июн 03, 2017 12:47 Asia/Tashkent

Сионистик режимининг зўравонликлари, ваҳшиёна ва золимона сиёсатлари натижасида қурбон бўлган ливанлик ва фаластинлик болалар хусусидаги жиноий делони кўриб чиқиш мақсадида 1982 чи йили БМТ ташкилоти томонидан 4 июнь куни "Зўравонлик қурбони бўлган маъсум ва пок болалар халқаро куни” деб номланди.

Ҳар йили 4 чи июн куни болалар ҳуқуқини ҳимоя этишга асосланган БМТ қарорини риоя қилиш ва ижро этиш учун зўравонликлар қурбони бўлган маъсум ва бегуноҳ болалар халқаро куни нишонланади.

 Айтиш керакки 1982 -чи йили  сионистик режим ҳарбий кучларининг  Ливан ва Фаластин фуқаролари хусусан бегуноҳ болалаларига қарши ҳужумлари ортидан  4 -чи июнь куни бегуноҳ болалар ҳуқуқини ҳимоя этиш санаси деб эълон этилди.

Уша йилнинг 6 -чи июнида  Менохим Бегин раислигидаги  сионистик режимнинг босқинчи ҳарбий кучлари  Фаластиннинг қуролланган гуруҳларидан бири томонидан Англиядаги бу режим элчисини террор этилган ортидан уч олиш мақсадида  Ливан жанубига ҳужум қилди.

 Бу ҳужум натижасида  мазкур  минтақаниг кўплаб бегуноҳ яшовчилари шаҳид бўлишди.

 Бу ҳужумларда Сабро ва Шатило лагераларида қурбон бўлганлардан ташқари 20 мингдан ортиқ Ливан, Фаластин ва Сурия фуқаролари ҳалок бўлиб, 30 мингдан ортиқ инсонлар в тинч аҳоли жароҳат олишди.

 Қурбон бўлган бегуноҳ инсонларнинг 4 дан бир қисми 15 ёшга кирмаган болалар эдилар.

Бугунги кунда бутун жаҳон миқёсида болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш мавзуси  кўп муаммоларга рўбарўдир. Эндиликда  халқаро ҳамжамият  нафақат юзлаб  балки минглаб бегуноҳ болаларни қурбон бўлишига шоҳид бўлмоқда. Маълумотларга кўра улардан 300 миллион нафарини 5 ёшга кирмаган болалар ташкил этадиган   дунёнинг 1 миллиард нафар болалари  қуролли тўқнашувлардан қурбон бўлишлари мумкин. Бу масала эса ижтимоий делолар  ва у ё бу ҳодисада қурбон бўлган болалар хусусидаги  маълумотлардан буткул фарқ қилади.

Чунки у ё бу ҳодисада  қурбонларнинг сони бир неча нафардан иборат бўлса, қуролли тўқнашувлар ва зўравонликлар натижасида нафақат ўнлаб балки минглаб бегуноҳ болалар қурбон бўладилар.

 Барчага маълумки бугунги кунда болалар дунёда давом этаётган зўравонликлар ва урушлардан катта зарар- зиён кўрадилар. Зўравонликлар ва уруш натижасида болаларни қурбон бўлиши жуда ҳам қайғулидир. Бу зўравонликлар ва урушлар натижасида бегуноҳ болаларнинг нозик кўнгилли ва руҳлари жиддий зарар кўради.

 Уларнинг қалблари худди пок фаришталар қалбига ўхшайди. Аммо  қуролланган тўқнашувлар ва урушларда болалар ҳуқуқи ҳардоим хусусан 6 марвидларда қаттиқ оёқ ости этилади.

 Яъни  болаларни уруш ва қуролли тўқнашувларга жалб этиш,  болаларнии ўлдириш, жинсий эксплуатация -тажовузлар, ўғирлаш ва асирга олиш,  касалхоналар ва мактабларга уюштириладиган ҳужумларда болаларни қурбон бўлиши, инсонпарварлик кумаклардан маҳрум қилиш, каби мавридлардир.

1989 чи йили болалар ҳуқуқи конвенсияси қабул этилди.Бу конвенсиянинг қўшимча иккита протоколи  яъни болалар трафикасини ман этиш ва  уруш ва сиёсий тўқнашувларга фақат 18 ёшидан кейин болаларни жалб  этиш  қўшимчалари ратификация қилинди.

 Халқаро ҳамжамият ҳалигача ушбу буюк ва муҳим санада  бутун жаҳонда минглаб болаларни қурбон бўлишига шоҳид бўлмоқда .

