Исломда соғлом оила
Фарзанд ӯз замони илмларини ӯзлаштиришга ҳақлидир. Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) бу борада буюрмишлар: Фарзанднинг ота-онага бӯлган ҳақларидан болани яхши тарбиялаш, спорт турлари, жумладан сувда сузиш ва ӯқ отишни ӯргатиш, шунингдек унга ҳалол ризқдан едириш ҳисобланади.
Тарихнинг гувоҳига кӯра жамият аъзоларининг саломатлик, хотиржамлиги ва барқарор бӯлиши ота-оналарнинг баракотли вужудларига боғлиқ. Ота-оналар энг муносиб, одоб-ахлоқли ва лоиқ болаларни дтарбиялаб, жамиятга тақдим этишади.
Агар эсингизда қолган бӯлса. Ӯтган дастурларимизда фарзандларнинг диний тарбиялари ҳақида суҳбатлашгандик. Фарзандларга диний маълумот бериш ота-она зиммасига юкланган вазифалардан биридир.
Фарзанд ӯз замони илмларини ӯзлаштиришга ҳақлидир. Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) бу борада буюрмишлар: Фарзанднинг ота-онага бӯлган ҳақларидан болани яхши тарбиялаш, спорт турлари, жумладан сувда сузиш ва ӯқ отишни ӯргатиш, шунингдек унга ҳалол ризқдан едириш ҳисобланади.
Болалар дин ҳақидаги, ахлоқий низомлар ва чиройли хулқ тўғрисидаги илк маълумотларни ўз уйи ва оиласида олади. Ислом мусулмон оиласини бир қанча одоб ва ахлоқ қоидаларига риоя этишни буюради ва икки дунё саодатига эришиш учун бунга болалар ҳам, катталар ҳам масъуллигини алоҳида уқтиради.
Фарзанд тарбияси жамиятнинг таважжуҳини ӯзига жалб этиб келган масалалардан бири ҳисобланади. Аллоҳи зулжалол Қуръони каримда инсон тарбияси ҳақида сӯз юритиб,муносиб тадбирларни назарда тутган.
Фарзанд тарбияси энг муҳим вазифалардан бӯлиб, биринчи навбатда ота-онага, сӯнг муаллимлар ва бошқа тарбиятчилар зиммасига юкланган.
Ота-оналарнинг муҳим вазифаларидан бири бу болаларни меҳр-муҳаббат бағрида ӯстиришдир. Оналар болаларини пок фитратли қилиб, гина-кудурат, худбинлик каби одатлардан йироқ тутишлари лозим.
Ёшлар ҳар маънода навниҳол кабидир. Уни қай томонга эгсалар, шунга мойил бўлиб ўсади. Ниҳолга яхши парвариш лозим, совуқлардан асраш, новдаси эгилса, унга тиргак қўйиб, ўзини тутиб олишига кўмаклашиш зарур. Онгли инсонни ҳам камолотга етказишда уни ёмонликлардан ҳимоялаб, яхшиликка йўналтирувчи инсонлар даркор. Бу ишда ота-онанинг масъулияти, мавқеи катта.Комил инсон қалбида ўзини ҳам, бошқаларни ҳам бахт-саодатга эриштириш истаги бўлади.
Яхши хулқ-одобли инсон хайрли ишларда одамлар билан зиддиятга бормайди; ўзгалардан камчилик қидирмайди; бировнинг бошига тушган бахтсизликка ҳамдард бўлади; киши айбига иқрор бўлиб бош эгиб келса, уни кечиради; муҳтожларга ёрдам беради; ўз айбларини тан олиб, тузатишга интилади; катта-кичик, қариндош-уруғни иззат-ҳурмат қилади; ҳаммага яхши муомалада бўлиб, ёлғон гапирмайди.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломда соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Фарзанд тарбиялаётган ота-она ҳар бир ҳаракати, юриш туриши, муомаласи, бошқалар билан ўзаро муносабатида олижаноб фазилатларни намоён эта билиши керак. Чунки бола табиатан ниҳоятда тақлидчан ва кузатувчан бўлади. Шунинг учун унинг атрофдагилари ўз одатлари билан баъзан ўзлари сезмаган ҳолда уларга таъсир қиладилар.
Оиладаги қўпол муносабатлар, кўп ёлғон гапириш, ёқимсиз хатти-ҳаракат бола тарбиясига салбий таъсир қиладиган носоғлом муҳитни келтириб чиқаради.
Фарзанд тарбиясида ота-онанинг муомаласи муҳим ўрин тутади. Бола ота-она томонидан қўпол, дағал сўзлар эшитиб, калтак еб катта бўлса, бу унинг табиатига салбий таъсир қилади.
Аллоҳ таоло инсониятни ер юзини обод қилиш учун яратган.
Демак, у ўзининг вазифаларини адо этиши учун ҳар тарафлама комил ва етук бўлиши керак. Бунинг учун эса бизнинг динимиз Исломда барча кўрсатма ва имкониятлар мавжуд. Энг асосийси, инсон ўзининг олдига қўйилган вазифаларни бажариш асносида доимий ҳолда Аллоҳга юзланиб туриши тарбиядир.