август 06, 2016 06:27 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 16- чиси Ҳижрий қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 3-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август ойининг 6-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил мурдод ойининг 16- чиси

Ҳижрий қамарий 1437  йил зилқаъда ойининг  3-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил август  ойининг  6-чи кунидир.

 

 Бундан 817 йил олдин ҳижрий-қамарий 620 йил зилқаъда ойининг 3-чисида:

Мисрлик муфассир ва фақеҳ Ибн Мунир Искандария шаҳрида дунёга келди. У бошланғич билимларни отасидан ўрганди ва сўнг фиқҳ, араб адабиёти ва Қуръон илмлари каби диний илмларни ўз замонининг таниқли устодларидан ўрганди. Ибн Мунир ўз умрининг давомида кўплаб вазифаларда ишлади, жумладан қозилик ҳам қилди. Ибн Мунир 63 ёшида Искандарияда оламдан ўтди ва бугунги кунда Жомеъул Мунир номи билан таниқли масжидда дафн этилди. Бу олимдан тафсир ва бошқа диний илмлар бўйича кўплаб асарлар боқий қолган ва унинг китоблари Қоҳирада кўплаб маротаба чоп этилган.

 

Бундан 135 йил олдин  милодий 1881-чи йил август ойининг 6-чисида:

Шотландиянинг кашфиётчиси ва табиби Александр Флеминг таваллуд топди. У тиббиёт йщналишида диплом олишга муяссар бщлди.

Биринчи Жаҳон уруши пайтида мажрўҳ бўлганларнинг аксариятлари инфекция сабаби билан оламдан ўтишларини мушоҳида этганида буни даволаш қарорига келди. У милодий 1928 йилда бошқа икки олим Флорей ва Чейн билан бирга пенсилин моддасини  кашф этдилар.

Бу уч олим милодий 1945 –чи йилда медицина соҳасида мазкур кашфиётлари учун муштарак Нобел премиясининг олишга мушарраф бўлишди.

Ҳозирги кунда пенсилин доруси тиббиёт соҳасида кенг ишлатилади.

 

Бундан 121 йил ҳижрий қамарий 1316 йил зилқаъда ойнинг 3-чисида:

Парҳизкор фақеҳ ва олим Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Фишоракий Исфаҳоний дорул-фоний билан видолашди. У ҳижрий-қамарий 1253 йилда Исфаҳон яқинида жойлашган Фишорак қишлоғида таваллуд топди ва олти ёшида Қуръонни ўрганиш ва бошланғич дарсларни бошлади. У 11 ёшга етганида катта акаси туфайли дастлаб Карбало сўнг Нажаф шаҳрларига борди ва фазилатли устодларнинг илмларидан баҳраманд бўлиб илм ва фазилатнинг олий даражаларига етди. Шу ҳол билан у зоҳидлик ва тақводорлик сабабли шиа мусулмонларнинг маржаиятини қабул қилишдан бош тортди ва дарс бериш ва кўп шогирдларнинг тарбия бериш билан  билан шуғулланди. 

   

Бундан 71  йил олдин шу куни, милодий 1945 йил август ойининг 6-чисида:   

Иккинчи жаҳон урушининг охирги кунларида Америка дунёда биринчи маротаба Хирасима шаҳрини бомбардимон қилиши билан ушбу шаҳарни вайронага айлантирди. Бу бомба 20 тоннали Ти Эн Ти номли  портлатадиган моддага эга эди. Бу бомбанинг портлаши натижасида 90 минг нафар ҳалок бўлиб, 75 минг нафар эса тан ҳароҳати олдилар. Херасима шаҳрини атом бомбаси билан бомбардимон қилишнинг асаротлари ҳалигача давом этмоқда. Америка Херасима шаҳрини бомбардимон қилишидан кўп вақт ўтмасдан  Япониянинг бошқа шаҳарларидан бири Нагасаки шаҳрини ўз нишонасига қарор берди ва Япония таслим бўлишга мажбур бўлди. Урушлар таърихида энг фожеали ва ваҳшатли жиноятлар саналмиш Хирасима ва Нагасаки шаҳарларини атом бомбаси билан бомбардимон қилиш ҳодисаси шуни кўрсатдиким, атом бомбалари Америка каби империалистик мамлакатлар қулида қарор олиши хатарли бир восита ҳисобланади. Шунинг учун ушбу қурол-яроқлар устидан назорат қилиш ва ниҳоятда уларни йўқ қилиб ташлаш дунёнинг хавфсизлигини таъминлашда зарурий ишдир.