июн 06, 2017 13:50 Asia/Tashkent

Ўз нафсини тийган шахс ҳар бир лаҳза ва ҳар бир вазъиятда мабодо гуноҳкорлар зумрасига қарор олмаслиги ёки бошқалар уни ўзларига жалб этмасликлари учун  Худони ўз назарига олади.

Ўз нафсини тийган шахс ҳар бир лаҳза ва ҳар бир вазъиятда мабодо гуноҳкорлар зумрасига қарор олмаслиги ёки бошқалар уни ўзларига жалб этмасликлари учун  Худони ўз назарига олади.  Агарчи халқнинг аксарияти ботил ишларга юз қаратган бўлсаларда, аммо у бундай ишлардан узоқда бўлади. Шунингдек агарчи халқнинг аксарияти Ҳаққ таолони тарк этганларида, мўмин- мусалмон унга юз қаратади. Бинобарин ҳақиқий бир мўмин-мусалмон ўз ҳаётининг ботил имтиёзлар, шаҳват ҳамда ҳою-ҳавасга берилиб кетган кўп халқни кўрганида, ўзларининг диний ҳидоятларига нисбатан кўнгиллари сувуқлашмайди ва яхшиликка ундаш ва ёмонликдан қайтариш ишидан қул тортишмайди. Дунёда тоат-ибодат дастурлари ва дин шаклида жилваланган иллоҳий қонун ва аҳкомлар ботиний сир-асрорга эгадир.  Бу аҳкомлардан бири бу Рамазон муборак ойида рўза тўтишдир. Исломий маданиятда Рамазон муборак ойи йил ойларининг энг муҳими ва энг ҳурматлисидир. Бу ой мусалмонлар учун таот-ибодат қилиш ойи номи билан машҳур бўлган ойдир. Шунингдек бу ойни Худонинг ойи деб аташади. Имом Сажжод алайҳи саломнинг таъбири билан ифодалаганда, Рамазон муборак ойи  ислом ойи, таҳорат ойи ва синовдан ўтиш ойидир. Имом Сажжод алайҳиссалом назарида ва аҳли байт алайҳимсаломларнинг мактабида ислом ойи ёки Қуръон нозил бўлган ой каби иборалар билан Рамазон ойини тавсиф бериш шундан далолат берадиким, рамазон муборак ойи ислом дини фалсафаси ва ҳақиқатини тажаллий бериш, яъни Аллоҳ таоло баробарида биткул таслим бўлиш учун бир арса ҳисобланади. Бу арса бандалар Худонинг ризояти ва амрига, ҳатто ўзларининг табиий ва ҳалол эҳтиёжларидан қул тортишлари учун бир имконият ва мислсиз холиқнинг шукўҳли бандалигига буй сунишдан иборатдир. Нафсоний ҳою-ҳаваслардан ўзини тийишда бир ойлик ушбу риёзат чекиш йилнинг қолган ойларида ўзликни ва иродани мустаҳкамлаш учун эзгў ва фойдали бир риёзат чекишдир. Азбаски инсон бир ой давомида иллоҳий дастурларга таяниб  ўзининг ҳою-ҳаваслари баробарида муқовимат қилиши ва фақат Аллоҳнинг ризояти учун ейиш, ичиш каби ўзининг табиий эҳтиёжларидан ўзини тийиши натижасида қолган 11 ой давомида ўзининг ҳою-ҳаваслари ва шайтоний васвасалари баробарида муқовимат қилиши учун бир қудрат ҳамда парҳизкор ва тақвокорликка эга бўлади. Демак айтиш мумкинки, рамазон муборак ойининг фалсфаси ва ҳақиқати бу ҳайвоний ҳою-ҳавас дунёсидан озод бўлиш ва иллоҳий дунёнинг туғилишидан иборатдир. Рамазон муборак ойининг фалсафаси иллоҳий ахлоқ билан безаниш ва Аллоҳ таоло жамолига етишдан иборатдир. Ҳадисларда келтирилишича, Худо шундай буюради: “Рўза меникидир ва унинг мукофотини мен ўзим бераман”                    

Мазҳабий мавзўлар бўйича таҳлилчи Ҳужжатул-ислом Шариф шундай фикр билдиради: “Рамазон ойи номи Қуръонда келтирилган ягона қамарий ой ва Аллоҳ таоло урушни ҳаром деб эълон қилган тўрта ойдан бири ҳисобланади.” Бу ойда самовий китоблар Қуръон, Инжил, Таврот, Забур ва айрим пағамбарларга нозил бўлган саҳифалар нозил бўлган. Исломий ривоятларда бу ой Худонинг ойи ва Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам умматининг меҳмонлик ойидир. Шунингдек Аллоҳ таоло бу ойда  ўз бандаларини каромат ва меҳрубонлик ила мизбонлик қилади деб келтирилган.

Қуръони карим муборак Моида сурасининг 105 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Эй мўминлар, ўзингизни билингиз! (яъни, гуноҳлардан сақланингиз!) Мадомики, Ҳақ Йўлни тутган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар етказа олмас. Барчангиз ҳам Аллоҳга қайтишингиз бордир. Ана ўшанда Аллоҳ сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур.”