Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Исломий мамлакатларга бегоналарнинг дахолати
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, исломий мамлакатларда юзага келган сиёсий ўзгаришларни кўздан кечирсангиз, мустамлакачилар исломий мамлакатларда “ жудолик солиб ҳукмронлик қил” принципи асосида ўзларининг мақсадларига тезроқ эришиш учун мусулмонлар ўртасида низо солишлардан кенг фойдаланишган.
Ушбу йўллар билан улар узоқ асрлар давомида исломий мамлакатлар бойликларини талон-торож қилишган. Мустамлакачи давлатлар томонидан Ислом оламида бўлган ушбу талон-торож қилиш сиёсат ва фаолиятларнинг айримларини мисол тариқасида келтирмоқчимиз.
Ислом оламида узоқланишларни яратишда бегоналарнинг ролини ошкор этиш учун намуна сифатида Эрон ва Усмонийлар империяси ўртасидаги низо солишларни мисол келтириш мумкин.
Усмонийлар ҳукумати исломий бир империя сифатида ғарбликларга нисбатан устунликка эга бўлган ҳамда ғарбликлар Усмонийларга қарши курашиш учун сиёсий ва ҳарбий иқтидорга молик бўлмаган вақтда ғарбликлар Ислом олами билан курашиш учун Эрон ва Усмонийлар ўртасида низо ва урушни юзага келтириш пайидан бўлишади ва ушбу сиёсатларни амалга оширишга ҳам эришишади. Эронда Кўрагонийлар ҳукумати даврида ҳам ғарбликлар Темурни Венеция республикаси билан бирлашиб Усмонийлар султони Боязид Биринчига қарши урушишга ундашади ва милодий 1402 йилда уни мағлуб этишади.
Сафавийлар ҳукумати даврида ҳам Эрон давлати Европа давлатларининг найранглари билан муштарак душмани, яъни Усмонийларга қарши урушиш тайёргарлигини кўради. Бошқа томондан, Усмонийлар ҳам мусулмонар қудрати ва ваҳдатининг заифланишига сабаб бўладиган фаолиятларни амалга оширишади.
Шу тариқа, европаликлар Ислом оламининг икки йирик империяси ўртасида низо солиб, кўзланган кўплаб мақсадларига эришишади.
Усмонийлар империяси парчаланганидан сўнг хорижий мустамлакачилар мусулмонлар ўртасида низо солиш сиёсатларини янада кучайтиришади. Биринчи Жаҳон урушида Усмонийлар ҳукумати мағлуб бўлган вақтда мазкур империяда низоларни юзага келтириш учун қулай фурсат етган эди. Урушда ғалабага эришган иттифоқчи давлатлар Усмонийлар империясини мустақил давлатларга бўлиш ҳаракатларини бошлашади.
Кўплаб юртлар ўзларининг сунъий чегаралари билан келажакда бир қатор муаммоларни юзага келтиришади.Туркия, Сурия, Ироқ, Иордания ва Арабистон Биринчи Жаҳон урушидан кейин Усмонийлар империясининг парчаланиши натижасида вужудга келган мамлакатлар ҳисобланишади. Мазкур мамлакатлар ўртасида Биринчи Жаҳон урушидан кейин узоқ йилларгача давом этган низолардан билиш мумкинки, Европа мамлакатлари Усмонийлар империясида ўзларининг кўплаб мақсадларига эришадилар.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, мусулмонлар ўртасидаги диний ўхшаш жиҳатлар Ислом оламида ваҳдат бахш этувчи муҳим омиллардан ҳисобланади. Ғарб давлатлари мустамлакачилик ва дахолат этиш йўллари билан исломий мамлакатлар ва мусулмонлар ўртасида низо солиш усуллари унчалик фойда бермаслигини билишгач, бошқа йўллардан фойдаланиш изидан бўлишади.
Ушбу йўллардан бири маданий ҳужумлар эди. Мазкур маданий ҳужумларда ҳарбий қурол-яроқлар олдинга бориш ва ғалаба қилиш омиллари эмас эди, балки халқаро ОАВ орқали исломий мамлакатларда олиб бориладиган ақидалар Ғарб кўзланган мақсадлар учун муҳим заминани яратарди.
Ақлий иқтидорга ҳам таянувчи ушбу қадриятлар ва ақидаларнинг нуфузи Ислом оламида ўзгариш ва узоқланишларни юзага келтиради.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Исломий мамлакатларнинг маданий ҳужумларда ўрин олган ақидаларга нисбатан аксиламаллари уч умумий ҳолатдан ташқарида эмас эди: бутунлай қабул қилиш, бутунлай рад этиш ва мослашувчанлик. Ушбу жараёнлардан Ислом оламига насиб бўлган нарсалар Ғарб тафаккури туфайли юзага келган хилма-хиллик ва тарқоқлик эди. Зеро исломий мослашувчанлик ва рационалистик жараёнлари бутунлай рад этиш ва ёки қабул қилишларга кўра рангсизроқ кўзга ташланарди.
Дунёнинг мустамлакачилик сиёсатида охирги намуна бўлган маданий мустамлакачиликка оид фикр билдирган кўплаб таҳлилчиларга хилоф равишда 21 асрда исломий мамлакатлар шоҳид бўлишадики, Ғарб давлатлари маданий мустамлакачилик билан бирга яна аввалги мустамлакачилик сиёсатларига қайтишади.
Америка ва Европа давлатларининг Афғонистон ва Ироққа қилган ҳарбий ҳужумлари айтилган сўзларга мисол бўла оларди. Ислом оламида бедорлик ҳаракатларининг бошланиши ҳамда Ғарбнинг маданий ва сиёсий мақсадларига қарши мусулмонларнинг мавқе тутишлари ва сармоядорлик тузумида юзага келган буҳронларнинг салбий оқибатлари билан бир вақтда Ғарб давлатлари Ислом оламидаги бедорлик ҳаракатлари устидан ғалаба қилиш ва иқтисодий буҳронлардан чиқиш учун аввалги мустамлакачилик сиёсатларига қайтишади ва бошқа мамлакатларнинг ички ишларига дахолат қилишни бошлайдилар.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.