Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Толибон гуруҳи
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришларимизда таъкидлаб ўтганимиздек, исломий мамлакатларга Ғарбнинг дахолатларидан насиб бўлган нарсалар фирқавий низолар, хусусан, шиа ва сунний мазҳаблари ўртасидаги ихтилофлар ҳамда Ислом оламида низо ва ўзаро узоқланишлар эди.Радикал ва такфирий оқимларнинг пайдо бўлиши ҳам олдин таъкидлаб ўтилган дахолатларнинг оқибатлари эди. Чунки тарих давомида барча фикрий ва сиёсий жараёнлар мусулмонлар ўрталаридаги низо солишларда рол ўйнашган. Ислом оламида низо ва узоқланишларга сабаб бўлган ташқи ва ички омилларга ишора қилиб ўтган эдик. Суҳбатимиз давомида Ислом оламидаги низоларга сабаб бўлган толибонизм борасида суҳбат қилишда давом этамиз. Такфирий оқимлар ташқи ва ички омиллар билан алоқадордир ва ушбу жараёнларни таҳлил этиш вақтида Ислом жамиятида мавжуд маданий ва иқтисодий қашшоқлик, исломий мамлакатлар бошлиқларининг лаёқатсизлик ва жоҳилликлари бир томондан ва хорижий душманларнинг фитналари иккинчи томондан, Ислом оламини қанчалик оғир иқтисодий, ва хавфсизлик шароитлари ҳамда халқаро миқёсда бошқа қийин ҳолатлар билан юзма-юз қилганини бизга яққол кўрсатади.
Толибон номи фикрий, эътиқодий, сиёсий ва айни ҳолда ҳарбий бир янги гуруҳ сифатида биринчи бор 1994 йилда Афғонистонга доир тўқнашув ва ҳодисаларнинг шарҳида маълум бўлган эди.
Ўша вақтда бу гуруҳ Афғонистондаги шарқий ва жанубий минтақаларини, Қандаҳор ва Жалолобод шаҳарларини ва бошқа жойларни ишғол этишади. Толибон гуруҳи аъзолари 1995 йилда Афғонистон минтақалари бўйлаб олдинга бориш ҳаракатларига давом эттириб, Ҳирот ва яна ўнта вилоятни қўлга киритишади ва Кобулни ўраб олишади. Афғонистон собиқ президенти Раббоний ҳукуматининг ўша вақтдаги Мудофаа вазири Аҳмадшоҳ Масъуд бир йил давомида Толибон гуруҳи ҳаракатини Кобул атрофида тўхтатиб қўяди. Аммо бир муддатдан кейин Толибон гуруҳи Кобулни ҳам ишғол этади. Кобул ишғолидан кейин Толибон гуруҳи Афғонистоннинг шимоли минтақалари, хусусан, Мазори Шарифни қўлга киритишга ҳаракат қилишади. Покистондан юборилган толибонлар тадрижий тарзда мазкур мамлакатнинг кўплаб қисмини ишғол этиб, қудратни қўлга олишади. Покистон, Арабистон ва БАА толибонни Афғонистоннинг қонуний давлати сифатида биринчилардан бўлиб расман тан олишади.
Кўплаб таҳлилчилар ушбу оқим ва ўзгаришларни жиддий ҳисоблашмаган эдилар. Вақт ўтиши билан Толибон хатарли бир фикрий, эътиқодий ва сиёсий оқим эканлиги маълум бўлади. Бу гуруҳ Ислом олами илдизига болта урарди. Толибон гуруҳи ўтган ўн йилликлар давомида турли ном ва гуруҳлар билан мусулмонлар ўртасида низо ва душманлик оловини ёқди ҳамда дунёнинг бошқа минтақаларида мусулмонларнинг номларини қоралади.
Толибон гуруҳининг пайдо бўлиши ва умумий тарзда Афғонистонда толибонизм тафаккури ички ва ташқий омиллардан илдиз олган. Таъкидлаб ўтилганидек, мустабидлик ва хорижий дахолатлар исломий мамлакатларнинг орқада қолишларига ҳамда Ислом оламида юзага келган низо ва ихтилофларга асосий сабаб бўлган.
Афғонистонда истибдод ва хорижий мамлакатларнинг дахолатлари нотинчлик, тартибсизлик ҳамда иқтисодий ва маданий орқада қолишларга сабаб бўлган. Натижада Толибонга ўхшаган радикал ва террорчилик гуруҳларнинг юзага келишларига замина яратган.
Ҳозир эса ваҳдатга оид таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Милодий 1973 йилда Афғонистонда давлат тўнтаруви амалга оширилади ва Зоҳиршоҳ ҳукуматдан четлаштирилиб, унинг ўрнини Довудхон эгаллайди. Ушбу ҳодисадан беш йил ўтгач, Афғонистон Халқ демократик партияси раҳбари давлат тўнтаруви орқали унинг ўрнини олади. Натижада мазкур мамлакатда Шўролар Иттифоқининг нуфуз топишига шароит юзага келади. Афғонистон Халқ демократик партияси ва Шўролар Иттифоқи ўртасида муносабатлар яхши йўлга йўлга қўйилган эди. Милодий 1979 йилда Афғонистоннинг ўша вақтдаги ҳукумати парчаланиш ҳолида эди ва Шўролар Иттифоқи унинг ҳимояси учун ўз ҳарбий кучларини мазкур мамлакатга юборади. Шўролар Иттифоқи Афғонистонда ҳарбий ҳозирлигини расман милодий 1979 йилнинг 24-декабрида бошлайди ва бир неча томондан ушбу мамлакатга ҳужум қилишни бошлайди. Натижада “Шўролар Ветьнами” номи билан машҳур бўлган уруш бошланади.
Ушбу уруш вақтида “Мужоҳиддин” номини олган гуруҳлар шаклланади ва Шўролар армиясига қарши тўқнашувлар олиб боради. Мазкур гуруҳлар Афғонистоннинг турли нуқталарида Қизил армияга қарши урушлар олиб борарди. АҚШ Шўролар Иттифоқининг Афғонистон териториясига киришига хурсанд эмас эди ва шу сабабдан Қизил армиягиа қарши курашаётган мужоҳиддин гуруҳларини қурол-яроқлар билан таъминлайди.
Усама бен Ладен ушбу вақтда Америка Хавфсизлик кучларининг ҳимояси остида Арабистондан Афғонистонга келади ва Шўролар армиясига қарши курашни бошлайди.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.