апрел 11, 2017 17:07 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

 Қуръон руҳий хасталик ва касалликларни бартараф этиш йӯлларидан бири турмуш қуриш ва оилани ташкил этишда деб билади ва шифокорларнинг аксарияти бу инсонларнинг узаро жипслашларининг аҳамиятини психологик ва руҳий осойишталикнинг таъминлашишида деб билади. 
Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар йили соғлиқни сақлаш кунида йил шиори унвонида бир шиорни таклиф этади. Бу ташкилот  саноатлашган ва технология ривож -равнақ топган ҳозирги шароитни инобатга олган ҳолда  2017 йилни хасталик йили деб номлади.

Руҳий хасталик яккаланиш, тушкунликка тушиш ва ёлғизланиш билан чанбарчасп боғлиқдир. Руҳий хасталикка чалинган шахсларнинг хусусиятларидан бири бу бошқалар билан сӯзлашишдан узларини тийиш ва сӯҳбатлашишга мойиллик зоҳир қилмаслигидан иборатдир. Бу шахснинг руҳий изтироб ва унинг қудрати,  ҳатто оддий ишларини бажо келтиришда ҳам таъсир етказади. Айрим вақтларда оила алоқалари ва ҳаётни давом эттиришда,  қобилиятсизликка дуч келишда жиддий таъсир етказади. Энг ёмон ҳолатда руҳий хасталик инсонларнинг ӯз жонларига қасд қилишлари сабабига айланади. Ҳозирги кунда 15 -29 ёшига кирган ёшларнинг худкушликлари руҳий хасталикнинг иккинчи асосий омили саналади.
Айни ҳолда руҳий хасталикни бошқа касалликларга ӯхшаб табобат этилиши мумкин. Бошқалар билан сӯзлашиш,  алоқада бӯлиш ва хурсанд бӯлиш учун оқилона бир қарорга эга бӯлиш бир маҳорат ҳисобланади.

Айрим психолог ва руҳшунослар оила ташкил этишни руҳий хасталикни бартараф этиш ва шодоб руҳияга эга бӯлишнинг омили деб тавсиф беришади. Ижтимоий масалалар бӯйича муттахасис  ва университет илмий ҳайатининг аъзоси доктор Мажид Абҳарий шундай баён этади:  "Руҳий хасталик ҳаёт тарзи,  ишдаги вазъият ва ҳаётдаги  мавқега бевосита боғлиқдир. Яъни шахс нотӯғри ҳаёт тарзи ва оиладаги тартибсизликлардан руҳий хасталикка гирифтор бӯлиши мумкин. "

Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Қуръоний яшаш тарзи " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

 

Дастуримиз давом этади.

Қуръон муқаддас китоби  руҳий хасталик ва касалликларни бартараф этиш йӯлларидан бири турмуш қуриш ва оилани ташкил этишда деб билади ва шифокорларнинг аксарияти бу инсонларнинг узаро жипслашларининг аҳамиятини психологик ва руҳий осойишталикнинг таъминлашишида деб билади. 

Турмуш қуриш  стресс ва ундан келиб чиқадиган оқибатлар билан қарши кураш олиб боришнинг энг асосий йӯл йуриқларидан бири ва мушкулотлар устидан ғалаба қозонишнинг асосий омили саналади.

Қуръони каримда одам фарзандига хитоб айлаб шундай марҳамат қилади: " У сизларни бир жондан яратган ва ором олсин учун ундан жуфтини яратган Зотдир. Вақтики у (жуфтини) ўраганида енгил ҳомиладор бўлди. Бас, у билан юрди. У оғирлашганда эса, икковлон Роббилари Аллоҳга: «Агар бизга солиҳ (фарзанд) берсанг, албатта, шукр келтирувчилардан бўламиз», деб дуо қилдилар.Аъроф сураси 189 оят.
Бу оят эр хотинни жондан яратган деб таништиради ва турмуш ӯртоқни танлашни эса осойишталикка эришишнинг омили деб билади.  Бу мазмун  Рум муборак сурасининг 21 ояти каримасида ҳам таъкидланади: "  Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир."
Ҳақиқатан ҳам шахсда табиий хурсандчилик ва шодоблик омиллари Қуръони каримда аҳамият қаратилган мавзӯлардан ҳисобланадиким Парвардигор уни хурсандчилик ва шодмонлик қилишнинг сабаби деб билади. Чунки уларнинг имонларини янада мустаҳкамлаб маънавий жилвалар,  истеъдодларнинг ривож -равнақ топишига кумак бериб  хурсандчиликни вужудга келтиради.

 

 

Азизлар, сиз " Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи" " дастуримизнинг навбатдаги  сонини   тингладингиз. Сўҳбатимизни келгуси дастурларда давом этамиз.

 Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз.

 Яна радио тулқинларида ҳамнафас бўлгунча,  мерубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.