Эрон афсоналари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Айтиб ӯтилган эдикки досоннинг ривоятчилари психология соҳасининг йирик мутахассислари ҳисобланишади ва тамошачиларнинг психологияларига диққат -эътибор бериб намойишларни ижро этишади. Улар маҳоратли актёрдирлар ва тамошачиларни ҳаяжонга келтиришади. Ҳамда айтган эдикки бир достонни бошқа достон ёки бир неча достонлар билан қӯшиб нақл этилади ва натижада бир мукаммал достон шаклида ўз якунига етади.
Айрим тадқиқотчилар нуқтаи назарига кӯра ҳар бир янги адабий ишга тегишли бӯлган нарсани, қадим замондан айниқса шарқнинг расм -русумларда излаш лозим. Уларнинг нуқтаи назарига кӯра, наққолик ёки ривоятчиликнинг хусусияти, яъни икки ёки бир неча достонларни бир -бирига қӯшиб айтишни ҳозирги модерн достонлар жанрининг илдизи деб билишади.
Ривоятчилар ишларининг манбалари ҳар бир арсада турлича бўлади. Ҳаммоса ёки қаҳрамонлик достонлар эронликлар миллий маданиятининг энг муҳим қисми ҳисобланади. Эрон халқ оғзаки адабиёти ривоятларининг уч тури бизга етиб келган: ёзма ривоятлар, ривоятчиларнинг ҳикоялари ва мактублар.
Ёзма ривоятлар қадимий мерослардан бӯлиб мактуб шаклида барча одамлар, жумладан ривоятчиларнинг фойдаланишларига қарор олган.
Аммо иккинчи тури, яъни ривоятчиларнинг ҳикоялари оғзаки шаклда аждоддан аждодларга етиб келган ва унинг ҳақида бирон -бир тадқиқот амалга оширилмаган. Ва охири мактублар оғзаки ривоятлар ва қӯлёзмалардан йиғилгандир.
Мусиқа
Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги ридиосидан "Эрон афсоналари ва қиссалари " дастурини тинглаяпсиз.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Дастуримиз давом этади.
Ривоятчиларнинг фойдаланилган манбаларидан бири бӯлган ёзма қисса ва ривоятлар ва турли манбаларини қамраб олган Шоҳномага қӯшимча жумладан Барзунома, Гаршоспнома, Баҳманнома, Ҳафт пайкар, Сомнома ва бир неча бошқа адабий меросларнинг барчаси қаҳрамончилик ва тарихий манзумалар саналади ва уларнинг аксарияти форс шеъриятининг муҳим матнлари ҳисобланишади.
Бу ёзма манбаларнинг бошқа гуруҳи халқ достонларидир. Самаки айёр, Рамузи Ҳамза, Абумуслимнома ва Амир Арслон бу достонлар жумласидандир. Бу достонларнинг айримлари, жумладан Самаки айёр достони Сидиқ Бин Абулқосим Широзий номига айтилган. Бу китобда ривоятчиликнинг айрим одоблари, жумладан тамошачилардан пул сураши ҳақида ишора этилган. Достоннинг асосий қаҳрамони Самаки Айёр Салжуқийлар ҳукмронлигининг замонида яшаган эди. Самаки Айёрнинг китоби ҳижрий олтинчи асрда қайтадан таҳрир этилди ва форс адабиётининг жасурлик, қаҳрамонлик ва дилрабо қиссаларидан ҳисобланади.
.Фаромарз итнинг миясини бир порча матога ураб дарборга олиб борди. У ӯзини табиб деб таништирди. Қаравуллар уни подшоҳ олдига олиб бордилар. Фаромарз салом берди ва унинг қизини даволашга келганини билдирди.
Подшоҳ айтди: Агар даволай олмаса бошқаларга ӯхшаб боши кесилади, деб айтди.
Фаромарз деди: "Бошим уларнинг бошларидан афзал эмас. "
Подшоҳ Фаромарзнинг сӯзини қабул қилди ва ҳозир сенга нима лозим деб сӯради.Фаромарз деди: "Бир гулхан ва бир коса сирка тайёрланг. "
Подшоҳ барча нарсани тайёрлашини буюрди. Подшоҳнинг қизини олиб келишди. Ақлдан озган подшоҳнинг қизи Фаромарзнинг юзига чанг солди. Фаромарз ит миясининг эритган ёғини қизнинг бурнига томди сирка косасини унинг бошига қуйди.