Яқин йилларга қадар фақат сионистик режими бегуноҳ болаларни оммавий қирғин қилиб келган бўлса, аммо  бугунги кунда бу босқинчи режимга қўшимча Ол Сауд ва унинг арабий ва Ғарбий иттифоқчилари, такфирий гуруҳлар хусусан ИШИД террорчилик гуруҳи ҳам бегуноҳ болаларни  оммавий қирғин этишмоқда.Бинобарин  болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун фақат халқаро қонун қоидалар  етарли эмас. Дунё келажагини яратадиган маъсум ва бегуноҳ болалар ҳимоя қилиш масаласи  бугунги кунда дунёнинг энг глобал мавзуларидан бири бўлиб, ҳамкорлик қилиш ва мувофиқлаштиришга даъват эта оладиган  шахсиятлар ва масъуллар бу масалага алоҳида эътибор қаратиши тўғри келади.

Бутун жаҳоннинг  уруш ва тўқнашувлар давом этаётган минтақаларида 250 миллион болалар  ҳимоя қилишга эҳитёж сезишмоқда. Улар дунёнинг 87 мамлакатида  60 миллион мина билан миналаштирилган ерларда яшашмоқда ва ҳар йили  ушбу миналар портлаши натижасида 10 минг бола қурбон  бўлади.

Бундан ташқари дунёнинг турли минтақаларида турли гуруҳлар ва режимлар томонидан   300 мингдан ортиқ қизлар  ҳарбий ва қуролланган гуруҳлар сафига жалб этилиб бу қизлар жинсий мақсадларга  суистеъмол қилинади.

 Дунёнинг турли минтақаларида уруш натижасида қочқинликка юз тутган 50 миллион инсонлардан қарйиб яримни болалар ташкил этади.

 БМТнинг олий комиссариати назорати остидаги 22 миллион қочқинлардан  10 миллион нафари 18 ёгшга кирмаган болалардир.

Ривожланган мамлакатларда бошпанаҳ олган ва қочқин сифатида борган инсонларнинг яримини болалар ва уларнинг аҳли -оилари ташкил қилади. Европа мамлакатларида 100 мингдан ортиқ болалар  назоратисиз қолишган ва  ҳар йили АҚШ ва Европага қочқин сифатида борадиган болалар сафига яна 10 минг нафар қўшилади.

 Ҳозиргача  СПИД хастилиги натижасида 4 миллион болалар ҳаётдан кўз юмган ва 13 миллион нафар ҳам етим қолган.

 Уруш ва тўқнашувлар давом этаётган мамлакталарда СПИВ хасталиги болалар  ҳаётига зомин бўладиган энг биринчи муаммолардан ҳисобланади.

Яримини болалар ташкил этадиган ер курасининг  1,2 миллиард инсонлар кунида бир доллар даромад билан кун кечиришмоқда.  Йилида 5 ёшга  кирмаган 10 миллион болалар  ҳатто оддий касалликлар ва олди олиниши мумкин  бўлган хасталиклардан вафот этишади.

 Йилида 40 миллион нафар янги  туғилган чақалоқлар ҳеч қачон рўйхатга олинмайди. Бу эса 40 милион болани шахсияти ва фуқаролигини маълум эмаслиги ва  қонун ҳимоясидан маҳрум қолиши маъносидадир.

Мисол учун  Яман уруши жараёнида  ЮНИСЕФ ташкилоти   3 миллион 300 минг нафарни озиқ -овқат етишмаслиги ва камчиликига дучор бўлгани ва бу кўрсаткичдан  2 миллион 200 минг нафарини болалар ташкил этаётганини эълон қилган.

Ямандаги БМТ намояндаси ҳам  бу рақамдан ташқари  1000 нафар болалардан 63 таси  5 ёшга кирмай вафот этади деб маълум қилган.

Бунга илова уруш жараёнида 3 мингга яқин яманлик болалардан айримлари  қурбон бўлиб,  айрими жароҳат олишган.

Суриянинг инсон ҳуқуқларини назорат этувчи ташкилотининг ҳисоботига асосан,  бу мамлакат ички уруши жараёнида 12 мингдан ортиқ болалар ҳалок бўлган.

Бу орада БМТни бутун жаҳон мамлакатларидан таъсис этилган Халқаро ташкилот сифатида,  фаолроқ амал қилиши шарт ва зарурдир .

 Бу халқаро ташкилотнинг сиёсийлашгани ҳамда нефтдан ҳосил бўладиган йирик долларларга эга бўлгани туфайли   Арабистон  каби  режимнинг содир этаётган ваҳшиёна жиноятлари ва бегуноҳ болаларни оммавий қирғин этаётганини кўрмаганга олиб бу режим номини болаларни оммавий қирғин этаётган режимлар листидан олиб ташлагани  халқаро миқёсидаги бу ташклотнингг шармандалигидан ўзга нарса эмас. Шу сабабдан бу ташкилотга нисбатан  ишончсизликлар янда кучайган.

 Зеро  яманлик, суриялик,африкалик, афғонистонлик фаластинлик болалар  ва ривожланган мамлакталарда яшайдиган болалар ўртасида ҳеч қандай фарқ бўлмаслиги керак.

 

Ёрлиқ