апрел 22, 2017 05:46 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт ойининг 2-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил ражаб ойининг 24-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 22-апрель

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт     ойининг 2-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил ражаб      ойининг 24-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 22-апрел.

Бундан 1099 йил олдин, ҳижрий-қамарий 339 йилнинг 24-ражаб ойида эронлик машҳур файласуф, донишманд ва математик Абу Наср Форобий оламдан ўтган. У ҳижрий-қамарий 259 йилда ҳозирги Қозоғистон жанубидаги Фороб минтақасида таваллуд топган. Абу Наср Форобий ўрта аср фани ва маданиятининг барча муҳим соҳаларини тўла эгаллаган буюк алломадир. Унинг 160 дан ортиқ асар ёзиб қолдирганлиги маълум.

Дунё фани ва маданияти, уйғониш даврининг кўзга кўринган вакилларидан бири бўлган Форобий қадимги юнон фани ва маданиятининг инсоният цивилизатсиясида тутган ўрнини юксак баҳолаб, бутун илмий фаолияти давомида нафақат унга суянди, чексиз ҳайратланди ва илҳомланди, балки кишилик тарихида ўчмас из қолдирган юнон олимларининг, кўпроқ Арастунинг асарларини тарғиб қилди, уларнинг кўпларини араб тилига таржима қилди, шарҳлар ёзди.  Форобийнинг сотсиологик, ижтимоий-фалсафий, табиий-илмий, тарбиявий-тиббий қарашлари, назарий хулосалари кенг қамровли ва ранг-баранг бўлиб, моҳият мазмунига кўра нафақат ўз замонаси учун, балки ҳозирги даврда ҳам жуда аҳамиятлидир.

Форбий 79 ёшида Димишқда вафот этган ва ўша шаҳарда дафн этилган.

Бундан 293 йил олдин, яъни милодий 1724 йилнинг 22-апрелида германиялик машҳур файласуф  Иммануил Кант Кёнигсберг шаҳрида ҳунарманд уста оиласида туғилган. У оиладаги 9 нафар фарзанднинг тўртинчиси бўлган. Кант болалик ва ўсмирлик чоғларида тез-тез касалга чалингани сабабли нимжон, жиззаки ҳамда ваҳимачи эди.

1745 йилда у Кёнигсберг университетининг илоҳиёт факультетини тамомлаган. 1755 йилдан то 1797 йилгача шу ерда метафизика, мантиқ, ахлоқий фалсафа, физика, риёзиётдан дарс берган. Умрининг охиригача бўйдоқ ўтган. 57 ёшида «Соф тафаккур танқиди» деб номланган асосий асарини ёзиб тугаллаган.

Унинг қуйидаги асарлари маълум: «Осмоннинг умумий табиий тарихи ва назарияси» (1755), «Мантиқ» (1800), «Амалий мантиқ танқиди» (1788), «Антропология» (1798). Булар Кантнинг энг йирик ва машҳур асарлари сирасига киради.

Бундан 38 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1358 йилнинг 2-урдибиҳишт ойида Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси   ҳазрат Имом Хумайний (р)  Исломий Инқилоб қўриқчилари корпусини таъсис этиш фармонини  берадилар. Ушбу  фармон асосида Исломий  Инқилоб қўриқчилари корпусининг асосий вазифаси ички ва ташқи душманлардан Ислом Инқилобини ҳимоя ва мудофаа қилишдан иборат бўлади.

Инқилобнинг аввалги ойларида Эронда ҳарбий ва ҳуқуқ-тартиботни ҳимоя этиш органлари парчаланиб  кетишган эди ҳамда Исломий Инқилобга  қарши  душманларнинг кўплаб таҳдидлари мамлакатда халқчил  ва ҳарбий бир ташкилотни таъсис этиш заруратини юзага келтирган эди. Имом Хумайний (р) ушбу заруратини ўз вақтида англаб етиб, Исломий Инқилоб қўриқчилари корпусини таъсис этиш фармонини  берадилар.   

Бугун пайшанба  ҳижрий-шамсий 1396 йил фарвардин   ойининг 31-си,  ҳижрий-қамарий 1438 йил ражаб      ойининг 22-си       ва шу саналарга мутобиқ милодий 2017 йил  20- апрелнинг   оқшомидир.