Подшоҳнинг қизи деди: "Нотаниш бу одам бу ерда нима қилади? Фаромарз уни тинчитиб сени даволашга келганман деб айтди. Сӯнг подшоҳга қизи даволанди деб хабар беришларини сӯради. Подшоҳ ӯз хотини билан келди ва бир четда ӯтирган ва тузалиб кетган ӯз қизини кӯрди.
Подшоҳнинг бӯйруғи билан шаҳарни чароғон айладилар ва Фаромарзни шоҳ дарборига шукӯҳ ва шаҳомат билан олиб боришди ва подшоҳ унга қийматбаҳо бӯйимларни ҳадя берди. Аммо Фаромарз бу совғаларни рад этди. Подшоҳ деди: Қизини Фаромарз даволангани боис у билан турмуш қуриши лозим. Фаромарз турмуш қурмайман аммо менинг арбобим бор. Агар хоҳласангиз қизингизни унга никоҳ қилиб беринг. Сӯнгра ӯз арбобининг олдига қайтиб бориб ӯтган воқеани унга айтиб берди. Кейин улар биргаликда подшоҳнинг қасрига боришди.
Подшоҳ олтиндан ясалган курсини олиб келишни буюрди. Арбоб ӯтирди ва у подшоҳнинг қизини ӯз никоҳига киритиш зарурлигини таькидлади. Ёш йигит дастлаб рози бӯлмади, аммо кейин подшоҳнинг сӯзларини қабул қилди. Подшоҳнинг қизини етти куну кеча тӯй қилишди. Ундан сӯнг улар 50 туя қийматли бйумлар ва унта қул ва унта канизак билан бошқа маҳалга етгунга қадар йӯл кезишди.
Фаромарз деди: Энди қуллар кӯп бӯлишидан хотиржамь бӯлдим. Уша у ерда дам олиш учун тӯхталишди. Фаромарз ҳар галгидек юклар устида чузилиб дам олди. Бирданидан узоқдан қӯлида одамнинг бошини кутариб келаётган одамни курди. Бу одам яқинлашиб бошни юклар устида ташлади. Фаромарз ӯз қиличини олиб унинг бошини кесиб ташлашга ӯринди. Аммо қилич унинг бурнига тегди ва бурнининг бир қисми ерга йиқилди. Фаромарз зудлик билан ердан кесилган буринни олиб ӯз чунтагига солди.
Эрталаб улар нонушта қилиб ӯз юкларини жамладилар ва шаҳарнинг дарвозасига етишларича йӯл кезишди. Қаравул шаҳар дарвозасини очиб юклар устида кесилган подшоҳ ӯғлининг бошни кӯриб қолди. Улар Фаромарзни ушлаб қӯлларини боғлаб подшоҳ олдига олиб боришди ва айтишди: Бу шахс подшоҳнинг ӯғлини ӯлдирган.
Подшоҳ ҳам уни қатл этишга бӯйруқ берди.
Фаромарз деди: "Мен ҳеч кимни ӯлдирганим йӯқ. Аммо подшоҳ ӯғлининг қотилини топиб беришим мумкин. Аммо подшоҳ шаҳар аҳолиси унинг кӯз олдидан утишларига буйруқ беришини сӯради. Ҳама келишди, аммо Фаромарз булар қотил эмаслар деб айтди. Ҳали бир киши қолган деб айтди.
Подшоҳ текшириб ким келмананини аниқлашни бӯюрди. Фақат вазирнинг ӯгли қоганлиги ҳақида подшоҳга хабар беришди. У касал бӯлган ва беморлик тушагига ётганини айтдилар.
Фаромарз уни келишини таоаб қилди. Подшоҳ ҳам уни олиб келишларига бӯйруқ берди. Уни олиб келишди, аммо унинг юзи боғланган эди. Фаромарз уни кӯргани биланоқ ӯз чунтакидан кесилган буринни чиқариб айтди: "Бу подшоҳ ӯғлининг қотилидир. " Сӯнг бӯлиб ӯтган воқеани таьрифлаб берди ва подшоҳ вазир ӯғлини дорга осишга фармон берди. Подшоҳ Фаромарзга қараб деди: "Ӯғлимнинг қотилини топиб берганинг учун қизимга ӯйланишин лозим. "
Фаромарз деди: "Мен ӯйланишни хоҳламайман ва агар подшоҳ рози бӯлса ӯз қизини унинг арбобига турмушга бериши мумкин.
Азиз тингловчилар, бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди.Биз эса, дастуримизга якун ясаймиз. Яна радио тўлқинларида ҳамнафас бўлгунча, мерубон ва раҳмли Аллоҳ паноҳида қолинг.