май 31, 2017 13:58 Asia/Tashkent

Кўп ҳадисларда Рамазон муборак ойи турли сифат ва номлар билан тавсиф этиладиким, бу ойнинг буюклигидан далолат беради ҳамда бандалик ва тоат-ибодат қилиш учун руҳий ва жисмоний тайёргарликни ижод этиш ва инсонни камолотга етказишда унинг ижобий ролининг намунасидир.

Кўп ҳадисларда Рамазон муборак ойи турли сифат ва номлар билан тавсиф этиладиким, бу ойнинг буюклигидан далолат беради ҳамда бандалик ва тоат-ибодат қилиш учун руҳий ва жисмоний тайёргарликни ижод этиш ва инсонни камолотга етказишда унинг ижобий ролининг намунасидир. Шаҳруллоҳ, яъни Худонинг ойи, Шаҳрут-Туҳур, яъни поклайдиган ой, Шаҳрул-Итқи минан-Нор, яъни оловдан озод этиш ойи, Шаҳрус-Сабри, яъни сабр-тоқат қилиш ойи ушбу ой исмларининг жумласидандир.

Азиз тингловчилар бугунги Рамазон ойига бағишланган “Ибодатнинг ўттиз жилоси” унвонли дастуримизни ислом динининг суюкли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг марҳамат қилган сўзларидан бошлаймиз. Ул ҳазрат шундай буюрадилар: “ Куннинг исиғида рўза тутган, ташналикдан ҳалқуми қурган бандага Аллоҳ мингта фариштани маъмур айлайди. Фаришталар рўзадорнинг юзларини силаб унга башорат беришади. Ифтор пайти эса Аллоҳ буюради: “Сенинг руҳ ва жонинг қанчалик яхши”. Эй менинг фаришталарим гувоҳ бўлинглар. Унинг гуноҳларини кечдим. ”

Рамазон ойининг луғавий маъноси бу қуёш иссиқлигидан тошнинг қизиши маъносидадир. Шунингдек куз фаслида биринчи ёмғир ёғиши билан   ҳавони ёз фаслининг чангу-ғуборларидан тозалашини Рамазон деб айтишади. Келтирилган ривоятлардан бирида бу ойни бундай ном билан аташнинг сабабини шундай баён этилади. “Бу ойни Рамазон деб аташган, чунки гуноҳларни бартараф этади.” Ривоятларнинг айримлари бундай ном қуйишнинг сабабини Рамазон ойи жисму-жонни гуноҳлардан ва инсон руҳини хатолардан тозалаши учун қуйилган деб билади. Кўпгина ҳадисларда Рамазон муборак ойи турли номлар ва сифатлар билан васф этилган. Рамазон муборак ойининг айрим номлари шундан иборат: “Шаҳруллоҳ, худонинг ойи, Шаҳрут-Туҳур, покланиш ойи, Шаҳрул-итқи минан-Нор, оловдан озод бўлиш ойи, Шаҳрус-Сабри, сабр-тоқат қилиш ойи, Шаҳрул-Баракати, баракат ойи, Шаҳрул-Мағфирати, кечириш ойи, Шаҳрур-Раҳмати, раҳмат ойи, Шуҳрут-Тавба, тавба қилиш ойи, Шаҳрул-Ибодати, тоат-ибодат қилиш ойи, Шаҳрун юзоду фиҳи ризқул-мўмини, мўмин мусалмон ризқ-рўзисининг кўпайиш ойи”.

Бу ой одобларини риоят этишда ҳам дин уламолари ва пешволари томонидан кўпгина тавсиялар берилганким, Рамазон муборак ойидан фойдаланиш кайфияти учун бизга кўмак беради. Жумладан шундай тавсия этилади. Барча маҳрумликларга қўшимча, ҳалол озиқ-овқатдан фойдаланишга махсус эътибор қаратишимиз лозим. Намозни ўз вақтида бажо кетириб, кечаю-кундуз бир неча навбатда Қуръон тиловат қилишимиз лозим. Мисол учун кечалари 15 дақиқа ва кундузлари ҳам 15 дақиқа Қуръони каримни тиловат қилиш учун вақтимизни сарфлашимиз даркор. Дуоларни тақсимлаб кечаю-кундуз бир неча навбатда ўқишимиз керак. Кечалари эса вақтимизнинг кўп қисмини дуо ўқиш билан ўтказишимиз лозим. Вақтдан унумли фойдаланиш учун борди-келди қилиш пайтида зикр этайлик ва аста-секинлик билан тил билан зикр этиш даражасидан зикр этишнинг маъносига тушуниб етиб, қалб билан зикр этиш даражасига етайлик.                                     

