Масжид- ишқ ва имон маскани
Азиз тингловчилар, бугунги дастуримиз яхшиликка ундаш ва ямонликдан қайтариш масаласига бағишланади. Ўтган дастурларимиз давомида эслатиб ўтган эдикки, масжид мусалмонларнинг намоз бажо келтириш умумий макони ва турли қатламларнинг ҳузур топиш маҳали ҳисобланади.
Азиз тингловчилар, бугунги дастуримиз яхшиликка ундаш ва ямонликдан қайтариш масаласига бағишланади. Ўтган дастурларимиз давомида эслатиб ўтган эдикки, масжид мусалмонларнинг намоз бажо келтириш умумий макони ва турли қатламларнинг ҳузур топиш маҳали ҳисобланади. Шунинг учун исломий маданиятни юксалтириш учун халқнинг иштирок этиши ҳамда ҳамжиҳат ва бирга бўлишлари учун муносиб макон саналади. Чунки масжид агарчи жамиятнинг бир кичик маркази ҳисоблансада, аммо ушбу жамият учун исломий қадриятлар ҳокимиятининг тимсоли ҳисобланади. Бинобарин жамиятда адолат, тақво, жиҳод, биродарлик, тенгликни амалда татбиқ этиш масалалари масжиддан бошланади.
Масжид жамиятда яхшиликка ундаш ва ёмонликдан қайтаришни амалга ошириш учун муносиб макондир. Чунки ижтимоий масъулиятларни қабул қилиш ва жамият тақдирини белгилашда ҳар бир мусалмоннинг олган мажбуриятлари ва роли мажбур этадиким, у ўз атрофида вужудга келадиган ҳар бир ишдан эҳтиёт бўлса ва уни назорат этса.
Бу масала исломда “Амр бе маъруф ва наҳий аз мункар”, яъни яхшиликка ундаш ва ёмонликдан қайтариш масаласи ҳисобланади. Бу масала намоз, рўза тўтиш ва закот бериш каби фарзлар каби ислом динининг заруратларидан саналади. Қуръони карим Тавба муборак сурасининг 71- чи ояти каримасида мўминларнинг мумтоз ва яхши фазилатлари ҳақида шундай марҳамат қилади.
“Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига ҳамкордирлар: яхшиликка буюришади, ёмонликдан қайтаришади, намозларини адо этишади, закотни беришади ҳамда Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилишади. Аллоҳ уларга раҳм қилади, Аллоҳ, ҳақиқатан, қудратли ва ҳикматлидир.”
Бу оятга кўра, мўмин шахслар бирбирларининг тақдирларидан бохавар бўлишлари лозим. Чунки улар бир жисмга ўхшайдилар ва улардан бири йўлдан адашса ва бирон бир нотуғри ишни амалга оширса бутун жамиятни ўз таъсири остига қарор беради.
Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Масжид- ишқ ва имон маскани " дастурини тинглаяпсиз.
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Дастуримиз давом этади.
Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ёрқин ва оддий мисолларни баён этиш билан яхшиликка ундаш ва ёмонликдан қайтаришнинг муҳим заруратларидан бирини баён этиб, шундай марҳамат қиладилар: “Халқ ўртасида гуноҳкор бир киши бир гуруҳ билан кемага минган ва огоҳ бўлмаган бир шахсга ўхшайди ва денгизнинг ўртасида кема қарор олганида болтани қулга олиб тўрган ўз жойини тешиклашни бошлайди. Унга эътироз қилган ҳар бир кишига у шундай жавоб беради. Мен ўз ҳиссамни тасарруф этаман. Бу ер менинг жойим! Бу ахмоқликча баён этган фикрдир. Агар бошқалар уни хатарли ушбу ишдан қайтармасалар ҳама чукиб кетишлари учун кўп вақт қолмайди.”
Масжид яхшиликка ундаш ва ёмонликдан қайтариш фарзида катта ва муҳим рол уйнайди. Чунки масжид яхшиликка ундаганлар ёмонликдан қайтарганлар учун муносиб бир макон саналади. Расули Акрам саллалоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам уша масжид қурган пайтларидан бошлаб, бу макон баён этиш, таълим тарбия бериш ва муқаддас ушбу фарзларни бажариш макони бўлиб келди. Эроннинг мусалмон халқи ҳам масжиддан фойдаланишлари ва золимлар баробарида яхшиликка ундаш ва ёмонликдан қайтариш фарзини қайта тиклашлари билан мустабид паҳлавий режимини ағдариб ташлай олишди ва Эрон Ислом Жумҳуриятини ташкил этишди. Эрон Исломий Инқилоб учун масжиднинг роли каттадир. Бунга қўшимча тадқиқотчилар ва таҳлилчилар Эрон Исломий Инқилобни “масжиднинг фарзанди” деб билишади. Ажабланарли томони шундаким, паҳлавийлар сулоласининг биринчи подшоси Ризохон инглисларнинг ҳимоятлари билан Эрон ҳукуматини қулга олганидан кейин яхшиликка ундаш ва ёмонликдан қайтаришни манъ этадиган қарорни чиқарди. Бу резолюцияда фақат ҳукумат маъмурлари халққа дастур бериш ҳаққига эга эканликлари ва бошқа халқ жумладан талабалар ва диний уламолар ислом динининг муҳим фарзларидан бўлмиш ушбу амални ошириш ҳаққига эга эмас эдилар.
Бу шундай бир ҳолда эдиким, Имом Али алайҳи салом ушбу фарзнинг аҳамияти ҳақида шундай марҳамат қилади: “Барча яхши амаллар ва ҳатто Худо йўлида жиҳод қилиш яхшиликка ундаш ва ёмонликдан қайтариш баробарида кенг денгиз қаршисидаги бир томчига ўхшайди. Ва энг фазилатли иш бу яхшиликка ундаш ва ёмонликдан қайтариш ҳисобланадиким, имон ва эътиқодли бир шахс жаббор ва золим бир султон қаршисида тўриб бутун бир шаҳомат билан қарши тўриб ушбу вазифани ижро этиши лозим. ”
Шунинг учун Эроннинг мусалмон халқи паҳлавийлар сулоласи ҳукуматининг зулм ва мустабидлигига чидай олмадилар ва масжидда ўз эътирозларини баён этишди. Жамоат намозининг имомлари кенг суханронлик қилишлари ҳамда Ризохоннинг исломга қарши тутган сиёсатлари, уша даврда амалга оширган унинг нотуғри ва ёмон амаллари ҳамда фасодликларига қарши халқнинг мислсиз аксуламал кўрсатишлари ҳоким тизимни орқага чекиниш ва мазкур қарорни бекор қилиш дастурини беришга мажбур этди. Эроннинг масжидлари Исломий Инқилоб ўз авжига чиққан вақтида эътироз қилиш ва қиём қилиш марказига айланди. Жамоатнинг руҳонийлари ва имомлари масжиддан инқилобни ҳидоят этиш ва ташкил этиш учун фойдаланишди. Халқ ҳам жамиятнинг шарт шароити ва вазъиятига қараб ушбу муқаддас макондан исломий наҳзатни давом эттириш учун илҳомланардилар. Инқилоб фаоллари ўртасида маслаҳат қилиш йиғилишлари ва маълумотлар юзасидан фикр алмашишлари масжидларда амалга оширарди.