июн 17, 2017 13:37 Asia/Tashkent

Қадр кечасининг азамати , ўрни ва охиратда берадиган ажр-мукофоти ва ҳамда маънавий баҳраманд этиши  бу кечани ўттиз минг кечадан афзалроқ этиб қуйган

Ассалому алайкум рўза тутган, иссиқлик, очлик ва чанқоқликларни сабрлик билан чидаб, Оллоҳ таоло даргоҳида ибодат қилувчи ва Ҳаққ таолонинг  раҳмати ва кечиришига умид қилувчи азиз тингловчилар. Оллоҳ таоло ибодатингизни ўз даргоҳида қабул қилишини  умид қиламиз. Ҳамда  муборак рамазон ойида  Оллоҳ таолога хуш келадиган амалларни ижро этишга сиз азизларга омад ва муваффақият тилаб қоламиз.

   Азиз рўзадорлар, “Ибодатнинг ўттиз жилоси” бугунги сонида  “Қадр  ва гуноҳлар кечирадиган кеча " мавзўсини мен Адиба Қодирий  манзурингизга тақдим этаман. Бизни тинглаб боринг!

 Азиз тингловчилар! Мана Рамазон муборак ойининг 23- чи кечасини ҳам ўтказмоқдамиз. Аллоҳ таолодан унинг бандалиги учун қилган сайъ-ҳаракатларимизни қабул қилишини, гуноҳларимизни кечиришини , арзимайдиган амалларимизни қабул қилишини ва содир этган айбларимизни авф этишини тилаб қоламиз!

  Меҳрибон Аллоҳ таоло ўз бандаларига нисбатан муҳаббат, раҳмат ва лутфу иноятга эга бўлиши билан йилнинг ойлари ва кечалари ўртасидан   бир кечани энг фазилатли кеча деб қарор берди ва ушбу кечада бедорлик қилиш ва тоат-ибодат қилишни бошқа минг кечада қилган таот-ибодатлардан афзалроқ деб тайинлади. 

 Ҳа, Қадр кечасининг азамати , ўрни ва охиратда берадиган ажр-мукофоти ва ҳамда маънавий баҳраманд этиши  бу кечани ўттиз минг кечадан афзалроқ этиб қуйган. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонлар бундай кечада ўз аъмолларидаги камчиликларни бартараф этишлари ва қодир ва Ҳаққ таолодан келаси йилларда дунё ва охиратнинг энг яхши тушасига мушарраф айлашини тилашлари учун Қадр кечасини бу ойларнинг ўртасида қарор берди.   

 Қадр кечаси Рамазон муборак ойининг охирги ўн кунлигида қарор олган. Аммо Парвардигори карим уни қатъий равишда аниқ қилиб қуймаган. Ривоятларда келтиришларича, Имом Али алайҳи саломдан сўрадилар: Қадр кечаси қандай кечадир? Ул ҳазрат шундай марҳамат қилдилар: "Ишончим комилки, Аллоҳ таоло сизларга мўҳлат бериш ва кўмаклашиши учун сизлардан ушбу кечани яширгандир. Чунки агар уни сизларга маълум қилганида, сизлар уша кечада амал қилардингизлар. Аммо,  қолган бошқа кечаларда эса тоат-ибодат қилишни тарк этган бўлардингизлар! "

 Бинобарин бу кеча махфий қолишининг ҳикмати бу мўмин-мусулмонлар кўпроқ ойларни Қадр кечаси деб билишлари ва унинг фазилатларини дарк этиш орзусида солеҳ амаллар ва янада кўпроқ ибодат қилишлари, ямонлик ва ёвузликлардан узоқда бўлиш ва Аллоҳ таолога иймон келтиришлари учун сайъ-ҳаракат қилишларидан иборат бўлиши мумкин! 

 Қадр кечаларида тазарруъ ва тавба қилиш  кўп кўрсатма бериладиган солеҳ амаллардан бири ҳисобланади. Бундай кечаларда тазарруъ ва тавба қилиш  шу жиҳатдан тавсия бериладиким, гуноҳ ва айблар инсоннинг қалбини хиралаштиради ва хиралашган қалб эса ифлос идишлар каби Ҳаққ таолонинг нуронийлиги ва поклигига жой олиши мумкин эмас. Шунинг учун уларнинг ҳеч қайси дуолари ва муножатлари қабул бўлмайди.  

