апрел 10, 2017 12:21 Asia/Tashkent

Бугун  сешанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил фарвардин ойининг  22-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг 13-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел  ойининг  11- кунидир.

Бундан 1461 йил муқаддам, ҳижратдан олдинги 23-йил ражаб ойининг 13-куни ислом пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)  амакиваччалари,  куёвлари ва ӯринбосарлари Али бин Абутолиб (а) Каъба биносида дунёга келди.

Ул ҳазратнинг волидаи муҳтарамалари Фотима бинт Асад, оталари Абутолиб эди. Ҳазрат Али (а) болалигидан Расули акрам (с) тарбияларида ӯсиб-улғайди ва эркаклардан биринчи бӯлиб исломни қабул қилди. Ул ҳазрат ҳижратнинг иккинчи йили Расулулоҳ кӯзларининг нури, севимли қизлари ҳазрат Фотимага уйланди.

Ҳазрат Али (а) Табук жангидан ташқари Расулуллоҳнинг барча ғазваларида  қатнашди. Ул ҳазрат ӯта шижоатли ва довюрак  жангчи бӯлиш билан бирга юмшоқ кӯнгилли, саховатли инсон эди. Доимо  камбағал бечораларнинг мушкулини осон қилиш учун сай-ҳаракат қиларди.

Исломий адолатнинг тимсоли бӯлган ҳазрат Али алайҳиссалом  бутун дунёни унутган ҳолда завқ-шавқ билан ибодат қилар эдилар.

Ҳазрат Али (а) ҳижрий-қамарий 40-йили 63 ёшларида Куфа масжидида бомдод намозини ӯқиётган чоғи  ислом душманларидан бирининг ханжаридан оғир жароҳатланиб, орадан икки кун ӯтгач, шаҳодатга етдилар.

[Ҳазрат Али алайҳиссаломнинг мавлуд кунлари муносабати билан барча тингловчиларимизни қутлаб, бу комил инсон ва заковатли пешвонинг ҳикматли сӯзларидан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз:  "Одамлар билан шундай муносабат қилингким, ӯлганингизда сиз учун йиғлашсин,  тириклигингизда  сизга меҳрибонлик қилишсин".

Хххххххххххххххххххххх

Ҳижрий-қамарий  ражаб ойининг 13-куни ислом таълимотида яна бир муносабат "Айём ал биз" ёхуд  уч кунлик эътикофнинг бошланиш кунидир. Шиа мазҳабининг издошлари бу кунларда шаҳар масжидларида эътикоф ӯтириб, меҳрибон Аллоҳ билан розу-ниёз айтишади  Бу уч кун давомида руза тутиб, ибодатга берилган эътикофчилар дунё васвасаларидан чекиниб,  Аллоҳга яқинлашишга ҳаракат қилишади.

Эътикоф ислом пайғамбари ва барча динний пешволарнинг суннати бӯлиб, улар бу амалнинг  руҳоний таъсирини эътиборга олган ҳолда эътикофга амал қилишни таъкидлаганлар.

Расули акрам (с) бу ҳақда бурмишлар: "Иймон ва ихлос ила эътикоф ӯтириш гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бӯлади".

Ххххххххххххххххх

Ҳижрий-қамарий 279-йил ражаб ойининг 13-куни, яъни бундан 1159 йил бурун Қуръони каримнинг машҳур ҳофизларидан бири, ҳадис илмининг чуқур билимдони Абу Исо Термизий лақаби билан ном чиқарган Муҳаммад бин Исо Термизий оламдан ӯтди. У Имом ал Бухорийнинг  шогирди бӯлиб, фавқулодда ҳофиза соҳиби эди.

Муҳаммад бин Исо Термизийнинг "Сунани Термизий" китоби аҳли суннатнинг энг ишончли ҳадис китобларидан биридир.