май 18, 2017 12:19 Asia/Tashkent

Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.

Интернет ӯзидан олдинги оммавий ахборот воситаларидан фарқ қилувчи оммавий ахборот воситасидир. Шу билан бирга интернет ӯзидан олдинги  ОАВнинг деярли барча хусусиятларини ӯзида жамлаган ҳамдир. Бу фазо маданий ва ижтимоий бир саҳна бӯлиб, киши унда ӯзини турли мавқеларда, ҳаётнинг турли услубларида тасаввур қилади.  Янги технологияларнинг маҳсули бӯлган ижтимоий тармоқлардаги муомала-муносабат юзма-юз мулоқотдан  фарқ қилади. Бу фарқларни асосан иккинчи тарафнинг кӯринмаслиги ва нотаниш қолиши келтириб чиқаради.

Руҳшуносларнинг тадқиқотларига кӯра  интернет одамларга онлайн шахсиятларини моҳирлик билан идора қилиш ҳамда янги мажозий шахсият сифатида фаолият кӯрсатиш  имкониятини муҳайё этади. Бу жиҳатдан олиб қаралганда интернет жуда ҳам фойдали бӯлиши мумкин. Зеро, у кишиларга ӯзлари орзу қилган шахсиятни ӯзларида кашф қилиш ва танлаш шароитини яратиб беради.

Ххххххххххххххх

Ижтимоий шахснинг шаклланишидаги асосий омил бу инсоний муомала-муносабатдир. Дарвоқе, киши бошқа бир киши билан муомала-муносабатга киришган чоғи жамиятнинг бир аъзоси сифатида ӯзлигини намоён этади. Бошқача қилиб айтганда кишининг шахсияти ижтимоий муомала –муносабат жараёнида кӯзга ташланади.  Муомала-муносабатнинг энг янги технологиялари инсоний муносабатларни тубли равишда қайта шакллантирадиган ӯзгаришларни вужудга келтирди. Бунинг натижасида одамларнинг муомала-муносабатида янги услуб ва йӯналишлар кӯзга ташланди.  Бу услублар анъанавий ОАВдан фарқли равишда кишининг ӯз шахсиятини виртуал фазода намойиш қилиш имкониятини беради.

Виртуал фазо кишининг турли услублар билан ӯзининг мавжудлигини англатиш воситасидир. Бу  фазога кирган киши истар-истамас  ӯз шахсиятининг қайси бир қиррасини суҳбатдошига намоён этади.

Виртуал олам ҳамда бир пайтнинг ӯзида кӯп сонли муомала-муносабатларнинг ӯрнатилиши лаҳзалик маданият ва қисқа муддатда шаклланувчи шахсиятларни вужудга келтиради. Бу муваққат шахсиятлар янги шахсиятларнинг вужудга келиши билан орадан кӯтарилади.

Зудлик билан амал қилиш, номаълум қолиш, мойиллигини ҳеч қандай тӯсиқларсиз англатиш каби хусусиятлар жинси, ижтимоий қатлами, миллати, ирқи ва макони турлича бӯлган кишилар учун бир хил ижтимоий фазо яратиб, фойдаланувчиларга   турли тажрибалардан баҳраманд бӯлиш имкониятини муҳайё айлайди.

Хххххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар”   эшиттиришини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили   [email protected] 

Виртуал фазо кишиларга   эҳтиёж, орзу-умид ,  фикр-қараш ва шахсиятларини  маълум маънода ӯзларининг ҳақиқий оламларига йӯналтириш шароитини ҳам яратиб беради. Электрон муносабатларнинг юзма-юз мулоқот эмаслиги фойдаланувчиларни одамларнинг шахсияти билан ӯйнашиш, айрим ножӯя амалларни тажриба қилиб кӯриш ва реал ҳаётда мавжуд бӯлмаган фазилатларини кӯз-кӯз қилишга ундайди. Зеро, виртуал фазо иштирокчилари бу мажозий оламда шарманда бӯлиш хавфи реал ҳаётдан кӯра анчайин кам деб ӯйлашади.

Электрон муносабатлар нуфузи кучли бӯлган жамиятларда иккиюзлама ва палапартиш дунёқараш ва шахсиятлар вужудга келади.  Машҳур олим Марк Пастернинг фикрича электрон муносабатлар нуфуз этган жамиятларда виртуал фазолар кишиларнинг шахсиятини шакллантиради. Бу янги шахсиятлар янги технологиялар воситасида намоён бӯлади ва илгаригисидан кӯра фарқли , ҳатто унга қарама-қарши ҳам бӯлиши мумкин.

Хулоса қилиб айтиш жоизким, виртуал оламда одамларнинг шахсияти дунёвийлашиш, бошқа таъбир билан айтганда глобаллашув жараёнини бошдан кечирмоқда. Янги шахсиятли инсон эса илгаригисидан ӯзининг бир неча қатламли, ӯзгарувчан, кӯп қиррали экани билан фарқ қилиб туради..