август 08, 2016 14:24 Asia/Tashkent

Қалбга яқин қўшиқлар

 Азиз мухлислар! Мусиқали дастуримизнинг бугунги сонида  форс, ўзбек ва тожик тиллардаги дилрабо қўшиқлар ўрин олган. Бу мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз! Азиз ва ҳурматли тингловчилар, Ҳазрат Фотимаи маъсума саломуллоҳи алайҳо таваллуд топган куни ва ул ҳазратнинг акалари  Имом Ризо алайҳссаломнинг тўғилган куни ўртасидаги ун кунликни "Каромат даҳаси", яъни Каромат ункунлиги деб номлашган. Бу ун кунлик ҳар йили Эронда кенг нишонланади.Ушбу муносабат билан барчангизни муборакбод этамиз! Мазкур муносибатга бағишланган ва таҳририятимиз гуруҳи томонидан танлаб олинган навбатдаги қўшиқимиз  Вадуд Муминзода ижросидаги "Дахил" номли қўшиғидир. Марҳамат тингланг!МусиқаМусиқали дастуримиз давом этади. Азиз дўстлар! Шу кунларда қўшиқсевар мухлисларимизнинг бир неча нафари радиомизнинг электрон почтасига мактуб йўллашган ва ўз истак-хоҳишларини бизга баён этишган.    Андижон ва Сурхондарё вилоятларида яшаётган азиз мухлисларимиз  Замира Қурбонова ва Гавҳар Нозимова бўладилар. Бу сингилларимиз  бизнинг дастуримизга махсус эътибор қараётганларига миннатдорчилик билдирамиз ва  ушбу мухлисларимизнинг истак -хоҳишларини эътиборга олиб Ўзбекистон санъаткорларидан бўлмиш Шерали Жураев ижросида  "Лаълинг аё не ажаб рангиндур" номли  қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг!МусиқаАзизлар, сиз радиомизнинг электрон почтаси узбеки дог ириб. Ир га   мактуб ёзишингиз ва таҳририятимиз телефон рақами:+ 989397362545га  сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.МусиқаАзиз мухлислар, дастуримиз якунида  Самарқанддан  Салим ва  Руин ва Душанбе шаҳридан мухлисларимиз Нозим ва Акбар истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Тожикистоннинг  машҳур хонандаларидан бири Давлатманд Холов ижросида  "Чашмеки надорад назаре" номли қўшиқни манзурингизга тақдим этамиз.  Қўшиқ мухлислар кўнглидан жой олади деган умиддамиз. Марҳамат тингланг.

Ёрлиқ