Ибодатнинг ўттиз жилоси
Рамазон муборак ойида Аллоҳнинг раҳмати ер-юзига кўп нозил бўлади
Ассалому алайкум рўза тутган, иссиқлик, очлик ва чанқоқликларни сабрлик билан чидаб, Оллоҳ таоло даргоҳида ибодат қилувчи ва Ҳаққ таолонинг раҳмати ва кечиришига умид қилувчи азиз тингловчилар. Оллоҳ таоло ибодатингизни ўз даргоҳида қабул қилишини умид қиламиз. Аллоҳ таоло даргоҳидан нуроний ва муқаддас китоб, яъни Қуръони Каримни дунё ва охиратда бизларга мунис ва ҳамдамимиз бўлишига қарор беришини тилаб қоламиз.
Азиз рўзадорлар, бугунги дастуримизда ифторлик қилиб бериш мавзўсини мен Адиба Қодирий сизларнинг диққатингизга ҳавола этаман. Бизни тинглаб боринг!
Мағриб азонига бир неча дақиқалар қолган эди. Муножотнинг дилрабо садоси эшитиларди. Ифторлик дастурхони ўзига хос чиройли бир зеб-зийнати билан ажралиб турарди. Она ифторлик дастурхонини безатиш учун тайёргарлик кўрарди. Хонадоннинг энг кичик қизи Сора ўз уйинлари билан банд эди. Отаси қўлида нон билан табассум қилиб ўйга кирди. Бобоси ва бувиси, холаси ва тоғоси эса уларнинг меҳмончилигига келган эдилар. Улар ўз ифторларини бу хонадон билан биргаликда ўтказиш мақсадида эдилар. Азоннинг дилрабо садоси эшитарди. Бобоси ўз жойидан турганида бошқалар унинг эҳтиромини бажо келтириш учун ўз жойларидан турдилар. Эҳтимол ушбу нуроний лаҳзаларда у Аллоҳ таолога унс ва улфат олишни бир умр сақлаш учун дуо қиларди. У ўз қўлларини осмон томон кўтариб дуо қилди ва бошқалар ҳам омин айтдилар. Бу ифторлик дастурхонининг чиройли лаҳзалари Соранинг зеҳнида боқий қолди. У катта бўлганида албатта бу чиройли суннатни эҳтиром ила сақлайди ва у ҳам бундай оддий ва самимий дастурхонни тайёрлаб қалбларни бир-бирига яқинлашаши учун сайъ-ҳаракат қилади.
Рамазон муборак ойида Аллоҳнинг раҳмати ер-юзига кўп нозил бўлади. Мусулмонлар ўзининг диний эътиқодларига асосланиб бу ойда чиройли расм-русумларга эгалар. Бу гўзал ва чиройли расм-русумлардан бири ифторлик қилиб бериш ҳисобланади. Бу урф-одат эса Пайғамбар (с)-дан мерос қолган суннатдир. Ул ҳазрат бу ҳақда шундай марҳамат қиладилар: “ Рўзадорларга хурмо ва сув бериш билан ўзларингизни дўзах оловидан қутқаринглар”.
Рўзадорга ифторлик қилиб бериш, урф бўлган, яхши амаллар сирасига киради. Ва бу урф-одат мусулмонларнинг ўртасида бўлган меҳр-муҳаббатнинг мустаҳкамланишига кўмак беради. Ислом дини, меҳр-муҳаббатни тарғиб этадиган дин саналади ва инсонлар ўртасида одоб ва эҳтиромни риоя этишни таъкидлайди. Ислом пайғамбари (с) бошқалар билан ижтимоий муносабатда бўлганларида халққа кўпроқ меҳр-муҳаббат ва эҳтиром зоҳир этардилар. Ривоят қилишадиким, Пайғамбар (с) билан муносабатда бўлган ҳар бир шахс ул ҳазратнинг нотакрор шахсиятига мафтун бўлар экан. Ул ҳазрат ўзларининг гўзал хулқ-атвори ва чиройли табассуми ила барча инсонлар билан яхши муомалада бўлардилар. Ул ҳазрат шундай марҳамат қилган эдилар: “Айрим инсонлар хайрли бўлишади ва айримлари эса ёмон ва ёвузликни ихтиёр айлашади. Аллоҳ таоло хайр-эҳсон калидини берган одамларга ҳасанот бўлсин! ”
Бошқаларга кўмак бериш ва ёки уларни хурсанд қилиш турли мушкулотларга эга бўлиши мумкин. Бир дўст билан чин дилдан муносабатда бўлмоқ, унинг кунглини ҳаддан ортиқ хурсанд қилади. Гоҳида озгина хайру-эҳсон қилиш гирифтор бўлиб қолган бир инсоннинг ҳаётини ўзгартиради. Ва унинг қалбида меҳр-муҳаббатни вужудга келтиради.
Расули Акрам (с) ўз сўзларида, халқни хурсанд қилишнинг уч турини эслатиб ўтадилар: Ишлардан энг афзали бу мўмин-мусалмонларни хурсанд қилишдир. Ёки ушбу йўл орқали унинг қарзларини адо этасан ёки унинг эҳтиёжларини қониқтирасан. Ёки ғам ва кулфатини бартараф этсанг!”
Азиз тингловчилар бугунги дастуримизда Қуръон Тоҳа сурасининг 74 ва 75 чи ояти каримисига тўхталиб ўтамиз. Бу оятларда шундай марҳамат қилинади: “Шубҳасиз, ким Роббига жиноятчи бўлган ҳолида келса, албатта, унга жаҳаннам бордир. У ерда у ўлиб ўлмас, яшаб яшамас.” “Ким Унга мўмин ўлароқ, яхши амаллар қилган ҳолида келса, бас, ана ўшаларга олий даражалар”
Яъни, Аллоҳ таоло Ўзининг борлигида, моликлигида, илмида ва ҳамма нарсани Ўз тасарруфида тутишида ягонадир. Унинг исмлари фақат ва фақат гўзалдир. Гўзал исмларнинг барчаси танҳо Унга хосдир.