Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун пайшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин ойининг 31-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг 22-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел ойининг 20- кунидир.
Бундан 250 йил муқаддам, 1802 йилнинг 20 апрел куни Ҳижоз ваҳоббийлари муқаддас Карбало шаҳрига ҳужум қилиб, юзлаб шиа мусулмонларни шаҳодатга етказдилар.
19 асрнинг бошларида Ҳижозда ӯз мавқеларини мустаҳкамлаган ваҳобийлар бошқа мусулмонлар, айниқса шиаларга нисбатан ӯта бадбин бӯлганликлари учун Нажаф ва Карбало шаҳарларига ҳужум қилишди. Бу икки шаҳар шиаларнинг муҳим зиёратгоҳ шаҳарларидир.
Карбало шаҳрига ҳужум қилган ваҳҳобийлар Имом Ҳусайн алайҳиссалом муборак марқадларининг гумбазини варон қилиб, ҳарамнинг хазинасини ғорат этишди. Бу ваҳшиёна ҳужум натижасида икки минг нафар шиа зиёратчи шаҳодатга етказилди. Шунингдек ҳужумчилар Карбало шаҳрини ғорат қилиб, вайронага айлантиришди. Бу ҳодиса мусулмонларнинг ваҳҳобийларга нисбатан нафратини янада кучайтирди.
Ваҳҳобийлар Саудий давлати барпо этилганидан кейин ҳам шиа мусулмонларга қарши бадбинликларини давом эттириб, Жаннатул Боқия қабристонидаги Расули акрам (с) хонадони аҳли ҳамда имомларнинг пок марқадларини харобага айлантиришди.
Бугунги кунда Оли Сауд ваҳҳобийлари бегуноҳ Яман шиалари устига босқинчилик ҳужуми уюштирмоқдалар.
Ххххххххххххххххххх
Бундан 210 йил бурун ҳижрий-қамарий 1228 йил ражаб ойининг 22 ёхуд 27-куни шиа мазҳабининг машҳур фақиҳларидан бири Шайх Жаъфар Кошифул Ғито оламдан ӯтди. У ҳижрий-қамарий 1154 йили Нажаф шаҳрида дунёга келган эди.
Шайх Жаъфар Кошифул Ғито бошланғич диний таълимни отаси наздида эгаллагач, шайх Муҳаммадмаҳдий Фатуни, Муҳаммадбоқир Ваҳид Беҳбаҳоний ва Саййидмаҳди Баҳрулулум каби улуғ олимлардан сабоқ олди.
Шайх Жаъфар жуда кӯп шогирдлар тарбиялаб, қатор илмий китоблар ёзди. Унинг энг муҳим ишларидан бири ахборийлар жараёнига қарши чиқиб, бу фитнанинг барҳам топишига ҳисса қӯшишидир.
Машҳур олим 74 ёшида оламдан ӯтди.
Хххххххххххххххххххх
Ҳижрий-шамсий 1366 йил фарвардин ойининг 31-куни, яъни бундан 30 йил илгари эронлик Мутафаккир, Қуръон муфассири Муҳаммад Тақи Шариъати 80 ёшида оламдан ӯтди. Устод Шариатий ҳижрий-шамсий 1286 йили Сабзавор яқинидаги Мазинон қишлоғида дунёга келди. У 1307 йили ӯқишни давом эттириш учун Машҳад шаҳрига келди. Бу ерда Шайх Ҳошим Қазвиний, Адиб Нишобурии Бузург, Адиб Нишобурии Сони, Шайх Козим Домғони ва Мирзо Аҳмад Мударрис каби улуғ олимлар наздида таълим олди.
Кейинчалик сиёсий фаолиятлари учун икки маротаба зиндонда ётиб чиқди.
Устод Шариатий ӯзидан улкан маънавий мерос қолдирди. "Хилофат ва вилоят", "Наҳжул балоға"да имомат ва Али", "Рисолат гувоҳи" каби арзирли китоблар шулар жумласидандир.
Олим 80 ёшида вафот этди ва Машҳад шаҳридаги Имом Ризо алайҳиссаломнинг муборак ҳарамида тупроққа топширилди.