июн 17, 2017 13:04 Asia/Tashkent

Марказий Осиё минтақаларига оид муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини  эфирга узатамиз.Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

1. Каспий денгизидан фойдаланиш учун Туркманистон  ҳуқуқий режим мажбуриятларини аниқлаш тарафдоридир;

2. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россияга давлат ташрифини амалга оширади;

3. АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси мазкур  мамлакатда террорчилик хуружлари юз бериши эҳтимоли ошганини маълум қилган;

4. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Х-Остона иқтисодий форумида халқаро криптовалюта яратиш вақти келганини баён  қилди.

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Ашхобод Каспий денгиз бўйидаги бешта мамлакатнинг ушбу денгиздан фойдаланиш учун ҳуқуқий режим мажбуриятларини белгилаш учун бўлаётган  ҳаракатларни тасдиқлаш тарафдоридир

Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Рашид Меридов  ўтган жума куни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Каспий денгиз бўйидаги  бешта давлат ташқи ишлар вазирларининг  ўринбосарлари даражасида ўтказилган Каспий денгизи  ҳуқуқий режимини тайинлашга қаратилган 49-йиғилишнинг ютуқ ва натижалари ҳақида ҳисобот берди.  

Унинг қўшимча қилишича, мазкур йиғилиш ижобий натижаларга эга бўлди ва келажакда Каспий денгиз бўйидаги мамлакатларнинг ҳамкорликларини янада кенгайишига умидворлик бор. Каспий денгизи  сувлари Эрон жанубидан, Россия шимолидан ва ғарбидан, шунингдек Озарбайжон республикаси ғарбидан ва Туркманистон ҳамда Қозоғистон шарқидан чегараланган бўлиб, ушбу мамлакатларнинг соҳил бўйлари ҳисобланади. Шўролар Иттифоқининг 1991 йилда парчаланишидан кейин Каспий денгизи нефт ва газ манбаларига бой бўлганлиги боис, ўзига хос стратегик  аҳамият касб этиб келмоқда.

Тожикистон ва Туркманистоннинг сўнгги келишувидан кейин Душанбе аэропортида 24 йилдан сўнг  биринчи Туркманистон самолёти қўнди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Душанбе шаҳри халқаро аэропортининг матбуот котиби Жамила Ҳусейнова  улардан аксари Туркманистоннинг вазирликлари вакиллари, мудирлари ва ишбилармонлари бўлган бу самолётнинг  100 нафардан ортиқ йўловчилари  Душанбе шаҳрига сафар қилишгани  ҳақида хабар берди.

Хабарларга кўра, туркман делегацияси тожик томони билан Ашхобод-Душанбе-Ашхобод тўғридан-тўғри авиарейсини очиш имкониятини муҳокама қилади.

Ўтган ҳафта Тожикистондаги Туркманистон элчиси  оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтказган пресс- конференцияда Ашхобод ва Душанбе ўртасида тўғридан- тўғри авиарейсларни йўлга қўйилиши икки мамлакат ҳамкорликларини чуқурлаштиришда янги саҳифасини очиб бериши ҳамда икки томонлама иқтисодий, илмий, савдо -тижорат ва маданий алоқалар янада мустаҳкамланишини таъкидлаган эди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россияга давлат ташрифини амалга оширади.

Бу ҳақда ўтказилган брифинг чоғида президент аппаратининг ташқи сиёсат бўйича бўлими раҳбари Ойзода Субакожоева маълум қилган.

Унинг айтишича, Россия президенти таклифига кўра, Алмазбек Атамбаев 19 июндан 24 июнга қадар ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф икки мамлакат муносабатлари йўлга қўйилганининг 25 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган. Ушбу ташриф икки мамлакат алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим ва стратегик аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда.

Ташриф доирасида Алмазбек Атамбаев Россия президенти Владимир Путин ҳамда Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев билан учрашиши режалаштирган. Шунингдек, у Россия илмий доиралари ва Россия ҳудудидаги ватандошлари  билан учрашади.

