апрел 15, 2017 12:30 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда “Яхшилик қадр-қийматини биладиган Фаромарз” қиссамизнинг давомини  эшитган эдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда  ушбу қиссамизни давомини эшиттамиз. Бил билан бирга бӯласиз деган умиддамиз!

 

Эслатиб ўтамизки, савдогарнинг икки нафар уғли  ҳама пулларни маишат ва айшу ишратга сарфлаб бўш қўллари билан уйга қайтишди.  

Учинчи уғли юз туман пул билан бир ўлган шахснинг қарзини берди ва уни қарздан озод этди. Унинг қилган бу иши отасига хуш келди. Отаси кўрдиким учинчи уғли иш аҳлидандир ва унга яна юз туман пул бериб  бу пуллар билан қийматли буйумлар ва бошқа савдо сотиққа лозим бўлган нарсаларни сотиб олишга буйруқ берди. Уғли отаси буюрганини бажарди. Фаромарз бўруққа бўйсунди ва тонгда зудлик билан ўйқусидан ўйғониб 50 –та хачирни тайёрлади ва арбобининг кийим-кечак, барча нарсалар ва нонуштасини тайёрлади. У бориб ўз арбобини ўйқусидан ўйғотди. Арбоби уйқусидан ўйғониб кўрдиким барча нарса сафарга тайёрланган. У Фаромарзни мақтаб деди: Боракалло! Маълумки сен доно ва ҳушёрсан ва барча ишлар юзасидан чиқа оласан.”

У зудлик билан ўз нонуштасини еб хайрлашиш учун отаси олдига борди. Отаси унга шундай насиҳат берди: “Сафарга борадиган йўлингизнинг ўртасида бир меҳмонхона ва бир сув амбори бор. Эсларингизда бўлсин, ундан юқорийроқ жойда тўхтанглар.”

Энди қиссамизнинг давомини тинланг!

У отасининг қилган насиҳатини эсидан чиқармасликка ваъда берди. Сӯнг у отаси билан хайрлашиб Фаромарз билан йӯлга тушди. Улар юриб -юриб охири бир меҳмонхонага етиб келишди. Фаромарз юкларини пастга туширди,  аммо ёш йигит айтди: "Отам  бу меҳмонхонада тӯхтаманглар, деб айтган эди. Унутдингми? "
Фаромарз деди:  "Хавотирга тушманг,  ҳеч нима бӯлмайди. "

Мусиқа

Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги ридиосидан "Эрон  афсоналари ва қиссалари " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

 

Дастуримиз давом этади.
Ёш йигит ҳам ҳеч нима демади ва Фаромарз хачирларни боғлаб қӯйиб овқат тайёрлади ва улар биргаликда овқатланишди. Ёш йигит ётди ва Фаромарз ҳам юклар устида чузилиб дам олди.

Бир неча вақт ӯтди ва  узоқдан бир чироқнинг нури куриниб турарди.Бу чироқ аста -секинлик билан яқинлашарди. Фаромарз жойидан туриб кӯрдиким хачирлар ӯртасида қайсар бир хачир бор. Уни уша ёруқ чироқ томон қўйиб юборди. Бир неча соатдан сӯнг чироқ учди ва қонга   бӯялган хачир   қайтиб келди. Фаромарз хачирни меҳрубонлик билан силаб қӯйди ва унга ширинлик берди. Ӯзи эса бориб ётди. Эрталаб ӯз жойидан туриб меҳмонхонадан ташқарига чиқди ва 40 -та жанозани кӯрди. У тезда меҳмонхонага қайтди ва ӯз хӯжаинини уйғотиб биргаликда нонушта қилишди. Арбоб хачирни кӯриб Фаромарздан нима учун бу хачир   қонга бӯялган, деб сўради. Фаромарз арбобнинг қӯлини ушлаб ташқарига олиб борди ва жанозаларни кӯрсатиб деди:  "Биласизми булар ким бӯладилар? "
Арбоб ҳайратланиб Фаромарздан сӯради:  "Нима ҳодиса юз берди?  Булар ким? "
Бу одамлар отангиз айтган ва қурқитган  уғрилар бӯлишади.
Арбоб хурсанд бӯлиб Фаромарзни мақтади ва зудлик билан юкларини жамлаб сафарни давом этишни сўради. Улар бориб -бориб сув амборига етишди. Фаромарз нарса ва юкларни пастга туширди. Ёш йигит сув омборини куриб деди:  "Отам айтган эдики кечқурун бу ерда тӯхтамайлик. Эсингда йўқми? "
  Фаромарз яна ҳеч воқеа юз бермайди, деб жавоб берди.  Улар кечқурун овқатланишди ва арбоб ётди. Фаромарз эса юклар устида чузилиб дам олди.

Азиз тингловчилар, бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди.Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз. Яна радио тўлқинларида ҳамнафас бўлгунча, мерубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.