Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун чоршанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдубиҳишт ойининг 6-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг 28-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел ойининг 26- кунидир.
Бундан 412 йил муқаддам, 1605 йилнинг 26 апрел куни дунёдаги биринчи газета Франсияда чоп этилди. "Релейшин", яъни алоқа деб номланган бу рузноманинг бош муҳаррири Иоҳан Каролус эди. Илк гизета 70 йил давомида нашр этилди.
Эндиликда олам бӯйлаб ҳар куни минглаб номдаги газеталар чоп этилади. Япония халқи дунёда энг кӯп газета ӯқийдиган халқ сифатида шуҳрат қозонган.
Хххххххххххххххххххххх
Ҳижрий-шамсий 1305 йил урдубиҳишт ойининг 6-куни, яъни бундан 92 йил бурун Эронда биринчи симсиз радио ва телеграф тӯлқинларини узатиш маркази ӯз фаолиятини бошлади. Бу марказ аввалига мудофаа вазирлиги ихтиёрида эди.
Шу йилнинг ӯрталарига бориб Табриз, Машҳад, Шероз, Кирмон, Хуррамшаҳр ва Кирмоншоҳ шаҳарларида ҳам худди шундай марказлар ишга туширилди.
1305 йилнинг дай ойидан Теҳрон ва барча вилоятлардаги симсиз радио ва телеграф марказлар хизматчилари билан биргаликда Почта ва телеграф вазирлигининг ихтиёрига ӯтказилди.
Хххххххххххх
1985 йилнинг 26 апрел куни, яъни бундан 32 йил илгари БМТнинг Хавфсизлик кенгаши ӯз резолютсияси орқали Саддом режими томонидан Эрон тупроғида химиявий қуролларнинг ишлатилишини қатъий маҳкум қилди.
Эронлик ватанпарварларнинг кетма-кет муваффақиятларидан гандираклаб қолган Саддом халқаро қонун-қоидаларга зид равишда Ғарб мамлакатлари совға қилган химиявий қуролларни ишлатди.
Бу ваҳшиёна амаллар натижасида ногирон бӯлганларнинг кӯплари даволаниш учу Европа мамлакатларига юборилди. Ғарб давлат раҳбарлари химиявий қурол қурбонларини ӯз кӯзлари билан кӯриб ҳам бирор-бир баёнот билан Саддом режимининг бу разил қилмишини маҳкум қилишмади.
Хххххххххххххххххх
1986 йилнинг 26 апрел куни, яъни бундан 31 йил бурун Украинадаги тӯрт минг мегобайтлик Чернобил атом электр стансияси портлади. Бу ҳодиса Совет Иттифоқининг парчаланиб кетишидан олти йил бурун юз берди.
Совет ҳукумати бу даҳшатли портлашни аввалига яширмоқчи бӯлди. Аммо радиоактив моддалардан иборат қуюқ тутунни яширишнинг иложи бӯлмади.
Чернобил атом электр стансиясининг портлаши оқибатида минглаб кишилар ҳалок ва мажруҳ бӯлишди. Радиатсиядан зарарланган минтақаларда саратон ва турли иложсиз хасталиклар кӯпайиб, ногирон болалар туғила бошлади.
Совет Иттифоқи парчаланиб, Украина мустақилликка эришгач, бу мамлакат Ғарб давлатларининг молиявий кӯмаги билан Чернобилдаги даҳшатли портлаш оқибатларини бартараф этишга киришадиган бӯлди. Аммо Ғарб ӯз ваъдасини тӯлиқ бажармади.
Украина 2000 йилнинг декабр ойида Чернобил атом электро стансиясининг фаолиятини батамом тӯхтатди.