«Ташрифнинг асосий воқеаси Россияда Қирғизистон маданий маркази очилиши бўлади. 20 июнь куни кечқурун Кремль саройида Қирғизистон санъат усталари оқшоми ўтказилади. Маданият куни доирасида Қирғизистон халқ-амалий санъати намуналари ва қирғизистонлик режиссёрлар томонидан ишланган фильмлар намойиш этилади. Миграция, Соғлиқни сақлаш, статистика ва молия соҳаларида ҳужжатлар имзоланади», —  деган Ойзода Субакожоева.

Шунингдек, икки давлат раҳбарлари ўзаро иттифоқ ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича декларацияга имзо чекишади.

АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси мазкур  мамлакатда террорчилик хуружлари юз бериши эҳтимоли ошганини маълум қилган.

Бу ҳақда дипломатик ваколатхона сайтига таяниб Кун .ўзда айтилади.

«Тожикистонда сўнгги вақтларда террорчилик гуруҳлари томонидан ҳеч қандай ҳужумлар бўлмаган бўлса-да, таҳдид сақланиб қолмоқда, бундай ҳужум хавфи эса сўнгги 6-12 ой ичида ошган бўлиши мумкин», - дейилади хабарда.

Дипломатлар маълумотига кўра, Тожикистон ҳудудида ҳужумларни бирданига бир неча террорчилик ташкилотлари режалаштираётган бўлиши мумкин. Хусусан, ҳужум Америка манфаатлари ва АҚШ элчихонасига уюштирилиши эҳтимоли йўқ эмас.

Элчихона ўз фуқароларини Афғонистон билан чегарага яқинлашмаслик ва одамлар гавжум жойлардан нарироқ юришни сўраган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Х-Остона иқтисодий форумида халқаро криптовалюта яратиш вақти келганини маълум қилди.

«Халқаро ҳисоб-китоб бирлигини жорий этиш ҳақидаги масалани жиддий кўриб чиқиш вақти келди. У дунёни валюта урушлари, савдо муносабатларидаги англашилмовчиликлар, чайқовчиликдан қутқаради, бозордаги ўзгаришлар эҳтимолини пасайтиради», - деди у.

Назарбоевнинг ишонч билдиришича, бундай валюта «эмиссиянинг оддий транспарант механизмига эга бўлиши керак, у ўзининг истеъмолчилари назоратида» туриши керак.

«Рақамлаштириш, блокчейн каби технологиялар ривожини эътиборга олсак, бундай ҳисоб-китоб бирлигини криптовалюта кўринишида яратиш мумкин. Муҳими, у аниқ активлар орқали таъминлашга асосланган бўлиши лозим», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Қозоғистон президентининг таъкидлашича, глобал валютани марказий банклар ўртасида келишувни, масалан, БМТнинг махсус ташкил этилган қўмитасида жорий этиш орқали жорий этиш мумкин.

«(Ушбу ташкилотда – таҳ.) барча давлатларнинг тенг ҳуқуқли, адолатли ваколатхоналари ва унинг миссиялари бўлиши керак. Масала, албатта, оддий эмас. Биз мулоқот қилишимиз ва унинг ечимини топишимиз керак», - дея хулоса қилди Назарбоев.

Қозоғистонга оид яна бир хабаримиз шундан иборатки, Украина минтақавий ривожланиш, қурилиш ва уй-жой коммунал хизматлари вазири Геннадий Зубко Қозоғистонни Ан-148 ва Ан-158 самолётлари билан таъминлаш режаси устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Украина вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди 

"Укрспецэкспорт" давлат компанияси ва "Қозоғистон авиация саноати" МЧЖ билан Остонадаги авиацион-техник марказ негизида "Антонов" оиласига кирувчи самолётларга техник хизмат кўрсатиш бўйича сервис маркази яратиш бўйича келишувга эришилди", деб маълум қилди Зубко. 

Украина Қозоғистонга самолётлардан ташқари янги вертолёт двигатели ТВ3-117ВМА-СБМ1В, Д-36 оиласига кирувчи двигателлар ва ТВ3-117 двигателларини капитал таъмирлаш имкониятини таклиф қилди.

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

Ёрлиқ