Ҳаётий муаммолар калиди
Каттаю кичик иложи борича бадантарбияга эътибор беради. Бу нарса, айниқса, ривожланган давлатларда жуда авж олган. Ҳамманинг кучли, қувватли, чапдаст, эпчил бўлгиси, хасталикларга чалинмай юргиси келади. Бунинг учун бадантарбия билан доимий шуғулланиш керак.
Ислом шариати нафақат спорт билан шуғулланишга ижозат берган, ҳатто бу ишга барча мусулмонларни рағбатлантирган, чақирган ҳам. Ислом мўмин-мусулмонларни бадантарбия, отда чопиш, пойгада мусобақалашиш, сувда сузиш, мерганлик, ақлни чиниқтириш каби машқлар билан мунтазам шуғулланиб юришга буюрган. Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканини ҳамма тушуниб етган.
Каттаю кичик иложи борича бадантарбияга эътибор беради. Бу нарса, айниқса, ривожланган давлатларда жуда авж олган. Ҳамманинг кучли, қувватли, чапдаст, эпчил бўлгиси, хасталикларга чалинмай юргиси келади. Бунинг учун бадантарбия билан доимий шуғулланиш керак.
Исломда бу ишга алоҳида эътибор берилган. Тслом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсишини таъминлаш борасида фарзандларини бадантарбия билан шуғуллантиришга ота-оналарни тарғиб қилганлар. У зот: «Фарзандларингизга сузишни, отишни ва от минишни таълим беринглар», деганлар. Яна бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Ёзишни, сузишни ва отишни таълим бериш фарзанднинг ота-онадаги ҳақ-қидандир», дейилган.
Жисмоний машқ билан мунтазам равишда шуғулланганлар нафақат мускулларни ва умумий тонусни мустаҳкамлашга хизмат қилади, балки ёшартиришга ҳам ёрдам беради.
Жисмоний машқлар мияга қувват манбаи десак адашмаймиз. Чунки жисмоний машқлар давомида танамиз йўналишни тез англаб олади ва тезда жонланади. Спорт билан мунтазам шуғулланиш эса инсонга тўлқилланиш жараёнини юзага келтиради ва ўзини ҳис қилиш учун ҳаётий куч беради. Агар инсоният 10 ва 20 йиллаб спорт билан мунтазам шуғулланганда эди, қариш жараёни секинлашаётганлигини ҳис қилган бўлар эди. Бироқ, мунтазам жисмоний машқларни бажариш ушбу муаммони ечишга ёрдам беради ва гавда тутишига ёрдам беради. Бундан ташқари, спорт инсонга руҳан мустаҳкамликка эришишга ёрдам беради ва шундагина тананинг букчайишига йўл қўйилмайди.
Олимларининг кейинги йилларда олиб борган тадқиқотлари ҳам спортнинг, жисмоний тарбиянинг кишилар ҳаётидаги роли ва меъёр ҳамда вақт бирлигига бағишланди. Уларнинг хулосаларига кўра теннис, футбол, сув тўпи ва бир қатор спорт турлари билан шуғулланиб туриш яхши оқибатларга олиб келади. Чунки мазкур спорт турлари билан шуғулланиш жараёнида киши танасидаги барча тўқималар ҳаракати фаоллашади ва улар ҳаракатининг меъёрийлиги бузилмайди – тўқималар ўзига тегишли равишдаги бир хил ҳаракатда бўлади.
Бу ҳол киши танаси меъёрида ривожланишига, ўз навбатида тўқималарнинг касаллик қўзғатувчи турли инфекцияларга қарши курашишини фаоллаштиради.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om
Спорт билан шуғулланишни бошлаган вақтда одамларда катта иштиёқ бўлади. Аммо вақт ўтиши билан иштиёқ сўниб, дангасалик кишини енгиб қўйиши мумкин. Бироқ сиз ким биландир шуғуллансангиз, дангасаликни енгишга мажбур бўласиз.
Шерик сифатида турмуш ўртоғингиз, ёқтирган инсонингиз, дўстингиз ёки бошқаларни танлашингиз мумкин.
Доимий шериклар билан шуғулланиш яхши натижаларга эришишга замин яратади. Ҳар икки шерик ҳам жисмоний жиҳатдан фаол бўлиб, бир-бирини қўллаб-қувватлар экан, спортдаги янги марраларни эгаллаш янада осонлашади.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, Ислом ўзининг бутун борлиғи билан ҳаракат динидир. Унда ҳаракатсиз ҳеч нарса бўлмайди. Бир вақт намоз ўқиш учун инсон қанчалар ҳаракат қилади. Саҳарда уйқусидан туриб, таҳорат қилиб, намоз ўқиш жойига бориб икки ракат намоз ўқигунича инсоннинг ҳар бир бўғини ҳаракатга тушади.
Рўза ҳам шунга ўхшаш: саҳарликка турилади, ҳаракат қилинади, хуфтонга қўшиб йигирма ракат таровеҳ намози ўқилади. Ҳаж ва умра ҳам асосан қаттиқ жаҳд ва ҳаракатлардан иборат ибодатлардир.