Дастуримиз давом этади. Ҳамиша вузў олганимиз муносибдир. Ҳатто ётишимиздан олдин ҳам вузў олишимиз зарур. Бу муборак ойда кечаларни бидорлик билан ўтказишдан ғафлатда қолмайлик. Диний маърифат ва аҳкомларни баён этиш мажлисларида иштирок этиш учун сайъ-ҳаракат қилайлик, чунки мазҳабий йиғилишларда ҳузур топиш иллоҳий раҳмат насимига ўзини қарор беришдир.  Шунингдек бекорга ўз куч-қудратимизни сарфлашдан ўзимизни тияйлик. Мисол учун нотуғри гапириш ва зарур бўлмаган ишлар билан шуғулланишдан парҳиз қилайлик. Худо хоҳласа, ушбу муборак ойда барча ҳолатларда Худони бизнинг аъмолларимиз назоратчиси деб билишни машқ қилайлик ҳамда эзгўлик ва яхшиликни амалга ошириш учун сайъ-ҳаракат қилайлик.                                    

Қуръони карим Бақара муборак сурасининг 285 ояти каримасида шундай марҳамат қилади. “Пайғамбар ва мўминлар ҳам Парвардигоридан туширилганига иймон келтиришди, ҳаммалари Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига иймон келтиришди: «Пайғамбарлардан бирорталарини ажратмаймиз». «Эшитдик ва итоат этдик, мағфиратингни тилаймиз ва қайтиш Сенгадир», дейишди.

Қуръони каримнинг энг катта сураси Бақара сурасидир. Бу сура мусалмонларни тавҳид, фаришталар, пайғамбарлар ва самовий китобарга иймон келтиришга даъват этади. Бу суранинг муҳим оятларидан бири бу 285 ояти каримаси ҳисобланади. Бу оятнинг ибтидосида пайғамбар ва мўминларнинг иймонларига ишора этилади. Аммо муҳим нуқта шундаки, мўминлар ва пайғамбарнинг иймонини тасдиқлашни бирбиридан ажратади ва шундай марҳамат этади: Пайғамбар Худо тамонидан нозил бўлган нарсага иймон келтиради. Кейин эса мўмин-мусалмонларга ишора этади ва бу эса Расули Акрам(с)-ни ҳурмат-эҳтиромини риоят этиш маъносидадир. Албатта Қуръонда муносиб келган жойда Худонинг Пайғамбари (с)-нинг ҳурмат-эҳтиромини бажо келтиради ва ул ҳазратни бошқалардан ажратиб зикр этади. Масалан: Фатҳ муборак сурасининг 26 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Ўшанда кофир бўлган кимсалар дилларига қизиққонликни –динсизлик қизиққонлигини солганларида (яъни Муҳаммад алайҳисаломнинг пайғамбар эканликларини инкор этишиб, мусалмонларни Маккага киришдан тўсганларида) Аллоҳ  Ўз пайғамбарининг ва мўминларининг устига Ўз сакинат-оромини туширди ва уларга тақво калимасини (яъни Ло иллоҳа иллоллоҳ калимасини ) лозим қилди. Улар ўша (калима)-га жуда ҳақдор ва аҳл-лойиқ эдилар. Оллоҳ барча нарсани билгувчи бўлган зотдир.”

 Ёки Таҳрим муборак сурасининг 8-чи ояти каримасида шундай буюради: “Эй мўминлар, Оллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки Парвардигорингиз сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур. У кунда Оллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга иймон кетирган зотларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрур. Улар : “Парвардигоро, Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират қилгин. Албатта Сен барча нарсага қодирсан” дерлар. ”

                                      

Ёрлиқ