Исломий яшаш тарзи
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, ўтган эшиттиришимизда яхши гапириш ва яхши сӯзлашиш маҳорати ҳақида сӯҳбатлашган эдик . Бугун ҳам сиз билан биргаликда ушбу мавзў ҳақида сўҳбатимизни давом этамиз . Биз билан бирга бӯлинг!
Бошқалар билан муносабатда бўлиш инсоннинг ахлоқи ва шахсиятини шакллантиради ва бу муносабат нафснинг иззат-эҳтироми ва инсоннинг ўз-ўзини ҳурмат қилиш ҳисс-туйғусини ўйғотадиган одобдир.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг таъбири билан айтганда:”Инсонни олий мақом ва мартабага етказадиган нарса бу унинг яхши ахлоқидир.
Яхши ахлоқ ҳам фақат бошқалар билан яхши муносабатда бўлиш эмас, балки ўз жону жисми ва юрагида яхши хусусиятлар ва фазилатли хулқ-атворни тарбиялаш ва уни амалда инъикос этиш маъносидадир. Агар билим ривожланса ва ташқи маданият ҳам ўзининг шукўҳ ва шаҳоматига етса бу жамият талаб даражасидаги жамият эмас. Агар инсонлар нотинчлик ҳисс этадиган, ҳар бир киши унга нисбатан ҳасадхўрлик ва бадбинлик қилишларини ҳис этадиган, унга қарши кина-кудурат қилишлари, унга қарши фитна-найранг уюштиришлари, унга ва унинг мол-мулкига ҳасад тортадиган бу жамиятда тинчлик мавжуд эмас. Аммо агар халқнинг дилу жонларига ахлоқий фазилатлар ҳоким бўлган жамиятда, инсонлар бирбирларига нисбатан меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлсалар, ўзаро бирбирларига нисбатан кечиримли бўлсалар, бирбирларининг ривож-равнақ топишларига қарши монеа яратмасалар, бу жамиятдаги инсонлар сабр-торқат ва чидамли бўлсалар бу жамият ҳатто агар моддий нуқтаи назаридан мунча ривожланмаган бўлсада, аммо инсонлар бу жамиятда осойишалик, тинчлик ва хушбахтликни ҳисс этишади. Мо ана шу нарсага эҳтиёж сезамиз. Биз ўз юрагимизда исломий ахлоқни кундан кунга таълим-тарбия беришимиз лозим.”
Ана шу эзгў ахлоқ ва маҳорат ва тажрибаларни таълим-тарбия бериш йўлида Қуръони карим иймон аҳлига узоқни кўролмайдиган кишилар билан юзмаюз бўлганларида нафақат уларнинг тартибсизликларидан айланиб ўтишни , балки уларни яхши сўз ва чиройли иборатлар билан яхши муносибатда бўлишларини тавсия беради. Аллоҳ таоло Фирқон сурасининг 63 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозуъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганида, «салом», дейдиганлардир. (Роҳманнинг суюкли бандаси бўлиш шарафига эришган инсон ер юзида камтарлик, содда ва мулойимлик билан юради. Унда такаббурлик, манманлик, ваҳшату даҳшат, турли сохта кўринишлардан асар ҳам бўлмайди. Шу билан бирга, бўшанглик, иродасизлик, беҳуда қисилиб-қимтиниш, ўзини пастга уришлик ҳам бўлмайди.)”
Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Исломий яшаш тарзи " дастурини тинглаяпсиз.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Дастуримиз давом этади.
Шунингдек Раъд муборак сурасининг 22 ояти каримасида шундай марҳамат қилинади: “ Улар Роббилари юзини кўзлаб, сабр қиларлар. Намозни тўкис адо этарлар, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсадан махфий ва ошкора инфоқ қиларлар ва ёмонликни яхшилик ила қайтарарлар. Ана ўшаларга оқибат диёри бордир.”
Инсоний муносабатларда яхши сўзнинг таъсирини эътиборга олган ҳолда бошқа бир оятда Қуръони карим ҳатто душман баробарида яхши сўзлаш ва муносабат қилишга дастур бериб душманнинг қўпол муносибати ва сўзига қарши чиройли ва яхши сўз билан жавоб қайтаришни сўрайди ва Фуссилат муборак сурасининг 34 ояти каримасида шундай марҳамат этади: “ Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила даф қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса, худди содиқ дўстдек бўлур. (Бу Ислом даъватчилари учун жуда ҳам зарур бир сифатдир. Ҳар бир нарсани ёмонлик билан эмас, фақат яхшилик билан қарши олиш даражасига етган даъватчигина катта муваффақиятларга эришади. Аммо бу сифатга эришиш осон эмас.)”
Ким бўлишига қатъий назар масхара қилиш салбий таъсирга эга бўлади. Албатта ҳар бир шахснинг обрў-эътибори, фойдали бўлиши, Аллоҳ таоло даргоҳида қанчаки юксак бўлса, шу даражада уни масхара қилишнинг мизони ҳам зарарли ва салбий таъсирга эга бўлади. Шак-шубҳасиз жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўзига хос мавқега эгадирким, ушбу мавқедан исломий манфаатни таъмилаш йўлида фойдаланиши лозим ва уни таҳқирлаш эса жамият учун уинг келтирадиган фойдаси туғри амалга оширилмаслиги ва ундан туғри фойдаланмасликлари сабабига айланади. Маълумким, бу иш жамиятга зарар келтиради ва бунга қўшимча шахснинг ўзига ҳам катта салбий таъсир етказади ва қарши томоннинг қасос олиш ва зарба етказиш руҳиясини вужудга келтиради. Бошқа томондан бошқаларни масхара қилиш ва устидан кўлиш бошқаларни таҳқирлашга қўшимча, шахснинг ўзига ҳам ёмон таъсир етказади. Чунки бундай ишлар билан шуғулланиб қолиш халқнинг эътиқодини заифлантиради ва Худодан ғафлатда қолишнинг сабабига айланади. Қуръон карим бундай амаллардан парҳиз қилишни тавсия беради.