 Шак-шубҳасиз ушбу кечада агар Қуръони карим  кўрсатмаларига кўра  холис ва ҳақиқий тавба ва тазарруъ қилинса бу тавба тазарруълар қабул қилинади. Қуръони карим Таҳрим муборак сураси 8 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: "Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки Парвардигорингиз сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарё оқиб турадиган жаннатларга киритур."

 Қадр куни ҳам унинг кечалари каби ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, йилнинг бошқа кунларидан фарқ қилади.  Бинобарин Қадр кечаси ва ҳамда унинг кунини илм ўрганиш, Қуръон тиловат қилиш, намоз ўқиш, зикр ва дуо қилиш учун сарфлашга сайъ-ҳаракат қилишмиз лозим. 

Қуръон нуқтаи назаридан одатан кечқурунлари  маънавий чуққиларга эришиш инсонга муяссар бўлади. Кечалари  малакутий оламдан баракот топадиган замон ҳисобланади. Кечадаги осоишталик ва ундаги тоат- ибодат қилишлари  инсоннинг бошқа бир дунё билан боғланишига сабаб бўлади. Бу замоннинг  аҳамиятга эга эканлиги сабабли,  Оллоҳ таоло бу кеча учун  қасамёд қилган ва Қуръони Каримни бу кечада нозил этган.

Ислом динининг буюк Пайғамбари саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг  меърожга қилган ўз сайр- сафарлари ҳам, кечада тўғри келади. Эндиликда эса,  бу кечаларнинг энг машҳури Қадр кечаси бизнинг олдимизда қарор олган.

Оллоҳ таоло бир сурани нозил этиб, Қадр кечасини инсонларга таништирди. Оллоҳ таоло Қадр муборак сурасида шундай буюради: "Албатта Биз у Қуръонни қадр кечасида нозил қилдик.  Эй Муҳаммад қадр кечаси нима эканлигини сиз қаердан билар эдингиз?  Қадр кечаси минг ойдан ҳам яхшироқдир".

У кечада фаришталар  ва Руҳ  яъни  Жаброил алайҳисалом  Парвардигорларининг изни-ихтиёри-ла йил давомида  қилинадиган  барча ишлар билан осмондан заминга тушурлар. У кеча то тонг отгунча тинчлик-омонликдир.

Оллоҳ таоло қадр кечасини муборак кеча деб билади , бу кечада фаришталар Парвардигорнинг инояти ила баъзи бир  ишларни бажариш  учун осмондан заминга тушадилар. Табиийки  инсоннинг пок қалби малоикалар тушадиган урин ёки жой  бўлиши мумкин.

Ривоятларда  келтиришларича қадр кечаси инсоннинг бир йил давомида амалга оширилган аъмолларини қадр қилиш ва унинг мизонини аниқлаш кечаси ҳисобланади. Бинобарин Оллоҳнинг  ҳар кимни  қадр қиммат қилиши унинг сайъ-ҳаракатлари ва Оллоҳдан сўраган нарсаларнинг қандайлигига боғлиқдир.

Ислом дини уламолари Қуръони Каримнинг оятларига таяниб, бу иллоҳий китобнинг баракатли нозил бўлишини қадр кечаси деб билишади.

Қадр муборак сўрасига қўшимча Духон  сурасининг иккинчи оятида  ва Бақара сурасининг  бир юзу саксон бешинчи  ояти каримасида Оллоҳ таоло Қуръонни рамазон ойи кечаларидан  бири  қадр-кечасида нозил бўлган деб таъкидлайди.

Саодат, ҳикмат ҳидоят ва нур манбаси ҳисобланмиш китоб қадр кечасида ҳаёт бағишловчи қонунлар билан инсониятга нозил бўлди. Бу эса, Оллоҳ таолонинг инсонга берган энг олий ҳадяси  ҳисобланади.