апрел 29, 2017 11:11 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт ойининг 9-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 2-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 29-апрель

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдибиҳишт     ойининг 9-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил  шаъбон      ойининг 2-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил 29-апрель.

Бундан 1042 йил олдин, ҳижрий-қамарий 396 йилнинг 2- шаъбон ойида машҳур  фақиҳ, ориф  ва  шоир Хожа Абдуллоҳ Ансорий  ҳозирги Афғонистоннинг ғарбида жойлашган Ҳирот шаҳрида таваллуд топган. У болалик давридан бошлаб шеър ёзишда катта қизиқиш зоҳир этди. У Қуръон тафсири, фиқҳ, ҳадис ва ақоид каби диний илмлардни ҳам ўрганди. У буюк ориф номи билан ҳам шуҳрат топган  ва Ҳиротнинг пири тахаллусини олганди. Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг  ирфоний асарлари араб ва форс тилларида  ёзилган ҳамда ундан бир қатор наср ва  назмда  ёзилган асарлари бизга мерос қолган. "Муножотнома", "Муҳаббатнома" ва "Зодул-орифин"  шулар жумласидандир. Шунингдек, унинг Қуръон тафсирига оид ёзган  асари "Кашфул-асрор " деб номланади. Хожа Абдуллоҳ Ансорий ҳижрий- қамарий 481 йилда вафот этган.

Бугунги кундан 225 йил олдин, яъни милодий 1682 йилнинг 29 апрель ойида Буюк Пётр ўн ёшида Россия тахтида ўттиради. Пётр Романовларнинг учинчи  сулоласидан  бўлган Фёдорнинг биродари эди. У қудратга етгач, опаси томонидан салтанатдан четлаштирилади  ва  Москва яқинида жойлашган қишлоқларнинг бирига сургун қилинади. Бир муддат вақт ўтгач, Буюк Пётр йирик  қўшин  тайёрлайди ва опасига қарши урушга боради. Ушбу урушда у ғолиб чиқиб, салтанатни яна қўлга олади. Пётр салтанатга эришганидан кейин қатъий равишда мамлакатнинг ички ишларига эътибор қаратади ҳамда Россиянинг маданий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида муҳим ўзгаришларни юзага келтиради. Пётр Биринчи кўплаб бошқа юртларни ҳам ишғол этади ва ўз  империясининг  ҳудудларини янада кенгайтиради. Шоҳ Пётр Биринчи  1725 йилда вафот этган.

Бундан 37 йил олдин,  милодий 1980 йилнинг 29-апрелида йигирманчи асрнинг  машҳур режиссёри Альфред Ҳичкок  вафот этган. Алфред Ҳичкок милодий 1899 йилнинг 13-августида Лондонда  бир яҳудийнинг оиласида  таваллуд топган. У бошланғич таҳсилотини диний бир мактабда олган ва кейинчалик механика ва электроника соҳаси бўйича ўқишини давом эттиради. Ушбу даврда кинорежиссёрлик ва жиноий филмларни суратга олишга  кўп қизиққани учун ушбу соҳани ўрганиш дарсларига ҳам боради ва Англияда бир неча бадиий филмларни суратга олади. У 1939 йилда Америкага боради ва  кўпроқ жиноий мавзуларда бўлган филмларни суратга олиш билан шуғулланади. Ҳичкок  Америкадаги  қирқ йиллик ҳаёти ва фаолияти давомида кўплаб филмлар яратадики,  ушбу филмлар халқаро шуҳратга эга бўлишади ва унинг режиссёрлик маҳоратини ҳам  кўрсатишади. Уни йигирманчи асрнинг энг яхши кинорежиссёри сифатида тан олишган. Унинг яратган филмлари ойдин ва содалиги боис томошабинни ўзига маҳлиё этади. “Шубҳа”, “Арқон”, “Сеҳрланган”. “Оқ соя”, “Саҳна хатари” ва  “Қушлар” унинг машҳур филмларидан ҳисобланади. Альфред Ҳичкок 1980 йилнинг 29 апрелида 81 ёшида вафот  этган.

  Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.

 

 

 

 

Ёрлиқ