Виртуал фазо: имконият ва муаммолар
Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.
Виртуал фазодан фойдаланиш бугунги кунда жуда кӯп ижтимоий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу соҳада чуқур билимга эга бӯлмаслик ва ушбу фазонинг зарарларига ишонмаслик муаммони янада чигаллаштиради. Интернет ва виртул фазонинг зарарлари деганда кӯпчилик банк ҳисобларидан пул ӯғирлаш, интернет орқали уйланиш, хакерлар томонидан веб сайтларга ҳужум уюштирилиб, уларни хароб айлаш ва ниҳоят ёш йигит-қизларни алдаш каби нохуш ҳодисаларни тушунишади. Муаммони ана шундай юзаки тушуниш, унинг улкан хавф-хатарларини кӯрмасликка олиш, бу ижтимоий иллатни таг-туби билан қӯпориб ташлаш ишини янада қийинлаштиради.
Афсуски, виртуал фазонинг кишилар зеҳнига бегона маданият ва яшаш тарзини юклаш ҳамда уларнинг шахсиятини ӯзгартиришга қаратилганлиги каби асосий зарари диққат марказидан четда қолиб кетаяпти. Ӯргимчак тӯри деб аталувчи бу фазо кишиларни ӯзлари сезмаган ҳолда иккинчи бир ҳаётга муҳожир айлаб, ижтимоий муҳандисликнинг усул ва воситалари билан кишилар маънавиятининг шахсий ва миллий каби икки қиррасини ӯзгартиришни мақсад қилиб қӯйган. Бу ҳужум жуда пухта ва ӯта маккорлик билан амалга оширилиши сабабли фойдаланувчилар унга умуман эътибор қаратишмайди.
Киши бировнинг матлабига линк қӯйиш ёхуд унга манфий фикр билдириш билан унинг виртуал оламдаги шахсиятини қӯллаб-қувватлаши ёхуд уни таҳқирлаб, ер билан яксон қилиши мумкин. Ҳар қандай замон ва маконда кириш мумкин бӯлган вебсайтлар маълум бир жамиятнинг анъанавий қадриятларини аста-секинлик билан емириб, йӯққа чиқаришлари турган гап.
Электрон тармоқлардаги мажозий шахслар ҳеч қандай масъулият ҳиссини зиммага олмайдиган мутлақо эркин шахслардир. Бу фазода одатда кишиларнинг ҳақиқий шахсияти нотанишлигича қолиб кетаверади. Улар ном ва шахсий маълумотларини ӯзгартириш йӯли билан ӯзларидан янги бир мажозий шахс ясашади. Мисол учун ҳаётда камбағал одам виртуал фазода ӯзини бой-бадавлат сифатида жилвалантириши ёхуд иш тополмай сарсон юрган киши ӯзини катта бир мансабдор сифатида таништириши мумкин.
Ххххххххххххххххххх
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар” эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.
хххххххххххххххх
Мажозий фазода фойдаланувчилар хилма-хил ниқобларга ӯраниб, ӯзаро мулоқот қилишади. Бу нарса уларнинг ӯзлигидан узоқлаша бориши, бошқача қилиб айтганда ӯзлигидан бегоналашувини келтириб чиқаради. Шундай қилиб, электрон алоқа воситалари аҳли башарни асрлар давомида одатга айланган юзма-юз мулоқот усулидан узоқлаштиради. Оғзаки муносабатлар энди ёзма муносабатларга айлана боради.
Виртуал фазо келтириб чиқарган муаммолардан бири шахсият кризисидир. Реал ҳаёт ва мажозий фазода бошқа-бошқа шахсиятга эга бӯлган киши муаммоларга дуч келган чоғи ӯзининг ҳақиқий шахсиятини аниқлай олмай иккиланишга тушади. Натижада муҳим ҳаётий муаммони ҳал қилишга қийналади, маълум бир қарорга келолмай хуноб бӯлади.
Шахсиятдаги кризис ҳар бир одамда юз бериши мумкин. Бу ҳолат фақатгина ӯсмирларга хос хусусият, деганлар адашади. Аслида шахсият кризиси бугунги кунда барча жамиятлар, хусусан бир босқичдан бошқасига ӯтиш жараёнини бошдан кечираётган жамиятларга хос руҳий ҳолатдир. Кӯпгина жамиятшунос ва сиёсатчи олимлар бу ҳолатни глобаллашув жараёнининг маҳсули деб аташади.
Ӯтган замонларда диний таълимотни китоб ва рисолаларга ёзишар ва бу китоблар йиллар давомида ӯзгаришсиз қоларди. Виртуал фазода эса бу масала ҳам доимий ёхуд собит эмас. Диний сайтлар деярли ҳар куни янгиланиб туради. Бундан ташқари интернет ва виртуал фазонинг кун сайин кенгая бориши ва тобора аҳолининг кӯпроқ қисмини ӯзига жалб этиши жамиятда моддиётпарастлик, тӯкин-сочин яшаш тарзига интилиш ва исрофгарчиликнинг авж олишига сабаб бӯлмоқда.
Бу фазолардаги кенг қамровли таблиғотлар асосан кишиларни диндан узоқлаштирш мақсадида амалга оширилиб, таблиғот соҳибининг манфаатларини кӯзда тутади. Таблиғот эгаларининг қандай тамғали автомашинада юриши, кийиниш ва овқатланиш тарзи, қандай уйлар сотиб олиши аста-секин интернет фойдаланувчилари дунёқарашининг асосий мезонларига айлана боради.
Виртуал фазо киши шахсиятининг диний қирраларига ҳам таъсир ӯтказади. Бу таъсир айниқса, ёш фойдаланувчиларнинг руҳиясигакӯпроқ қамраб олади. Натижада киши гуноҳ, поклик, вафодорлик, садоқат ва итоат каби диний қадриятларга бефарқ қарайдиган бӯлиб қолади.
Таҳлилчиларнинг фикрича мажозий фазонинг сигналлари ёхуд тӯлқин узатувчилари қанчалик қудратли бӯлса, улар фойдаланувчиларни алдаш ва чалғитишда шунчалик кӯпроқ муваффақиятга эришадилар. Таблиғот воситасида юбориладиган бундай сигналлар орқали улар ахборот қабул қилувчиларни ӯз тузоқларига илинтиришлари ва уларнинг дунёқараш ҳзамда шахсиятини ӯзгартиришлари мумкин.