Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдубиҳишт ойининг 15-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили шаъбон ойининг 8-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили май ойининг 5- кунидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар .Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман.
Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Бугун жума, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдубиҳишт ойининг 15-си, Ҳижрий қамарий 1438 йили шаъбон ойининг 8-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили май ойининг 5- кунидир.
Ӯн бешинчи урдибиҳишт куни Эроннинг йилномасида машҳур донишманд Шайх Садуқни улуғлаш куни унвонида нишонланади.
Шайх Садуқ номи билан танилган Абу Жаъфар Муҳаммад Бин Али бин Бобвайҳ ҳижрий қамарий 306-чи йил атрофида фақиҳ олим Қум шаҳрида дунёга келди. Муҳаммад болалик даврида диний илмларни ўрганишни бошлади ва ўз отаси ва устозлари олдида таълим-тарбия олди. У илмда катта мартабаларга эришганидан сўнг ӯша замоннинг ҳадисшунослари ва буюк устозларнинг ақидаларини дарк этиш учун ўзининг илмий сафарларини бошлади. Шунингдек 200- дан ортиқ донишмандлардан баҳра олди. Бағдодга сафар қилганидан сўнг унинг илмий шон-шўҳрати ӯша диёрнинг донишмандларини шу даражада таъсир остига қарор бердиким, уларнинг барчаларини ўзига жалб этди. Ушбу буюк фақиҳ наздида кўп донишмандлар, жумладан Шайх Муфид, Ҳасан бин Муҳаммад Қумий, Аламул-Ҳудо Сайид Муртазо ва Ҳасан бин Убайдуллоҳ Ғазоирий каби буюк донишмандлар таълим –тарбия олишди. Ӯн жилддан иборат «Мадинат-ул-илми», "Хисол", "Илал-уш-Шароиъ" ва шунга ӯхшаш олим томонидан ёзган 300 дан ортиқ китоблари жумласидандир.
Шайх Садуқ ўз умрининг охирида Рай шаҳрида яшади. У қамарий 381-чи йилда 75 ёшлигида вафот этди ва унинг номи билан танилган маконда дафн этилди.
199 йил олдин шу куни, милодий 1818 йил 5 майда немис файласуфи, ижтимоиётчиси, иқтисодчиси, сиёсий журналист ва марксистик мафкуранинг асосчиси Карл Маркс дунёга келди.
Карл Маркс аввалида ҳуқуқ фанини ӯзлаштириб, сӯнг тарх ва фалсафа илмлариниӯрганди. Бир муддат журнал муҳаррири бӯлиб ишлади. Фридрих Энгельс билан танишганидан сӯнг, биргаликда “Коммунистик партия манифест”-ни туздилар. 2 йилдан сӯнг сиёсий фаолиятлари сабабли Маркс Германиядан сургун қилинди ва Англияга кетди ва умрининг охиригача шу ерда қолди.
196 йил олдин шу куни, милодий 1821 йил 5 майда франсуз императори, лашкарбоши ва ҳозирги замон франсуз давлати асосларининг яратилишига замина ҳозирлаган давлат арбоби Наполеон Бонапарт Авлиё Елена оролида оламдан ўтди.
Франсия ва бутун Оврупанинг тарих чархпалагини остин-устун қилиб юборган император Наполеон Бонапарт ҳақида бугунгача юзлаб китоблар босилиб чиққан. Уларда Наполеоннинг ҳаёт йўли ва шахсий сифатлари кенг ёритилган.
Милодий тақвим билан 5 май куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) томонидан халқаро для куни деб эълон қилинган.
Биринчи маротаба бу кунни момо кунидек нишонлаш милодий 1980 йили таклиф этилиб, милодий 1992 йили расман эълон қилинди.
Азиз тингловчилар! “Тарихнинг ӯчмас кунлари” дастури шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Радиомиз ҳаво тӯлқинларидан йироқлашманг. Дастурларимиз давом этади.