апрел 13, 2017 11:38 Asia/Tashkent

Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.

Маълумки оила жамиятнинг кичик бир бӯлаги ҳисобланади. Оила яшашнинг ва таълим-тарбиянинг асосий қароргоҳидир. Иш жойида ҳам ишчиларнинг юриш-туришлари оиладаги муносабатларга қаттиқ боғлиқ. Оиладаги иқтисод маданиятига кӯра, давлатнинг иқтисодий ривожини аниқлаш мумкин.

Оила-ҳар бир жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ва унинг асосидир  . Инсоннинг моддий ва маънавий камолоти, оилада шаклланади. Шу боис охирги вақтлар мутахассислар оила масаласига диққат қилиб, унинг мустаҳкам ва барқарор  бӯлишига аҳамият беришяпти. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва покиза  бўлса, жамият ҳам осайишта, мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча, оилаларда парокандалик, тумтароқлик муҳити ҳукмрон бӯлган    жамиятнинг тинчи йўқолади, у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади.Оиланинг мустаҳкамлиги, оилавий муносабатлар, маданиятнинг даражасига боғлиқдир. Маълумки, оилавий муносабатлар жамият ва миллат ижтимоий муносабатларининг таркибий қисми ҳисобланади. Оиланинг жамиятда тутган мавқеи шу қадар баландки, уни бирор-бир ӯлчов билан ӯлчаб бӯлмайди..

Дарҳақиқат, халқнинг  ҳаёти  оилавий турмуш тарзига асослаган. Оила   миллат шарафини юқори мартабага кўтарадиган маданият ўчоғидир.  

 Интернет, айниқса ижтимоий тармоқлардан ҳаддан ташқари кӯп фойдаланиш оила аъзоларининг ӯзаро бири-бирларидан узоқлашиш ҳолатини келтириб чиқармоқда  Виртуал фазонинг зарарларидан   бири бу авлодлар орасидаги самимий алоқаларнинг узилиб қолишидир.  

Мутахасисларнинг фикрича, оилавий низо ва зӯравонликларнинг кӯпчилиги оила аъзоларининг ӯртасида самимий суҳбат, дардлашиш муҳитининг муҳайё эмаслигидан келиб чиқяпти. Шу сабабли виртуал фазо зарарларининг олдини олиш оила пойдеворини мустаҳкамлашнинг асосий омили эканлиги таъкидланмоқда.

 Хххххххххххххххххх

  Оила киши шахсиятнинг шаклланишида  биринчи ӯринда туради.

Соғлом авлод  соғлом жамият асосини ташкил этади. Соғлом жамият ва соғлом авлодни  эса соғлом турмуш тарзи шакллантиради.

Шундай қилиб, оила шахснинг  ҳар томонлама камол топиши учун қулай маскан бўлиши билан бирга унда меҳр-муҳаббат, масъулиятшунослик, садоқат, бир-бирини тушуниш ва тежамкорлик хислатини тарбиялаш имкониятига ҳам эга.

Эндиликда, афсуски ота-она ва фарзандлар ӯртасидаги муносабатлар совуб боряпти. Маълумки, бу икки авлод ораларида мавжуд ижтимоий тафовутлар ва яшаш тарзидаги фарқлар   ҳаётга ӯз нуқтаи назарлари асосида ёндашишларига сабаб бӯляпти. Аммо уларнинг  меҳр-муҳаббат, ахборот каби муштарак   фазоларда бӯлмай, ҳар бирининг ӯз оламида сайр қилиши авлодлар ӯртасидаги масофани янада чуқурлаштиряпти.  

 Оила мустаҳкамлигини таъминловчи самимий муносабатларга путур етказаётган омиллардан бири кун сайин ривожланиб бораётган янги алоқа воситалар айниқса интернет ва виртуал фазоҳисобланади. Виртуал фазо  оилавий муносабатларга жиддий равишда ӯзгаришлар киритиши мумкин.  

Интернет бугунги кунда оилавий муносабатлар тизимига сингиб, компютер   алоқа воситаси сифатида аксарият оилаларга кириб борган. Интернет фазоси ӯз фойдаланувчилар ёшларини ҳам назарда тутиб, иш юритади. Интернет оила аъзоларини янги қадриятлар билан таништириб, ӯзга маданият ва турмуш тарзини ташвиқ қилади.

 Виртуал фазодан кӯп фойдаланиш натижасида оила аъзолари, айниқса ёшларда ёлғизланиб қолиш ҳолати кӯп учрайди. Улар мажозий фазода дӯстлар орттиришади, улар билан суҳбат қуриб, муомала-муносаабтда бӯлишади. Аммо мажозий фазонинг руҳияси реал ҳаётдан фарқ қилади. Шу сабабли у атрофдагилардан секин-аста узоқлаша бошлайди ва охир-оқибат ёлғизланиб, одамови бӯлиб қолади.

Кишиларнинг ёлғизланиб қолиши, ёхуд бошқаларга қӯшилмасликни афзал кӯриш ҳисси қариндош-уруғлар ӯртасидаги самимий муносабатларни ҳам анчайин заифлаштирган. Илгари бу муҳим муносабатларнинг барқарор қолиши учун қариндош-уруғлар турли муносабатлар билан йиғилишиб, суҳбатлар қуришар, ӯзаро бир-бирларининг ҳолидан хабар олиб, кӯнгил сӯрашар эди.  Муомала-муносабатнинг янги ривожланган воситалари, айниқса интернет ва ижтимоий тармоқларнинг вужудга келиши билан қариндош-уруғлар ӯртасидаги самимий алоқалар    ҳам тарихга айланмоқда.

Хххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар”   эшиттиришининг янги  сонини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.

Хххххххххххххххххххххх

Бугунги кунда оила аъзолари ӯртасидаги муносабатларнинг заифлашувига сабаб бӯладиган ҳолатлардан яна бири  оилавий фазолар, яъни оила сирларининг ижтимоий тармоқларга тарқалишидир. Интернет ва унда  вужудга келган мажозий фазо макон ва замон билан чегараланмаган. Шу сабабли ҳар бир киши истаган лаҳзада бу фазога кириб муомала-муносабат ӯрнатиши мумкин. Демак, виртуал фазо кӯпгина чеклов ва чегараларни бир четга суриб қӯйиб, одамларнинг шахсий, яъни маҳрамона фазосини ижтимоий фазолар билан уйғунлаштириш қудратига эга. Мисол учун илгари оила муҳитидан ташқарида бажариладиган тижорат ва бошқарув, ҳатто идора ишлари ҳам янги технологиялар ёрдамида  хонадон ичида бажарилади.

Ишнинг бу даражада осонлашуви, бажарувчи учун манфаатдан холи эмас, албатта. Аммо шу билан бирга бу ишлар ички оилавий муносабатларнинг заифлашувига ҳам сабаб бӯлиши мумкин.

Оиланинг ҳар бир аъзоси ӯзаро самимий меҳр-муҳаббатга йӯғрилган  муносабатга эҳтиёж сезишади. Бу эҳтиёжни қондириш эса оила ва унинг барча аъзолари зиммасига юкланган муҳим масъулиятдир. Интернет ва мажозий фазодан  ҳаддан ташқари кӯп фойдаланиш оила аъзоларининг бир-бирларининг ана шу ҳаётий эҳтиёжларига бефарқ қарашларига сабаб бӯлади.

Бугунги кунда оила аъзолари, айниқса эр-хотинлар   ана шу бефарқлик ва эътиборсизликдан шакоят қилишади.  

 

Ёрлиқ