апрел 22, 2017 11:43 Asia/Tashkent

Бугун  якшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил урдубиҳишт ойининг  3-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг 25-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел  ойининг 23- кунидир.

 

Ҳижрий-шамсий урдубиҳишт ойининг 3-куни Эрон Ислом Жумҳуриятида Шайх баҳоий лақаби билан машҳур олим, фақиҳ ва ҳаким Муҳаммад бин Ҳусайн Омилийни улуғлаш куни ҳисобланади.

Шайх Баҳойи 1546 йили дунёга келди. Йигитлигида оламнинг жуда кӯп мамлакатларига сафар қилди ва  фаннинг турли соҳалари бӯйича улуғ олимлардан сабоқ олди.

Олим  илмнинг меъморчилик, математика, адабиёт, ҳадис, тафсир, фиқҳ каби соҳаларига бағишланган юздан ортиқ илмий рисолалар ёзди. Шунингдек, ҳар бири ӯз замонасининг алломаси бӯлган жуда кӯп шогирдларни тарбиялаб вояга етказди. Мулло Садро Шерозий, Мулло Муҳсин Файз Кошоний, Файёз Лоҳижоний, Муҳаққиқ Сабзаворий, Саййид Ҳасан Каркий, Саййид Можид Буҳроний ва Мулло Муҳаммад Тақи Мажлисий каби ӯз замонасининг етук олимлари шулар жумласидандир.

Улуғ олим Шайх Баҳоий ҳижрий-қамарий 1031 йили Исфаҳонда вафот этди. Васиятига кӯра унинг жисми Машҳад шаҳрига келтирилиб, Ҳазрат Имом Ризо алайҳиссалом муборак ҳарамларида тупроққа топширилди.

Хххххххххххххххх

Бундан 1255 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 183-йил ражаб ойининг 25-куни Расули акрам (с)нинг пок невараларидан бири Имом Мусо Козим алайҳиссалом  шаҳодатга етказилди.

Имом Мусо Козим алайҳиссалом ҳижрий-қамарий 128-йил Макка ва Мадина шаҳарлари орасидаги Абвоъ минтақасида дунёга келдилар. 20 ёшларигача падари бузрукворлари Имом Жаъфар Содиқ алайҳиссалом наздида таълим-тарбия олдилар. Оталари вафотидан сӯнг 35 йил давомида мусулмонларга имомлик ва пешволик масъулиятини зиммага олдилар.

Имом Мусо Козим алайҳиссалом исломий билим ва маърифатни тарқатиш билан биргаликда жабр-зулм воситаси бӯлган аббосийлар ҳукуматига қарши курашдилар.  Охир-оқибат салтанатининг инқирозидан хавотирланган Ҳорун ар Рашид Имом Мусо алайҳиссаломни зиндонга ташлади. Ул ҳазрат зиндондалик чоғларида ҳам мусулмонларнинг пешвоси сифатида даъват ишларини давом эттирдилар. Ва ниҳоят Ҳорун ар Рашид  фитнаси билан заҳарланиб, шаҳодатга етдилар.

Имом Мусо Козим алайҳиссаломнинг шаҳодат кунлари муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор қилиб, ҳикматга йӯғрилган табаррук насиҳатларидан бирини эътиборингизга  ҳавола этамиз: Аллоҳга яқинлашишнинг энг яхши воситаси унга иймон келтиришдан кейин намоз, ота-онага яхшилик қилиш, ҳасад, манманлик ва кибр-ғурурдан воз кечишдир".

Ххххххххххххххххх

1616 йилнинг 23 апрел куни, яъни бундан 401 йил илгари  машҳур инглиз шоир ва  драматурги Вилям Шекспир оламдан ӯтди.

У 1564 йили туғилди. Театрдаги бажарган роллари ва драматурглиги билан шуҳрат таратди.

Шекспирнинг  ижодида трагедия ва комедия жанрлари муҳим ӯрин тутади. "Гамлет", "Қирол лир", "Ромеа ва Жулетта" драмалари Шекспирнинг жаҳон адабиёти олтин фондига қӯшган муносиб ҳиссасидир.

Улуғ драматург 1616 йили 52 ёшида оламдан ӯтди.

Ххххххххххххххххххх

Бундан 22 йил бурун, 1995 йилнинг 23 апрел куни  ЮНЕСКО ташкилоти 23 апрел кунини Китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни дея эълон қилди. Бундан кӯзланган мақсад одамларни китоб ӯқишга тарғиб қилиш ва жамиятнинг умумий маданиятини юксалтириш учун китоб ёзадиган кишиларни қадрлаш, шунингдек,  нашр саноатини  ривожлантиришдан иборат.

Бугунги кунда электрон китоблар вужудга келиши билан халқ оммаси, хусусан ёшларнинг китоб ӯқиши учун муносиб шароитлар яратилган.

 

Ёрлиқ