май 04, 2017 12:14 Asia/Tashkent

Мутахассислар фикрига кӯра болалар эшитадиган нарсаларига кӯра кӯрадиган ҳодислардан таъсирланишади. Ота-оналар ҳам фарзанд тарбиясида бу жиҳатларга таважжуҳ қилишларига тӯғри келади.

 Ислом дининиг ҳақиқий мақсадларидан бири, бу инсонларни таълим-тарбия бериш ва маънавий ҳиссиётларини ривожланишдир. Оила муҳитида ота-она ӯз фарзандлари учун биринчи ва энг асосий намуна бӯлиб, болалар ахлоқий ва диний қадриятларни улардан ӯрганишади.

 Мутахассислар фикрига кӯра болалар эшитадиган нарсаларига кӯра кӯрадиган ҳодислардан таъсирланишади. Ота-оналар ҳам фарзанд тарбиясида бу жиҳатларга таважжуҳ қилишларига тӯғри келади.

Намунали оилаларда ота-оналар фарзандлари тарбияларига таважжуҳ қилишади ва айтган сӯз ва қилган амалларига диққат қилишади. Ота-оналар фарзандлари учун биринчи ӯринда ӯзлари ӯрнак бӯлишлари лозим.

Фарзандларимиз қалбида муҳим бир тушунчани: уларни тарбиялаш мобайнида қиладиган барча хатти-ҳаракатларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам уларнинг манфаатларига қаратилган эканини сингдиришимиз зарур. Албатта бу фақат хайриҳоҳлик, ўзаро меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат, эътибор ва олқиш билангина амалга ошиши мумкин.

Ота-оналарнинг муҳим вазифаларидан бири бу болаларни меҳр-муҳаббат бағрида ӯстиришдир. Оналар болаларини пок фитратли қилиб, гина-кудурат, худбинлик каби одатлардан йироқ тутишлари лозим.

Болалар дин ҳақидаги, ахлоқий низомлар ва чиройли хулқ тўғрисидаги илк маълумотларни ўз уйи ва оиласида олади.

Ислом мусулмон оиласини бир қанча одоб ва ахлоқ қоидаларига риоя этишни буюради ва икки дунё саодатига эришиш учун бунга болалар ҳам, катталар ҳам масъуллигини алоҳида уқтиради.

Фарзанд энг улуғ неъмат бўлиши баробарида омонат ҳамдир. Бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар унинг қадрига етишлари, бунга шукрлар айтиб, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчларини пухта адо этишлари, яъни унга чиройли исм қўйишлари, яхши таълим-тарбия беришлари ва охир-оқибатда Аллоҳ розилигини топадиган, ўз миллати, ота-онасига муносиб фарзанд, тенгдошлари ҳурмати ва муҳаббатини қозонган етук бир инсон бўлиши борасидаги масъулиятли вазифаларини чин ихлос ва садоқат билан бажаришлари лозим бўлади.

Болалар дин ҳақидаги, ахлоқий низомлар ва чиройли хулқ тўғрисидаги илк маълумотларни ўз уйи ва оиласида олади. Ислом мусулмон оиласини бир қанча одоб ва ахлоқ қоидаларига риоя этишни буюради ва икки дунё саодатига эришиш учун бунга болалар ҳам, катталар ҳам масъуллигини алоҳида уқтиради.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Фарзанд тарбияси жамиятнинг таважжуҳини ӯзига жалб этиб келган масалалардан бири ҳисобланади. Аллоҳи зулжалол Қуръони каримда инсон тарбияси ҳақида сӯз юритиб,муносиб тадбирларни назарда тутган.

Ота-оналар ва болалар орасидаги болалик давридаги муносабатлар ҳар қанча самимй ва оиқ бӯлса, келажак учун таъсири кӯпроқ бӯлади. Болаларни камситиш ва уларни ака-укалари ва бошқа болалар билан қиёслаш бола шахсияти ташаккулланишига салбий таъсир етказади.

Ота-она фарзандларига қолдирадиган энг яхши мерос бу чиройли хулқдир. Чунки фарзанд ота-онасининг мол-давлати билан бахтли бўлмаслиги мумкин, лекин улардан яхши тарбия кўриб, гўзал одобларни ўрганса, ҳар қандай ҳолатда тўғри йўл тутиб, ўзини бахтиёр ҳис қила олади. Ҳурмат-эътибор қозониб, муносиб ўрнини топади, охиратда эса юксак даражаларга кўтарилади, Аллоҳ таоло розилигига эришади. Бунинг учун ҳар бир ота-она, мураббий динимизнинг шу тўғридаги кўрсатмаларига риоя этиши лозим.

Фарзандларнинг ҳис-туйғуларига шерик бўлиш, уларнинг севинчидан севиниш, ташвишларига ҳамдард бўлиш уларни тобора бизларга яқинлашиши, ўз туйғуларини бизлар билан баҳам кўришларига олиб боради. Бу ўз навбатида тарбиявий онгимизнинг ўсиши ва тарбиявий фаолиятимизнинг яхшиланишига сабабчи бўлади.