май 13, 2017 13:16 Asia/Tashkent

Бугун  якшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил урдубиҳишт ойининг 24-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 17-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май  ойининг14- кунидир.

Бундан 150 йил муқаддам, 1867 йилнинг 14 май куни франсиялик шарқшунос Жозеф Рено 74 ёшида оламдан ӯтди. Шарқ тилларига бӯлган муҳаббат олимни араб тили ва адабиётининг йирик мутахассисига айлантирди.

Жозеф Рено  19-аснинг бошларида мусулмонлар тарихига доир ӯзининг муҳим китобини нашр қилдирди.  "Араб фатхи" ҳамда "Ислом ва мусулмонлар" китоблари  Ренонинг арзирли асарлари ҳисобланади.

Хххххххххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1270 йил урдубиҳишт ойининг 24-куни, яъни бундан 126 йил олдин  Эрондаги курашчан руҳоний ва тақлид маржаси Оятуллоҳ Мирзо Ҳасан Шерозий инглизларнинг Эрондаги талончиликлари олдини олиш мақсадида фатво чиқариб, тамакига берилган имтиёзларни бекор қилиш заминасини яратди.

Гап шундаки,  Носириддиншоҳ Қожор замонида Англия билан боғланган шартнома асосида Эрон тамакисини ишлаб-чиқариш, сотиш ва экспорт қилиш иши 50 йил давомида инглиз ширкатларидан бирига топширилган эди. Бу шартнома Англиянинг Эрон миллий бойликларини талон-тарож этишга кенг имконият яратарди.

Мирзо Ҳасан Шерозий фатвосидан сӯнг Эрон халқи тамаки чекишни кескин камайтиришди. Натижада  Носириддиншоҳ бу шармандали шартномани бекор қилишга мажбур бӯлди. Бу воқеа Эрон халқининг ӯз миллий бойликларига нақадар эҳтиром билан қарашларини намойиш этди.

Ххххххххххххххххххххххх

Бундан 69 йил бурун 1948 йилнинг 14 май куни фаластинликларни бир неча маротаба қатлиом қилган сохта Исроил режими ӯзининг мавжудиятини эълон қилди. Биринчи жаҳон уруши  йилларида Усмонийлар давлати парчалангач, Англия кучлари Фаластинни эгаллашди. Орадан 5 йил ӯтгач, БМТ Англия босими остида Фаластин тупроғида яҳудий давлатини ташкил қилишни маъқуллади.  

Халқаро сионистик ташкилотлар бу мақсадда дунёнинг турли ҳудудлари, хусусан Европада яшовчи яҳудийларни Фаластинга муҳожир қилишди. Шунингдек, улар террорчилик ҳодисалари ташкил қилиш йӯли билан фаластинликларни  қӯрқитиб, уларни ӯз юртларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур айлашди.

1947 йилнинг ноябр ойида БМТ Фаластин тупроғида икки давлат—араб ва яҳудий давлатлари ташкил қилиш резолютсиясини қабул қилди. Бу резолютсия араб давлатларининг норозилигига сабаб бӯлди. Шунда Англия 1948 йилнинг 15 май кунигача қуролли кучлари Фаластиндан чиқиб кетишини  эълон қилди. Аммо Англия кучларининг Фаластиндан чиқиб кетиши арафасида сохта сионистик давлатнинг ташкил этилгани эълон қилинди.