Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Бегоналарнинг низо солиш сиёсатлари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Саййид Жамол исломий бедорликнинг пешқадамлари сифатида уйғоқлик ҳаракатини шундай бир ҳолда бошладики, дунёнинг мусулмон халқлари Европа давлатларининг сиёсий, ҳарбий ва ишғол этиш хатарлари остида қолишган эди. Шу сабабдан у “Алурватулвусқо” номли махфий бир сиёсий ташкилот таъсис этиб, Ғарбнинг мустамлакачилик сиёсатларига қарши курашишни ҳам фикрий ва ҳам амалий фаолиятларининг сарлавҳасига айлантиради. Саййид Жамол мустамлакачиликка қарши мусулмонларни тайёр этиш ғоясини амалга ошириш учун барча мусулмонларни муқовамат маркази сифатида бир йирик исломий мамлакатни сайлашга чақиради.
Зеро ушбу ҳолда Ислом оламининг барча куч ва иқтидорлари бирлаштириб, Ғарб мамлакатларининг мустамлакачилик ва дахолат қилиш сиёсатларига қарши ишлатиш имкони юзага келиши мумкинлигини у баён этган эди. Саййид Жамол шуларни назарда тутган ҳолда ва мустамлакачиликни мағлуб этиб бўлмайди бобидаги фикрларнинг нотўғри эканлигини ўзининг нутқлари ва мақолаларида кенг кўламда баён этади ва шу тариқа мусулмонлар қалбларида бир нав жасорат ва шижоатни вужудга келтиради.
Саййид Жамол исломий мамлакатларнинг мустамлака қилинишига ёрдам берган ва мустамлакачиликка қарши курашмайдиган кишиларни хоинлар деб атаган. Ушбу нуқтаи назар кейинги муслиҳларда ҳам кузатилади.
Ташқи омилларга, яъни бегоналарнинг истисморларига эътибор қаратиш Ислом оламидаги олдинги мутафаккирлар билан чекланмади.
Ислом оламидаги ички ишларга бегоналарнинг дахолатлари кучайганидан сўнг кейинги мусулмон мутафаккир ва муслиҳлар ҳам ушбу ташқи омилларнинг зарарлари ҳақида фикрлар баён этишади. Шак-шубҳасиз, ўтган асрда бу каби фикрий ва сиёсий жараёнларнинг асосчиларидан бири Имом Хумайний (р) эдилар. Ул ҳазрат исломий мамлакатларнинг орқада қолишларининг сабабларини таҳлил этиб, мустабидлик ва истисморнинг ўзаро яқинлигини таъкидлаб, зўравон қудратлар ва мустамлакачиларнинг манфаатлари Ислом оламида ваҳдатни барқарорлашда асосий тўсиқ эканлигини баён этадилар.
Ул ҳазратга кўра, шундай қўллар ишга киришганки, Ислом мақсадига эришмаслиги учун ҳаракат қилишмоқда. Улар ушбу заминада турли воситаларни ишга солишмоқда. Хорижийлар шундай хулосага келишганки, уларнинг манфаатлари йўлида Ислом тўсиқ яратган. Агар Ислом барқарор этилса ва мамлакат бир исломий мамлакат бўлса, уларнинг имкониятлари охиргача чекланади. Эндиликда улар мусулмонлар ўрталарида низолар солиш пайидалар.
Имом Хумайний (р), шунингдек, буюрганлар: Мусулмонлар мамлакатларидан фойда кўришни, мусулмон захираларини олиб кетишни хоҳловчи кишилар ва исломий давлатларни ўзларининг ҳукмронликлари остида сақлашни хоҳловчилар мусулмонлар ораларида фақат низолар яратишга уринишган.
Исломий мамлакатларда юзага келган сиёсий ўзгаришларни кўздан кечирсангиз, мустамлакачилар исломий мамлакатларда “ жудолик солиб ҳукмронлик қил” принципи асосида ўзларининг мақсадларига тезроқ эришиш учун мусулмонлар ўртасида низо солишлардан кенг фойдаланишган.
Ушбу йўллар билан улар узоқ асрлар давомида исломий мамлакатлар бойликларини талон-торож қилишган. Мустамлакачи давлатлар томонидан Ислом оламида бўлган ушбу талон-торож қилиш сиёсат ва фаолиятларнинг айримларини мисол тариқасида келтирмоқчимиз.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Ислом оламида узоқланишларни яратишда бегоналарнинг ролини ошкор этиш учун намуна сифатида Эрон ва Усмонийлар империяси ўртасидаги низо солишларни мисол келтириш мумкин.
Усмонийлар ҳукумати исломий бир империя сифатида ғарбликларга нисбатан устунликка эга бўлган ҳамда ғарбликлар Усмонийларга қарши курашиш учун сиёсий ва ҳарбий иқтидорга молик бўлмаган вақтда ғарбликлар Ислом олами билан курашиш учун Эрон ва Усмонийлар ўртасида низо ва урушни юзага келтириш пайидан бўлишади ва ушбу сиёсатларни амалга оширишга ҳам эришишади. Эронда Кўрагонийлар ҳукумати даврида ҳам ғарбликлар Темурни Венеция республикаси билан бирлашиб Усмонийлар султони Боязид Биринчига қарши урушишга ундашади ва милодий 1402 йилда уни мағлуб этишади.
Сафавийлар ҳукумати даврида ҳам Эрон давлати Европа давлатларининг найранглари билан муштарак душмани, яъни Усмонийларга қарши урушиш тайёргарлигини кўради. Бошқа томондан, Усмонийлар ҳам мусулмонар қудрати ва ваҳдатининг заифланишига сабаб бўладиган фаолиятларни амалга оширишади.
Шу тариқа, европаликлар Ислом оламининг икки йирик империяси ўртасида низо солиб, кўзланган кўплаб мақсадларига эришишади.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.