май 22, 2017 11:25 Asia/Tashkent

Бугун  сешанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил хурдод  ойининг 2-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг 26-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май  ойининг 23- кунидир.

 

Бундан 683 йил олдин, ҳижрий-қамарий 755 йил шаъбон ойининг 26-куни машҳур араб шоири, фақиҳ ва адиб Ибн Фасеҳ  Димишқ шаҳрида оламдан ӯтди.

У ёшлигидан адабиёт ва фиқҳни ӯрганиш билан бирга ҳадис илмига ҳам жиддий киришди ва бу соҳада улкан муваффақиятларни қӯлга киритди. У кӯпгина фиқҳий китобларни шеър тили билан ифодалаганди. Олимдан араб тилидаги кӯплаб асарлар  ёдгорлик қолди.

Хххххххххххххххххххххх

Бундан 399 йил муқаддам 1618-йил май ойининг 23 куни  Европада ӯттиз йиллик диний жанглар бошланди.

16-асрнинг бошларида протестантлик жараёнининг вужудга келиши масеҳийлар орасида бӯлинишни вужудга келтирди. Кейинги асрлар давомида католиклар ва протестантлар бир неча маротаба ӯзаро қонли урушлар барпо қилишди. Ана шундай жанглардан бири 17-асрнинг иккинчи ӯнкунлигида Германияда бошланиб, ӯттиз йил давом этди.  Бу жангда Франсия, Шветсия ва Дания мамлакатлари протестантларни, Испания ва Рим императорлиги эса католикларни қӯллаб-қувватлаб майдонга чиқдилар.

Европадаги 30 йиллик эътиқодий уруш ниҳоят 1648 йили Вестфал келишуви имзолангач, тӯхтатилди.

Хххххххххххххххххх

Бундан 26 йил илгари , ҳижрий-шамсий 1370 йил хурдод ойининг 2-куни Ироқдаги БААС режими томонидан  мусулмонларнинг муқаддас маконларига ҳужум уюштириб, ҳурматсизлик қилинишига қарши мусулмонлар норозилик намойишига чиқишди.

Саддом буйруғи билан Ироқ  қуролли кучлари исломнинг муқаддас масканларига ҳужум қилиб, кӯпгина зиёратчиларни ӯлдириш билан бирга бу улуғ масканларга нисбатан ҳурматсизлик қилишди. БААС режимининг бу амали мусулмонларни, айниқса, дунё шиаларини ғазабга келтирди.

Мусулмонларнинг норозилик ҳаракатлари  БААС режимини ағдаришига оз қолган пайти Америка ва унинг иттифоқчилари Саддомга кӯмак беришга шошилди ва уни ҳамматомонлама қӯллаб-қувватлади.

Одамлар муқаддас маконларга тӯпланиб, жон сақламоқчи бӯлишди. Аммо БААСчи кучлар муқаддас маконларга ҳужум уюштириб, ӯч олишни давом эттирдилар.

Саддом режими ағдарилгач, Ироқ ҳудудидан бир неча оммавий қабрлар топилди. Булар дунё аҳлига шафқатсиз Саддом режимининг янги-янги қирраларини намойиш этди.