июн 08, 2017 12:36 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар, намоз ва рўза тутиш каби исломий аҳком ва дин маърифатидан бизга етиб келган вожиботлар исломий мутафаккирлар ва уламоларнинг меросидирким, илм ва билимни касб этиш ҳамда исломий маърифат ва диний ғояларни ривож-равнақ бериш ва уни муҳофазат этиш йўлида кўп қийинчилик ва оғирликларга сабр-тоқат қилишган ва гоҳида эса ушбу йўлда ҳижрат қилиш, ўз уй-жойларини тарк этиш учун мажбур бўлишган.

Азизлар Рамазон муборак ойининг 14-чи кунига етиб келдик. Бир неча лаҳзалардан сўнг ушбу муборак ойнинг ярими ҳам яқинлашади. Аллоҳ таолодан бу ойнинг қолган ушбу фурсатларида бизга ўз раҳмат ва мағфиратини дариғ тутмаслигини сўраб қоламиз!

Азиз тингловчилар, намоз ва рўза тутиш каби исломий аҳком ва дин маърифатидан бизга етиб келган вожиботлар исломий мутафаккирлар ва уламоларнинг меросидирким, илм ва билимни касб этиш ҳамда исломий маърифат ва диний ғояларни ривож-равнақ бериш ва уни муҳофазат этиш йўлида кўп қийинчилик ва оғирликларга сабр-тоқат қилишган ва гоҳида эса ушбу йўлда ҳижрат қилиш, ўз уй-жойларини тарк этиш учун мажбур бўлишган. Дин уламолари гоҳида илм ва билимни касб этиш мақсадида энг зарурий эҳтиёжларидан ўзларини маҳрум этишган ва ниятлари холис бўлиши сабабли иллоҳий тавфиқ ҳам уларнинг насиблари бўлган. Марҳум Асаддулоҳ Исфаҳоний шиа мусалмонларининг машҳур уламоларидан бири бўлмиш муҳаддис Нурий ҳақида ёзган хотираларида шундай ривоят қилади: “Бир куни муҳаддис Нурий билан Карбалога бордик. Йўл ўртасида муҳаддис Нурий икки китобнинг номини тилга олди. Ва шундай деди: “Мен бу икки китобга жиддий қизиқаман. Қанчаки қидирсам ҳам ҳалигача бу китобларни тополмайман. Аммо ушбу сафарда Имом Ҳусейн алайҳиссаломдан албатта оламан ”.  Карбалога етиб боришимизгача, бу сўзларни бир неча маротаба такрорлади. Ҳазрат Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг муттаҳар ҳарамига етиб келдик. Зиёрат қилишдан кейин ҳарамдан чиқдик. Пойафзал қуядаган жойнинг яқинида бир аёл икки китобни қулида ушлаб тўрганини кўриб қолдик. Муҳаддис Нурий сўради: “Бу қанақа китоблар?” Аёл сотиладиган китоблар деб жавоб берди. Китобларни назардан ўтказганимизда, муҳаддис Нурий қидириб юрган китоблар эканлигини кўриб қолдик. Муҳаддис Нурий нечи пулга сотасиз деб сўради. Аёл деди: 22 қиронга сотаман. Муҳаддис Нурий менга буюрди: Бор пулингни менга бер! Менда ва  у кишида бўлган бор пулимиз фақатгина олти қирон эди халос. Бу пулларнинг ҳаммасини бу аёлга бердик. Ўзим ўзимча айтим. Биз бирон нарса еганимиз йўқ, қулимиздаги бор пулни китобни сотиб олиш учун аёлга бердик. Энди китобнинг қолган пулини қаердан топамиз? Кейин муҳаддис Нурий аёлга айтди: Биз билан келинг. Биз бозорга бордик. Муҳаддис Нурий плаш, салла ва кийимини сотди. Пулимиз яна кам эди. Ўзининг пойафзалини ҳам сотди. Шундай қилиб 22 қиронни жамладик ва бу пулларни аёлга бердик. Бу бузургвор шахсда фақат тўппи, кўйлак ва зиржома қолган эди халос. У кишига айтдим: Ўзингизни нима аҳволга солиб қуйдингиз? Уз ҳазрат шундай жавоб бердилар Бу нарса муҳим эмас биз дарвишмиз! Шу аҳвол билан саҳнага кирдик. Айрим дўстлар бизни кўриб бориб кийим кечак олиб келишди”. Марҳум муҳаддис Нурий шиа мусалмонларининг бузургвори ва фавқулодда хусусиятларга эга бўлган шахс эди. Аммо иккита китоб учун барча нарсаларидан воз кечиб кўча-бозорларда юришга ҳозир эди.                                    

Азиз тингловчилар Қуръони карим Ҳуд муборак сурасининг 112-чи ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Бас, сен ва сен билан тавба қилганлар мустақийм туринглар ва туғёнга кетманглар. Чунки У нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир. (Яъни, Пайғамбар (с.а.в.) ва мўминлар тўғри йўлда–Аллоҳнинг динида собит турмоқликлари, бардавом бўлмоқлари лозим. Улар ҳаддан ошиб, туғёнга кетиши мумкин эмас. Агар мустақийм турмасангиз ва туғёнга кетсангиз, ўзингизга қийин бўлади. «Чунки У нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир».)”

Аллоҳ таоло бу ояти каримада Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга шундай буюради: Сенга дастур берганимиздек, бу йўлда устувор ва сабр-тоқатли бўлгин! Тарғибот ва ташвиқот олиб бориш, кўрашиш , иллоҳий вазифаларни бажариш ва Қуръон таълимотларини ёритиш йўлида устуворлик ва истиқомат кўрсатгин! Албатта бу устувор туриш бировларга маъқул бўлиши ёки риё ва ўзини кўрсатиш, қаҳрамонлик  унвонини касб этиш, бойлик ва мартабани қулга киритиш , қудрат ва мувафаққиятни касб этиш юзасидан эмас, балки фақат Худонинг фармони учун ва сенга берган кўрсатмаларимиз бўйича бўлиши лозим!.