май 29, 2017 13:01 Asia/Tashkent
  • Қуръоний ҳикматлар

Қуръон нозил бўлган пайтдан бугунгача кўп асрлар ўтди. Табиийки, замонлар ўтиши билан кишиларнинг сўзлашув услубида ўзгаришлар юзага келади. Кишиларнинг ҳаёт ҳодисаларига нисбатан дунёқарашлари ҳам ўзгаради.

Бугунги кунда   ислом  дини ва  Қуръони  каримга нисбатан   душманлик руҳиясида  бўлган  айрим  гуруҳлар   Қуръонга қарши   бўлган  айрим   араб адиблари  кўмагида Қуръон  сураларига ўхшаш  матнлар  тузиб, уларни   нашр қилдирмоқдалар.

  Америкалик   ширкатлардан  бири   Америка  онлайн 1997  йили Қуръони каримга  муқобала қилиш  учун    "муслимун", "тажасад", "васила" ва  "иймон"   номли  тўртта   қалбаки сурани интернетга   жойлаштирди. Бу  тўрттала   қалбаки  суранинг  айрим  оятлари   Қуръони каримдан   ўғирланган  бўлса-да,айрим  иборалари  мутлақо  маъносиз эди.  Унда  бир-бирини   инъкор   қилувчи   маънолар кўзга ташланади.

 Вилям  Жемс Дорант  ўзининг  "Тамаддун  тарихи" китобида,  Қуръони каримнинг  матнида   тартиб-низом йўқ, дея  даъво қилади. Ваҳоланки, Қуръони карим  нозил   бўлган   пайтда  яшаган кўплаб мусулмон  бўлмаган   адиб ва  мутафаккирларнинг  фикрича, У  муъжизавий  балоғат  ва  фасоҳатга  эга эди.  Валид  бин  Муғайраҳ, Холид бин  Уқбаҳ, Туфайл бин Амр, Утбаҳ  бин  Рабеъаҳ ва  Анис  бин  Жанода   каби кишилар   ислом   пайғамбари  Муҳаммад Мустафо (с)нинг  душманлари  бўлишига қарамасдан, Қуръоннинг бу  соҳадаги  азаматини    эътироф қилишган.

Бошқа  томондан, Қуръони каримнинг   мана шу  адабий мукаммаллиги  ва  балоғат   жиҳатидан   гўзаллиги  бу  Улуғ Китобга  кўплаб   кўплаб кишиларнинг таважжуҳ қилишларига сабаб  бўлган.

   Қуръон нозил  бўлган   пайтдан   бугунгача  кўп  асрлар  ўтди. Табиийки, замонлар  ўтиши  билан   кишиларнинг   сўзлашув  услубида   ўзгаришлар   юзага келади.  Кишиларнинг  ҳаёт   ҳодисаларига  нисбатан   дунёқарашлари  ҳам  ўзгаради.

 Қуръони   карим муъжизаларидан  яна  бири  бу  Илоҳий  Китоб   асос  солган   қонун-қоидаларнинг  йиллар  ўтиши  билан   ўзгармаслигидир. Инсоният   жамиятидаги   қонун  чиқарувчи   бирор  бир   орган   бундай   барқарорликка эга  эмас. Аҳли  башар чиқарган   барча   қонун-қоидаларнинг  замонлар  ўтиши   билан    камчиликлари   ошкор  бўлади.   Шу сабабли   инсоният   жамиятидаги   барча   қонун-қоидалар  замонга  мослаштирилиб, ривожлантирилади, мукаммаллаша боради. Қуръони каримда   кўзда   тутилган   қонун-қоидалар  эса, қайси  давру  замонда  ва   қаерда   яшашига қарамай,  бутун  инсоният  учун   энг  мукаммал  қонун-қоидалар   ҳисобланади.

Муқаддас  Китобимиз-- Қуръони карим   кун  сайин   дунёнинг   янги-янги минтақаларида яшовчи  кишиларга   нуфуз этмоқда. 

Қадрли тингловчилар! Сиз "Қуръоний ҳикматлар” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.                                                                                                                                                                                                    Эндиликда  Ғарбда ислом ва Қуръон   ҳақидаги  минглаб китобларнинг   нашр  этилиши бу  минтақада энг  сўнгги  илоҳий  дин ва  унинг   Муқаддас Китоби   таълимотлари   қанчалик  тез суръатларда   ёйилаётганидан   далолат беради.Афсуски, бугунги кунда  Қуръонга қарши  таблиғот  ишлари  ҳам  давом  этаяпти. Самовий  Китобимизнинг  душманлари бу  илоҳий  ҳужжат юзига   қора чаплаш  ҳаракатидалар. 

Масеҳий   ёзувчиларидан  бири   Насириддин  Зоҳир 1912 йили Мисрда  Қуръоннинг  муъжизаларини   рад қилувчи   мақола чоп  қилдирди.  У ўз мақоласида   Қуръон  билан  баҳслашиш, унга  ўхшаш китоб  ёзиш  мумкин бўлибгина  қолмай, балки  ундан-да   яхшироқ асар   ёзиш мумкин, дея   иддао  қилди.

   У гўё  ўзича "Ҳамд" ва  "Кавсар"  сураларига  ўхшаш  матнлар  ёзди.Араб адабиёти мутахассисларининг   фикрича, унинг   қўштирноқ  ичидаги  "сура"ларида   жуда кўп   камчиликлар  кўзга ташланади. Бу  матнларда   ишлатилган   иборалардаги сўзлар шахсий  андишалари ва  фикр-қарашлари   таъсирида  маъно-мундарижа, назм ва  услуб  жиҳатидан   кўзланган   мақсад  маъносини   ўқувчига етказолмас, Қуръоний  фасоҳат ва  балоғатдан   жуда-жуда  узоқда эдилар.

 

Ёрлиқ