Виртуал фазо: имконият ва муаммолар
Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.
Ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши ҳамда янги информатсион технологияларнинг яратилиши натижасида дунё информатсия соҳасида янги босқичга қадам қӯйди. Бугунги кунда энди ижтимоий муносабатларни анъанавий усулларда таърифлаш имконсиздир. Янги электрон технологияларнинг вужудга келиши виртуал фазонинг шаклланишига замина яратди. Бундай фазоларнинг энг салмоқли намунаси интернет ва ундаги турли-туман ижтимоий тармоқлардир. Бу фазо ӯзига хос хусусиятлари ва амал қилиш услуби билан аҳли башарнинг муомала-муносабат услубларини ӯзгартириб юборди. Кейинги йилларда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш оммавий тус олди. Натижада интернетга қарамлик истилоҳи вужудга келиб, бу нарса хавфли ижтимоий касаллик сифатида ашаддий фойдаланувчиларга таҳдид сола бошлади.
Интернет олами фойдаланувчиларни реал воқеъликдан узоқлаштирадиган мажозий оламдир. Виртуал оламдаги ёлғондакам эркинлик руҳий босимлардан қутулишнинг энг яхши йӯли сифатида қаралади. Бу нарса интернетдан фойдаланиш одоби ва қонун-қоидасидан мутлақо бехабар кишилар, айниқса ёшларни интернетга қарам қилиб қӯяди. Интернетга қарамлик эса гиёҳвандликнинг химиявий моддаларсиз бир тури ҳисобланади. Бу фазонинг жуда кӯп ӯзига хос хусусиятлари мавжуд бӯлиб, бутун ер юзини ва барча қатламдаги кишиларни қамраб олиш, ҳар кимнинг ӯзи истагандек амал қилишига имкониянинг мавжудлиги ҳамда айрим фаолиятларни чекловчи давлат қонунларининг йӯқлиги каби хусусиятлар шулар жумласидандир.
Умуман олганда виртуал фазо инсоннинг компютер орқали дунёнинг исталган нуқтаси билан алоқа ӯрнатишидир.
Хххххххххххххххххххххххххх
Гарчи виртуал фазо мустақил тушунча бӯлиб бу мажозий оламдаги муносабатлар интернет ва халқаро тармоқлардан илгари пайдо бӯлган бӯлсада, бугунги кунда интернет ижтимоий муносабатларни йӯлга қӯйиш учун энг улкан тармоқ ҳисобланади. Реал ҳаётда инсонлар маълум бир замон ва бир маконда ӯзаро юзма-юз туриб мулоқот қилишади. Виртуал фазо эса бутун оламни қамраб олади ва унда суҳбатдошларнинг шахсияти бир-бирига нотаниш бӯлиб қолаверади. Бу фазога ҳар қандай замон ва маконда бемалол киравериш мумкин. Интернет эса виртуал фазонинг энг асосий омилларидан бири бӯлиб, унда сон-саноқсиз муносабатларнинг сигналлари мавжуд. Шунингдек интернетда миллионлаб нафар инсонлар дунёнинг турли нуқталаридан ижтимоий мажозий тармоқларда электрон почта ва суҳбатлашиш хоналари яъни чатлар орқали ӯзаро мулоқот қилишади.
Виртуал олам кишилар ӯзаро жисмсиз, маконсиз, номсиз ва ҳеч қандай назорат ва босимни ҳис қилмай мулоқот қиладиган муҳитдир. Айни ҳолда мажозий фазо ҳам ӯзига хос янги технологиялар воситасида ҳисобсиз ташкилотлар томонидан назорат қилинади.
Виртуал оламда бошқа ижтимоий муносабат воситалари, жумладан рузнома ва телевидение каби оммавий ахборот воситаларида мумкин бӯлмаган ӯзаро суҳбат ва бир-бирини кӯриб гаплашиш каби ажойиб имкониятлар мавжуд. Бу фазо кун сайин янги электрон мулоқот технологиялари яратилаётган глобаллашув асрида жадал суръатларда ривожланмоқда. Қайд қилиш жоизким, виртуал фазода бирор-бир муштарак ижтимоий муассаса мавжуд эмас ва бу фазо мавҳум ва номаълумлигича қолмоқда.
Хххххххххххххххххх
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар” эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.
хххххххххххххххххххххх
Умуман олганда виртуал фазо аҳли башарнинг ҳаётида илм, хизмат кӯрсатиш, халқнинг турмуш даражасини яхшилаш каби соҳаларда мислсиз мавқеъга эга. Мажозий оламнинг ӯзига хос жуда кӯп фойдали имкониятлари мавжуд. Илмни ривожлантириш ва кишиларни турли янгиликлардан огоҳлантириш каби ишларда бу имкониятлардан самарали фойдаланиш лозим.
Аммо афсуски, Виртуал фазода узоқ ӯтириш ёш фойдаланувчиларга чексиз имкониятлар муҳайё этиш ӯрнига улар учун жиддий бир муаммо ва таҳдидга айланган. Мажозий оламнинг энг улкан фойдаси унда энг янги маълумотларнинг тақдим қилинишидир.
Ривожланган ва ривожланишда бӯлган мамлакатларда виртуал оламнинг таъсири бир-биридан фарқ қилади. Ривожланмаган мамлакатлар виртуал фазодан кӯпроқ таъсирланиб, унга кам таъсир кӯрсата олишади. Шу сабабли бу фазодан улар кӯпроқ зарар кӯришади.
Виртуал фазонинг таҳдид сифатида қараладиган мавридларидан бири бу насллар орасидаги алоқаларнинг узилиб қолишидир. Мажозий фазо кириб борган хонадонларда насллар ӯртасидаги муштарак муносабатлар кун сайин камайиб бормоқда. Бундай хонадонларда ота-оналар ва болалар соатлаб ёнма-ён ӯтиришади, аммо интернетдан узилиб, бир-бирларига бир оғиз гапиришга фурсат топишолмайди.
Бугунги кунда ота-она ва болалар давра қуриб ӯтириб, оилавий ва бошқа масалаларда ширин ва ибратли суҳбатлар қурадиган хонадонларни камдан-кам учратамиз. Эндиликда, афсуски ота-она ва фарзандлар ӯртасидаги муносабатлар совуб бормоқда. Бу икки насл ораларида мавжуд ижтимоий тафовутлар ва яшаш тарзидаги фарқлар сабабли ҳаётга ӯз нуқтаи назарлари асосида ёндашишади.