Эрон кичик кӯллари билан танишамиз
Кичик кӯллар табиатнинг ажоиб кӯринишларидан бӯлиб, сувда сузувчилар, ӯсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларни муҳофаза этишда катта рол ӯйнайди. Кичик кӯллардаги ӯсимликлар, жониворлар уларга махсус чирой бағишлашдан ташқари, уларнинг турлари сақланиб қолиши ҳам муҳим масала деб ҳисобланади. Кичик кӯллар ӯсимликлар ва жониворларнинг туғилиб, ӯсиш маҳали бӯлиб, улар муносиб сув ва муҳит яратиши билан жаҳонда бешик сифатида танилади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Кичик кӯллар табиатнинг ажоиб кӯринишларидан бӯлиб, сувда сузувчилар, ӯсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларни муҳофаза этишда катта рол ӯйнайди. Кичик кӯллардаги ӯсимликлар, жониворлар уларга махсус чирой бағишлашдан ташқари, уларнинг турлари сақланиб қолиши ҳам муҳим масала деб ҳисобланади. Кичик кӯллар ӯсимликлар ва жониворларнинг туғилиб, ӯсиш маҳали бӯлиб, улар муносиб сув ва муҳит яратиши билан жаҳонда бешик сифатида танилади.
Статистикага кӯра, бугунга қадар 2186 кичик кӯллар 209 миллион гектар масоҳатида жойлашгани Ромсар Конвенциясида қайд қилинган. Кичик кӯллар бӯйича рӯйхатда биринчи бӯлиб Англия 170-та, Мексика 142-та, Испания 74-та, Швеция 66-та, Австралия 65-та кичик кӯллар билан туришади. Эрон ислом Жумҳурияти ҳам 22 кичик кӯлларга эга бӯлиб, уларнинг ҳамаси Ромсар Конвенциясида дарж этилган. Бу конвенция рӯйхатига киришнинг шартларидан бири, йилига 20 минг муҳожир қушларни кутиб олишга қодир бӯлиши деб аниқланган.
Кичик кӯллар ё инглизча ветланд, ер устини қоплаган бир миқдор сувга дейилади. Кичик кӯллар ҳақида жаҳон миқёсида кӯплаб таъбирлар келтирилган. Ромсар Конвенциясининг кичик кӯллар ҳақидаги таъбири шу жумладан: Кичик кӯллар деб ботқоқ, табий ва сунъий чучук ва шӯр сувлардан иборат сув ҳавзаларга дейилади. Шунингдек кичик кӯллар дарёлар, кӯллар, соҳиллар бӯйи, ӯрмонлар, лойқа жойлар ва маржонли сув тошларни ӯз муҳитида қамраб олади.
Балиқларнинг 20 минг турларининг 40 фоизи кичик кӯлларнинг чучук сувида яшайдилар. Кичик кӯллар шунингдек турли хил балиқларнинг тухм қӯядиган жойлари сифатида қӯлланилади. Бошқа томондан кичик кӯллар баҳорлик ва кузлик овқат манбаига айланиб, балиқларни ӯзига жалб этади.
Кичик кӯллар ҳаётининг ривожланишига сувда сузувчилар ҳам яхши намуна бӯла олади. Лайлак, турна, пиликан ва шунга ӯхшаш қушлар, шунингдек ӯрдаклар ҳаёти ҳам кичик кӯлларга қаттиқ боғлиқ. Кичик кӯллар баъзи бир жониворлар учун доимий яшаш жойига айланганидан ташқари, баъзи бир турлар учун вақтинча турар жойи деб ҳисобланади. Эрондаги кичик кӯллар ҳам қиш фаслида муҳожир қушлар ва сувда сузувчи ҳайвонлар учун ҳам яшаш, ҳам туғилиш ва ҳам вақтинча турар жойлари ҳисобланади. Қушлар кичик кӯлларда туришлари билан на фақат иқтисодиётга манфаат келтиришади, балки табиатнинг гӯзал манзараларига айланади. Шунингдек қушлар ва сузувчи ҳайвонлар кичик кӯлларда учрайдиган касаалликлар ва ӯсимликлар проблемасига ижобий таъсир етказади. Уларнинг бу минтақаларда ҳузур топишлари зарарли ҳашарот ва ҳайвонларни йӯқ қилиш учун манфаатга мувофиқ. Бу қушлар ва сузувчиларнинг чиқиндиларидан ҳам фойдаланиш мумкун.
Қадрли тингловчилар! Сиз “Эрон кичик кӯллари билан танишамиз ” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Кичик кӯллар ийтисодий нуқтаи назардан ҳам манфаатли минтақа ҳисобланади. Мисол учун: гуруч жаҳондаги барча давлатларда муҳим озиқа ҳисобланиб, у кичик кӯлларда парвариш этилади. Кӯпинча кичик кӯллар тоза сув манбаидай қӯлланилади. Кичик кӯлларнинг иқтисодий манфаатли жиҳатларидан бири ва энг муҳими, унда йӯлга қӯйилган балиқчиликдир. Кичик кӯллар қишлоқ хӯжалиги маҳсулотлари, чӯп ишлаб чиқариш, ӯсимликлар ҳаёти учун муҳим манба ҳисобланиб, махсус табиат жозибалари эса туризм соҳасини ӯзига жалб этмоқда.
Иқтисод фанлари намояндалари экология масалалари, хусусан кичик кӯлларга оид тадқиқотлар олиб боришмоқда. Тадқиқотларга кӯра, жаҳонда ҳар йили 5 триллион доллар кичик кӯллар орқали қӯлга киритилади. Кичик кӯлларга оид тадқиқот олиб борган олимлар кичик кӯлларнинг иқтисодий аҳамияти нефт ва тилла конларидан кам эмас деб такидламоқда.
Кичик кӯлларни Аллоҳ таолони арзигули неъматларидан бири деса ҳам бӯлади. Аммо инсон кичик кӯллардан биртомонлама фойдаланиши ва унга ифлосликлар солиши билан унинг вужудини хатарга солган. Инсоннинг кичик кӯллар ҳақидаги нодуруст тушунча ва уларни ишлатилиши муҳим бӯлмаган жойлардай фойдаланиш катта зарар етказади. Уларни қуритиш, қишлоқ хӯжалиги манфаатида қӯллаш ва уларнинг жойида қурилиш ишлари олиб борилиши инсоннинг кичик кӯлларга нисбатан энг катта зарари ҳисобланади. Кичик кӯлларни йӯқ қилиш атроф-муҳитни бир қатор мушкулотларга олиб боради.
Ҳурматли тингловчилар! "Эрон кичик кӯллари билан танишамиз " туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададгорингиз бӯлсин.