июн 20, 2017 13:18 Asia/Tashkent

Бугун  сешанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил хурдод  ойининг 30-си,  ҳижрий қамарий 1438 йил рамазон ойининг 25-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил июн  ойининг 20- кунидир.

Бундан 180 йил муқаддам, 1837 йилнинг 20 июн куни Малика Виктория салтанат тожини бошига қӯндирди.Ана шу кундан бошлаб, унинг 63 йиллик императорлиги даврига  асос солинди.  У 18 ёшида Англия тахтини эгаллаб, амакисининг ӯғлига турмушга чиқди.

Малика Виктория замонида Британиянинг мустамлакачилик сиёстлари амалга оширилди ва империянинг ҳудудлари Шарққа томон кенгайиб, Ҳиндистонни ҳам эгаллади.  42 ёшида маликанинг умр йӯлдоши вафот этди. У қолган бутун умрини унинг фироқида мотамда ӯтказди.

Малика Виктория даврида Британия империясининг ҳудудлари жуда кенгайиб кетганлиги сабабли "Қуёш Британияда ҳеч қачон ботмайди"  деган ибора тиллардан-тилларга кӯчиб юрарди.

Малика Виктория 1901 йили 82 ёшида оламдан ӯтди.

Хххххххххххххххххх

Бундан  105 йил бурун, 1912 йилнинг 20 июн куни полшалик олим Казимир Функ оламда биринчи бӯлиб витаминни кашф қилди. У узоқ тадқиқотлар натижасида инсон истеъмол қиладиган озиқ-овқат таркибида  оз миқдорда бӯлсада организм учун жуда муҳим  элементлар борлигини аниқлади ва бу нарсани витамин, дея номлади.

Витаминлар А, Б, С, К, Е каби турларга бӯлиниб, ҳар бири алоҳида таркибий ва фойдаланиш хусусиятига эга.

Хххххххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1373 йил хурдод ойининг 30 куни, яъни бундан 23 йил илгари мунофиқин гуруҳининг террорчилари муқаддас Машҳад  шаҳридаги  Расули акрам (с) нинг невараларидан бири ҳазрат Имом Ризо алайҳиссаломнинг ҳарамида даҳшатли жиноятга қӯл урдилар. Улар Ошуро куни зиёратчилар мотам маросимини ӯтказаётган бир пайтда ҳарам ичкарисида бомба портлатишди.

Портлаш натижасида Имом Ризо ҳазратлари ҳарамининг зиёратчиларидан жуда кӯп кишилар шаҳид ва мажруҳ бӯлишди, шунингдек ҳарамнинг биноларига ҳам шикаст етказилди.

Бу ғайриинсоний ваҳшиёна амални қоралаб, Исломий Инқилобнинг муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари дедилар: "Қалб кӯзи кӯр мунофиқлар ҳатто аҳли байт ҳарами каби муқаддас жойларни ҳам эҳтиром қилмасликларини намойиш этишди. Қалби тош қотган мунофиқ душманлар бу шафқатсиз жиноятлари билан инсониятнинг муқаддас туйғуларини менсимасликларини  кӯрсатишди. Уларнинг ғайратли ва жасур Эрон халқига нисбатан бадбинлик ва душманликлари бирор-бир қолипга сиғмайди".