май 29, 2017 12:59 Asia/Tashkent

Замон ва маконлар ўзидан ўзи ҳеч қандай фазилатга эга бўлмайди, балки муҳим ҳодисалар ушбу макон ва замонларга имтиёз беради. Аллоҳ таоло Рамазон ойининг фазилатга эга бўлишининг сабабини ушбу ойда Қуръони карим нозил бўлганида деб билади.

Замон ва маконлар ўзидан ўзи ҳеч қандай фазилатга эга бўлмайди, балки  муҳим ҳодисалар ушбу макон ва замонларга имтиёз беради. Аллоҳ таоло Рамазон ойининг фазилатга эга бўлишининг сабабини ушбу ойда Қуръони карим нозил бўлганида деб билади. Шунингдек Қуръони каримнинг бир нечита машҳур сифатларини тавсиф этади. Улардан бири бу Қуръон ҳидоят этувчи самовий китобдир. Энг муҳими Қуръони карим инсониятни ҳидоят этиши зимнида, унга ҳақиқатга эришиши учун ҳақдан ботилни ажратиб олиш қудратини ато этади.

Рамазон муборак ойининг маънавий фазосида ҳар бир шахс парвардигорга яқинлашиши учун энг яхши ва эзгў йўлни топишга ҳаракат қилади. Ушбу мағфират ва раҳмат ойида барча рўзадорларга иллоҳий тавфиқ тилаган ҳолда, бугунги дастуримизни Имом Сажжод алайҳиссаломнинг чиройли дуоларидан бошлаймиз. Ул ҳазрат шундай марҳамат этади: “Бизга ислом динини инъом этган ва бизни эзгўлик йўлларига бошлаган Худо ҳамдга лойиқдир. Иллоҳи, Муҳаммад ва унинг хонадонига салом йўлла ва бизга бу улуғ ойнинг фазилатларини идрок этиш ва унинг эҳтиромини бажо келтириш ва бу ойда бизни қайтарган нарсаларидан парҳиз қилиш лаёқатини илҳом эт. Иллоҳи, Рамазон ойини бизнинг ибодатларимиз замзамасига тўлдир. Унинг кеча ва кундузларини бизнинг тоат-ибодатларимиз билан беза. Бу муборак ойнинг кунларини рўза билан тунларини эса сенга ибодат қилиш билан ўтказишимиз учун кўмак бер. ” 

Рамазон ойида Эроннинг шаҳарлари ва қишлоқларида ўзига хос говжумлик вужудга келади. Эрон халқи Рамазон муборак ойини кўтиб олиш учун тайёргарлик кўришади ва Рамазон ойи кириб келишидан бир неча кун олдин ушбу айём учун керакли эҳтиёжларни тайёрлаб қуйишади ҳамда ўз хоналари ва масжидларини тозалаш билан шуғулланишади. Шунингдек бу ойда ёшларнинг кенг ҳузур топишлари билан Қуръонни қироат қилишнинг руҳ бағишловчи йиғилишлари ўзига хос шаклда ўтказилади. Бу йиғилишлар мазҳабий маконлар ва масжидларда фавқулодда  хурсандчилик билан ташкил этилади. Бу йиғилишларда руҳонийлар ва мутафаккирлар Қуръони карим оятлари ва ахлоқий, ижтимоий ва таълим-тарбия бериш мавзўларни баён этиш билан шуғулланишади. Бошқа томондан мазҳабий маконлар ва масжидларда рўзадор халқнинг тўпланиши мискин ва мўҳтож қолганларга кўмак бериш ҳамда эзгў амалларни ижро этиш учун муносиб фурсатдир. Ишхоналар, идоралар ва ташкилотлар рўзадорларнинг ҳол-аҳволидан бохавар бўлиш учун ўзларининг иш соатларига ўзгартиришлар киритишади ва ишчиларнинг ихтиёрларига эса керакли имкониятларни қуйишади. Эрон халқи ўртасида бошқа исломий мамлакатларнинг халқларидек ифтор бериш ривож-равнақ топган. Эрон оилалар ўртасида ифторлик қилиш ёки ундан кейинги вақтда раҳм силласи ҳамда дўстлар ва яқин ошнолар билан дийдор кўриш кенг ривожланган. Бу ойда биринчи маротаба рўза тутган ёшлар янада рўза тутишлари, ушбу муборак ой ҳақида уларда яхши хотира қолиши шу билан бирга уларнинг шавқ-завқлари ортиши учун кўп совғалар олишади. Рамазон ойида бозорларда миллий ширинликларни кўп учратиш мумкин. Албатта ҳар бир шаҳар ўзига хос ширинликларига эгадир. Шунингдек озиқ-овқат сотадиган ошхоналарда Рамазон ойининг махсус овқатларини халққа тайёрлаб етказиб беришади. Саҳархўрлик вақтида ҳам мусалмон оилалар меҳр-муҳаббат билан тўла фазода саҳархўрлик қилишади. Улар овқатни истеъмол этишлари ва бомдод азонини эшитганларидан кейин вузўъ олишади ва намозни бажо келтиришади. Айримлари эса жамоат намози фарзини бажо келтириш учун масжидларга боришади.

Азизлар, барчамизга Рамазон ойида рўзадорларнинг самимий ва иллиқ  ҳузурларида бўлиш ва бу дийдордан лаззат олиш ҳамда бундай мислсиз ва бетакрор лаҳзалардан фойдаланишни Аллоҳ таоло  насиб айлаган бўлсин”.                   

Азизлар, Қуръони карим  Бақара муборак сураси 185 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғини бошқа кунлардан тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди. Саноғини мукаммал қилишингиз ва сизни ҳидоятга бошлаган Аллоҳни улуғлашингиз учун. Шоядки шукр қилсаларингиз. (Аллоҳ таоло Ўзининг абадий мўъжизаси, қиёматгача инсониятга ҳидоят бўладиган китоби Қуръони Каримни тушириш вақти қилиб Рамазони шариф ойини ихтиёр қилганининг ўзи бу ойнинг фазилатини юксакка кўтарган. Энди эса, нур устига нур, фазилат устига фазилат қўшиб, рўза ибодатини ҳам шу Рамазон ойида тутишни фарз қилмоқда.)”

Аллоҳ таоло бу оятда рўза фалсафаси, ҳукми ҳамда бир неча кун давомида рўза олишни белгилаб берганини баён этишидан кейин уша белгиланган кунлар Рамазон муборак ойи айёмларидадир. Бу ой бошқа ойлардан афзалдир. Албатта замон ва маконлар ўзидан ўзи ўзига хос фазилатга эга бўлмайди. Балки ушбу макон ва замонларга имтиёз берадиган муҳим ҳодисалар бор. Бу ояти каримада Парвардигор Рамазон муборак ойи фазилатининг сабабини баён этади ва бу ойда Қуръони карим нозил бўлганлигини таъкидлайди. Шу билан бирга Қуръони каримнинг энг асосий сифатларини шарҳ-изоҳ беради. Бу сифатлардан бири бу Қуръон инсонларнинг ҳидоят этгувчисидир. Энг муҳими Қуръон инсонларни ҳидоят этиш зимнида уларга ботилни ҳақдан ажратиб олиш қудратига эга бўлишни беради.                            

Азизлар, "Ибодатнинг ўттиз жилоси " дустурини меҳрубонлик Пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг ҳадисларидан бири билан якунлаймиз. Ул ҳазрат шундай марҳамат қиладилар: "Ислом устувор ва барқарор бир дарахтга ўхшайдики, унинг илдизи иймон, томири эса намоздир. Унинг суви эса закот ва шох-япроқлари эса рўзадир. "