Исломда соғлом оила
Исломда фарзанд тарбияси ҳали бола дунёга келмасидан олдин бошланади. Фарзандларини чинакам иймонли, солиҳ, диёнатли қилиб тарбиялашни истаган ота энг аввало унинг учун иймони бут, солиҳа, диёнатли, инсофли, гўзал ахлоқли она танлаб олиши керак. Бу иш бола тарбиясига қўйилган илк қадамдир. Фарзанд туғилиши билан бу улуғ неъмати учун Аллоҳга кўп мақтов ва шукроналар айтиш, ушбу хурсандчиликни бошқалар билан баҳам кўриш, боланинг қулоғига азон айтиш, унга чиройли исломий исм қўйиш, биринчи кундано
Болалар илоҳий бир ҳадя бӯлиб, пок вужудлари билан борлиқ оламига қадам қӯйишади.
Ӯтган дастурларимизда такидлаганимиздек болалар билан меҳрибон ва самимий бӯлиш уларнинг тарбиясига катта таъсир қилади.
Исломда фарзанд тарбияси ҳали бола дунёга келмасидан олдин бошланади. Фарзандларини чинакам иймонли, солиҳ, диёнатли қилиб тарбиялашни истаган ота энг аввало унинг учун иймони бут, солиҳа, диёнатли, инсофли, гўзал ахлоқли она танлаб олиши керак. Бу иш бола тарбиясига қўйилган илк қадамдир. Фарзанд туғилиши билан бу улуғ неъмати учун Аллоҳга кўп мақтов ва шукроналар айтиш, ушбу хурсандчиликни бошқалар билан баҳам кўриш, боланинг қулоғига азон айтиш, унга чиройли исломий исм қўйиш, биринчи кунданоқ уни ҳалол йўл билан ризқлантириш фарзанд тарбиясидаги асосий талаблардандир.
Болалар дин ҳақидаги, ахлоқий низомлар ва чиройли хулқ тўғрисидаги илк маълумотларни ўз уйи ва оиласида олади. Ислом мусулмон оиласини бир қанча одоб ва ахлоқ қоидаларига риоя этишни буюради ва икки дунё саодатига эришиш учун бунга болалар ҳам, катталар ҳам масъуллигини алоҳида уқтиради.
Фарзанд тарбияси жамиятнинг таважжуҳини ӯзига жалб этиб келган масалалардан бири ҳисобланади. Аллоҳи зулжалол Қуръони каримда инсон тарбияси ҳақида сӯз юритиб,муносиб тадбирларни назарда тутган.
Фарзанд тарбияси энг муҳим вазифалардан бӯлиб, биринчи навбатда ота-онага, сӯнг муаллимлар ва бошқа тарбиятчилар зиммасига юкланган.
Ота-оналарнинг муҳим вазифаларидан бири бу болаларни меҳр-муҳаббат бағрида ӯстиришдир. Оналар болаларини пок фитратли қилиб, гина-кудурат, худбинлик каби одатлардан йироқ тутишлари лозим.
Бола ота-онасига, унинг меҳр-самимийлигига таяниб, ӯсиб-улғаяди. Унинг катта бӯлганидан сӯнг ташаккулланган характер ва ӯзига хос хусусиятлари онанинг тарбиясига тарбиясига боғлиқ. Болалик даврида она бағридан маҳрум бӯлган кишилар изтироб ва стресслар кӯпроқ таҳдид қилади.
Бола хислатларини ота-онасида мерос олиб, ота-она болаларининг истеъдодлари очилиб, ривожланиши учун муносиб шароит яратишади.
Оила муҳтит боланинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириши учун зарур ҳисобланади.
Ота-оналар ва болалар орасидаги болалик давридаги муносабатлар ҳар қанча самимй ва оиқ бӯлса, келажак учун таъсири кӯпроқ бӯлади. Болаларни камситиш ва уларни ака-укалари ва бошқа болалар билан қиёслаш бола шахсияти ташаккулланишига салбий таъсир етказади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Фарзандлар жамиятда ўзларига мос ўринларини эгаллашлари, комил инсон бўлиб етишишлари йўлида ижтимоий тарбия масъулиятига катта аҳамият бериш лозим.
Ота-она фарзандларига қолдирадиган энг яхши мерос бу чиройли хулқдир. Чунки фарзанд ота-онасининг мол-давлати билан бахтли бўлмаслиги мумкин, лекин улардан яхши тарбия кўриб, гўзал одобларни ўрганса, ҳар қандай ҳолатда тўғри йўл тутиб, ўзини бахтиёр ҳис қила олади. Ҳурмат-эътибор қозониб, муносиб ўрнини топади, охиратда эса юксак даражаларга кўтарилади, Аллоҳ таоло розилигига эришади. Бунинг учун ҳар бир ота-она, мураббий динимизнинг шу тўғридаги кўрсатмаларига риоя этиши лозим.
Фарзанд энг улуғ неъмат бўлиши баробарида омонат ҳамдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар унинг қадрига етишлари, бунга шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пухта адо этишлари, яъни унга чиройли исм қўйишлари, яхши таълим-тарбия беришлари ва охир-оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, ўз миллати, ота-онасига муносиб фарзанд, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан бажаришлари лозим бўлади.