апрел 22, 2017 14:46 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

 

                             

Азиз тингловчилар, ўтган эшитиришимизда жамоат намоз имомининг ўрни ва роли ҳақида айтиб ўтган эдик. Ҳамда Гавҳаршод масжиди ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда Эроннинг энг муҳим масжидларидан бири бўлмиш Машҳаднинг  Гавҳаршод  масжиди ҳақидаги сўҳбатимизни давом этамиз Биз билан бирга бўлинг!

 

Жамоат намоз имомининг таъсири ва нуфузи намозгузорлар ваҳдати ва бирдамлик омилларининг калиди ҳисобланади. Жамоат намозининг имоми намозгузорлар ишончи ва қалбларига нуфуз топишига муваффақ бўлиши мумкин. Одатан қалбларни ўзига ром этиш, яъни  юракларни  таъсир остида қўйиш ва нуфуз топиш, ҳамда     одамларнинг ички дунёсига ўзгартиришни ижод этиш маъносидадир. Бу ўзгариш уша вақта яхшироқ намоён бўладиким масжид имоми ўзини ўзгартирсин.

Одамлар билан муносибат қилиш ва  улар устидан раҳбарлик  қилиш улар юракларига таъсир етказишнинг энг муҳим омилларидан биридир. Агар бир раҳбар ўзининг камтаринлик ва самимийлиги билан издошларига ўз раҳбарлигини кўрсатса ва уларга нисбатан ҳақиқий ғамхўр ва хайрхоҳлигини намоён этса уша вақтда осонлик билан уларнинг юрагида жой олади ва намозгузорлар вужудида эркин ва иштиёқ билан пайравлик қилиш бир турини ижод этиши мумкин бўлади.

Азизлар, дастуримиз давомида Гавҳаршод масжиди ҳақидаги  сўҳбатимизни давом этамиз.

Гавҳаршод масжидининг майдони тахминан мураббаъ шаклида бўлиб унинг масоҳати 2 мингу 850 метрга етади ва тўрт айвон, бир фирузали гумбаз, икки чиройли минора ва 7-та намоз ўқийдиган майдонларга эгадир.

Гавҳаршод масжиди тарихий, санъатнинг гўзал меъморчилиги жиҳатидан ва энг муҳими шулким Худо Расули (с)-нинг сулоласидан ҳисобланмиш шиаларнинг саккизинчи имоми  Имом Ризо (а) ҳарамига қўшни бўлган унинг  биноси Эроннинг энг муҳим масжидларидан саналади.

Гавҳаршод масжиди бинонинг мустаҳкамлиги, исломий махсус анъанавий меъморчилик ,гўзаллик, кошинкорлик, хат услублари ва бошқа безатиш ҳунарлар жиҳатидан машҳур ва нодир масжидлардан ҳисобланади. Масжиднинг барча эшик ва диворларида Аллоҳнинг исмлари, Қуръоний оятлар, ҳадислар, шеърлар ва Пайғамбар (с) аҳли байт алайҳимсаломларга ҳамду санолар айтиш сулс, насх, куфий ва насталиқ хатлари билан буюк хаттотлар томонидан ёзилгандир.

Гавҳаршод мажмуасининг энг муҳим қисми чиройли меҳроб ҳисобланиб мақсура айвонининг охирида қарор олган. Исломий биноларда меҳроб деб шундай маконга ишора этишадиким имом ёки мазҳаб пешволари жамоат намозини барпо этиш вақтида уша маконда туриб намозни бажо келтиришарди. Меҳроб ун томонининг охирида Соҳибуз Замон (аж) қарор олганким қадимий ва баланд минбар саналади. Бу минбарнинг устига имом хатиб чиқиб ҳузур топганлар билан нутқ сўзлайди.

Гавҳаршод масжидида иккита минбар бор. Биринчи минбар Соҳибшоҳ ва бошқаси жума намозининг имоми Ҳож Мирзо Аскарий номи билан машҳур бўлган. Аммо эндиликда бу икки минбардан бирон нарса қолмаган ва унинг жойида катта ва чиройли бир минбар қад ростлаганким “Соҳиб-уз Замон минбари (а.ф)” номи билан машҳур бўлган. Бу минбарни ясашда  михдан фойдаланилмаган, ҳамда ёнғоқ ва нок ёғочидан фойдаланилган.

 Масжиднинг ўртасида қадимий бир ҳоуз қарор олганким шамсий 1052-чи йилда ер қимирлашиши натижасида тулиб кетди ва намозхонлар маҳаллига айланди. Уша замонда сув қаноти Гавҳаршод масжидининг майдонига кирарди ва шу сабабли мазкур айвон “сув айвони” номи билан машҳур бўлган эди. Масжид атрофида бир-бири билан боғланган устунлар қарор олганким улар орасида ёғли чироқларни осиш учун темирли илгаклар бор эди.

Гавҳаршод масжиди Имом Ризо (а) қўшнилигида энг қадимий ва энг кенг майдонга эга бўлган масжид унвонида жамоат намозини ўтказиладиган доимий маҳал ҳисобланиб ислом дунёсида унга тенгсиз масжид йўқ бўлса керак.

 

 

  • Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Масжид- ишқ  ва имон маскани " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком                             

Дастуримиз давом этади. 

 

Ёрлиқ