оятларида шундай келтирилади:  "Урушлар ҳақида эшитасиз. Чунки бир миллат бошқа миллатга  ва бир мамлакат бошқа мамлакатга  қарши туради.

Ва қурғоқчилик ва ҳалокатли касалликлар юз беради. Турли жойларда ер қимирлайди. Нӯҳ айёмларида қӯполлик дунёни тӯлдирганидек  инсон фарзанди келганида ҳам шундай бӯлади. Уруш ва буюк мусибатлардан кейин улар кӯзларни хиралаштирадиган шукӯҳ ва қудрат билан осмондаги булутлар ӯртасидан инсон фарзандининг келишини курадилар. Исломий таьлимотлар нажоткорнинг зуҳур қилишидан олдинги даврда дунёнинг шароити ӯзгаришидан далолат беради. Одамлар зоҳиран тирик кӯриниб ҳаёт кечиришади. Аммо маьнавият, имон ва ахлоқнинг йӯқлиги сабабли инсоният жамияти инқироз босқичини бошидан ӯтказади.

 

  • Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан “Интизорлик ифори" " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

                                  

 

 

 

Дастуримиз давом этади.

Бу давр учун сиёсий,  ижтимоий, ахлоқий ва диний заминаларда нишоналар зикр этилган. Жумладан,  зуҳур топиш давридан олдин ҳақни ботилдан,  тӯғрини нотӯғридан ажратиш шу даражада қийин бӯладиким ҳеч нарса ҳақдан махфийроқ ва ботилдан ойдинроқ бӯлмайди. Душманлар охируззамонда фитна -найранглар турли ҳужумлар билан халқ ҳидоятининг йӯлида монеаларни ижод этишади ва турли фикрий,  маданий ва эьтиқодий йӯл -йуриқлар билан уларни саодат йӯлидан қайтаришади. Ақидавий фиӣна -найрангларни пайдо бӯлиши зуҳур топиш давридан олдин энг хатарли воқеалардан ҳисобланади. Дунёпарастликка берилиб кетган шахслар бу даврда халқни ҳидоят йӯлидан ӯзоқлаштиришади ва уларни нотӯғри маслаклар билан гирифтор этишади. Бу амал турли мамлакатларда халқнинг ӯртасидаги ҳамжиҳатликнинг ӯртадан йӯқ бӯлиши ва тафриқалар вужудга келишининг сабабига айланади. Бундай вазиятда халқ ишларини бошқаришни нотӯғри одамлар ӯз қулларига олишади. Имом Боқир (а)  бундай шароитга ишора этиб шундай марҳамат қилади: "Қоим (а)  катта қурқувлар пайдо бӯлиши ва халқ ӯртасида гирифторлик ва фитна -найрангнинг ривожланиши, ҳамда халқ ӯртасида жиддий ихтилофлар вужудга келиши ва динларида тафриқалар келмагуни замонигача қиём қилмайди.

Зуҳур топиш давридан олдин халқнинг мушкулотларидан бошқа бири бу дунёнинг ҳою -ҳаваслари ва бойликларига мойиллик зоҳир этишлари ҳисобланади. Халқ аста -секинлик билан инсоний қадриятлар ва ахлоқий фазилатлардан фосила олишади. Бидъатлар зуҳур топади. Халқ ҳою -ҳавас ва нафсга берилиб кетади. Мӯмин таҳқирланади,  фосиқ эса ҳурмат -эҳтиромга лойиқ бӯлади.
Имом Содиқ (а)  бу замонда Қуръонни тарк этиш ва диннинг чалғинишига ишора этади. Ривоятларда шундай келтириладиким,  охируззамон даврида золим ва жаббор подшоҳлар халқни оммавий қирғин қилишади ва Худога тоат -ибодат қилувчи шахсларни қурқитишади.

Бошқа бир ҳадисда имом Содиқ (алайҳис салом) дан бундай нақл қилинади:

  «Оёққа турувчи инқилоб қилганида (12-имом зуҳур қилганида) адолат асосида ҳукумат қуради. Унинг ҳокимияти даврида зулму-жабр ўртадан кўтарилади, бутун йўллар унинг шарофати билан хотиржам, хатарсиз ва осуда бўлади, ер ўз баракотини чиқариб тўкади, ҳар бир ҳақ-ҳуқуқ ўз эгасига қайтарилади, ул зот одамлар ўртасида ҳазрат Довуд ва ҳазрат Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) сингари муҳокама ва қозилик қилади. Ўша даврда ер ўзидаги яширин бойликлар ва хазиналарни ошкор этади ва ўзининг баракотини намоён қилади ва бирор кимса хайр-эҳсон қилиши ва садақа бериши учун садақа оладиган муҳтож шахсни топа олмайди, зеро, ҳамма мўминлар бой-бадавлат яшайдилар.»[3]

 

Шунингдек,  бу даврда пул ва бойлик шу даражада мавқега эга бӯладики шахс афзаллигининг меъёри,  унинг бойлиги ва мақомига қараб баҳоланади.
Ислом динининг Пайғамбари (с)  шундай марҳамат қиладилар: