Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси
Тараққиёт ислом нуқтаи назаридан бир неча йўналишга эга бўлган жараён саналади ва унинг кўлами эса маданий, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий барча савияларни ўзига қамраб олади. Ислом динида тараққиётнинг муҳим хусусиятларидан бири бу шундан иборатким, инсоннинг икки жиҳати ,яъни маънавий ва моддий томонларига аҳамият қаратади. Бу хусусият исломий ривожланишни иқтисодий бошқа мактабларда бўлган ривожланиш мафҳумларидан фарқлантиради.
Иқтисодиёт соҳасида истеъмол маданиятини юксалтириш истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг истеъмол маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларининг қонун ҳимоясига олиниши бозор муносабатларини тартибга солиш, товар ва хизматлар сифати устидан назоратини ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга.
Истеъмолчи иш, хизмат, ишлаб чиқарувчи, воситачи ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиши, маҳсулотни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлишини талаб қила олиши лозим.
Ислом иқтисодининг тизимида инсоннинг зарурий эҳтиёжларига ҳам ҳамда унинг осойишталиги ва фаровонлигига ҳам катта аҳамият қаратилади. Албатта шундай шарт-шароит биланким, имкониятлардан фойдаланишда адолатнинг асли риоят этилса ва инсоннинг моддий қудрати ортиши зулм, қузғалон ва исённинг сабаби бўлмаса.
Бу масала агар моддий тараққиёт ва ривожланиш маънавий олий мақсадларнинг хизматида бўлса, уша вақти амалда татбиқ этилади. Аммо инсонларнинг аксарияти фаровон неъматларга эга бўлишларидан кейин Аллоҳ таолодан ғафлатда қолишади ва исёнчилликка қул ўришади. Ҳолбуки, кенг фаровонлик инсоннинг Аллоҳга нисбатан шукрона қилиш ва унга аҳамият қаратиш заминасини яратиши лозим.
Тараққиёт ислом нуқтаи назаридан бир неча йўналишга эга бўлган жараён саналади ва унинг кўлами эса маданий, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий барча савияларни ўзига қамраб олади. Ислом динида тараққиётнинг муҳим хусусиятларидан бири бу шундан иборатким, инсоннинг икки жиҳати ,яъни маънавий ва моддий томонларига аҳамият қаратади. Бу хусусият исломий ривожланишни иқтисодий бошқа мактабларда бўлган ривожланиш мафҳумларидан фарқлантиради.
Исломга кўра, инсоний тамаддун, моддий тажрибалар бутун инсониятникидир. Шу боис, мусулмонлар ўзларининг тажрибий илмларини ҳеч кимдан яширмаганлар, аямаганлар, балки имкон қадар бутун оламга тарқатганлар. Бундай ютуқларни Ислом қадрлайди. Мусулмонлар аввало бу борада ҳам илдам бўлишлари ва айни пайтда, бошқа халқларнинг ютуқларини ўзлаштириб, тартибга солиб, ривожлантиришлари даркор.
Исломий тараққиёт моделида бундай ёндошиш ижобий оқибатларни вужудга келтиради. Жумладан иқтисодий фаъолиятларда (зулм қилмаслик душманлик, фирибгарлик ва фасоддан ӯзоқда бӯлиш бу хусусиятларнинг сирасига киради.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .com
Шунингдек исломнинг иқтисодий таълимотида адолат ривожланиш ва фаровонликнинг бошқа муҳим омилларидан саналади. Бойликни адолат юзасидан тақсимлаш ва жамиятда мувозанатни ижод этиш ривожланиш ва бойликнинг ортиши ва халқнинг молиявий қудратининг кенгайиши билан бирга амалда татбиқ этилади.
Инсонга Яратган томонидан берилган неъматларнинг саноғи йўқ. Бунинг шукрини қилиш эса биз бандаларнинг муқаддас бурчимиздир. Исломда барча неъматларнинг шукри қандай адо этилиши, қай ҳолда истеъмол қилиш тартиблаб берилган.
Бу борада ана шу неъматлардан тўғри фойдаланиш, уларнинг исроф бўлишига йўл қўймаслик лозимлиги қатъий тақиқланади. Аввало инсон учун энг зарури тинчлик ва соғлик неъматини қадрлай билиши лозим. Бу икки неъмат бир-бирига шу қадар боғланиб кетганки, уларни айро ҳолда тасаввур қилиш қийин. Ҳар бир жамият ўзининг маданий қадриятлари билан муносиб тараққиёт намунасини танлаши зарурий ишдир.
Агар тараққиёт қисмларидан бири ишга ярамайдиган бўлса, айниқса агар жамиятнинг маданияти бирон бир зиён ва зарар кўрган бўлса, унинг барча қисмлари қийинчиликларга гирифтор бўлади. Шу тартиб билан ҳар бир жамиятнинг маданий заминаси унинг тараққиёти учун муносиб бир замина ҳисобланади.