июн 22, 2017 12:57 Asia/Tashkent

Охирги пайтларда “Яни Озарбойжон” бош муҳаррири Ҳикмат Бобо Уғлу “Туркистон” номли интернет сайт марказида мақола нашр этиб Симурғ мифалогиясини Озарбойжон республикаси мифалогияси  тафаккурининг самараси деб таништирди ва уни ушбу мамлакат фалсафаси ва миллий тафаккурининг бир қисми деб талқин этди.

Охирги пайтларда “Яни Озарбойжон” бош муҳаррири Ҳикмат Бобо Уғлу “Туркистон” номли интернет сайт марказида мақола нашр этиб Симурғ мифалогиясини Озарбойжон республикаси мифалогияси  тафаккурининг самараси деб таништирди ва уни ушбу мамлакат фалсафаси ва миллий тафаккурининг бир қисми деб талқин этди.  Бугунги дастуримиз давомида бу шахснинг иддаосини таҳлил этишга сайъ-ҳаракат қиламиз.

Замон: Қадимий мифалогия

Макон: Эрон сарзаминининг полвони Сом Наримоннинг дарбори:

Эронзаминнинг полвони Сомнинг фарзанди йўқ ва Эрон сарзамининг полвони учун бу нарса бир мусибатдир. Чунки у ўз насли ва фарзанди орқали устувор қолади ва отанинг фаолиятларини уғли давом эттиради. Узоқ вақт ўтади. Қуёшнинг нуридек бир фарзанд борлиқ оламига қадам қуяди. Аммо мунча йил интизорлик чекандан кейин бола туғилишининг ўзи Эрон сарзамини полвонининг ҳаётида мушкулотларни вужудга келтирди. Зол таваллуд топганидан бир ҳафта ўтади. Ҳеч ким бу хабарни Сомга етказиш учун ўзига куч-қудрат топмайди. Жасоратли ҳамшира устолик билан ушбу хабарни Сомга етказади. Фарзандининг сочи оқ бўлиши Сом учун ёмон хабар эди. Сўнгра, у ўз фарзандини одамизоднинг нишонаси бўлмаган жойга олиб боришлари учун дастур беради. Золни Албурз тоғига олиб боришади. Бу маконда фақат симурғ қуши уя қурган эди халос. Симурғ Золни ўз уясига олиб боради ва уни ўз фарзандлари қаторида тарбиялайди. Симурғ Золни билим ва хирад руҳияси билан таништиради ва ўзидаги бор куч-қудратни Зол учун сарфлайди. Сом туш кўргани боис Симурғнинг макони бўлмиш Албурз тоғига қудратга  эришган  ва камолотга етган Золни қидириб келади. Симурғ қуши Зол билан видолашишдан кейин бирон бир оғирлик ва қийинчиликка гирифтор бўлганида ундан фойдаланиши учун ўзининг патини беради.           

Яна қалбаки ва сохта бир ўзликни касб этиш учун қилинган ҳаракатнинг шоҳидига айланмоқдамиз. Озарбойжон республикасининг халқи ва ер-ҳудудлари бир неча асрлар давомида Эрон сарзаминининг бир қисми ва Эрон маданиятига тегишли  бўлган мамлакат ҳисобланади. Аммо Россия ва Эрон урушида Туркманчой ва Гулистон каби шармандали шартномаларнинг имзоланиши сабабли Россияга қушилди ва кейинчалик Шўролар Иттифоқининг республикалари қаторида жой олди. Милодий 1991 йилда Совет Иттифоқининг парчаланиши сабабли Озарбойжон дунёда мустақил мамлакат унвонида вужудга келди. Аммо бу мамлакат истиқлолга эришганидан бўён бу ўлканинг маданият масъуллари бу мамлакат ёш бўлганига қарамасдан минг йиллик тарих ва ўзликка эга эканликларига иддао қилишмоқда. Бу мамлакатнинг маданият масъуллари бир неча вақт олдин Юнеско ташкилотининг маданиятдан ғафлатда қолишидан фойдаланишди ва “Эрон торини” нотуғри равишда Озарбойжон республикаси рўйхатига киритишди. Улар шундай фикр қилишадиким, ўзликни ҳам оммавий ахборот воситаларида ғавғо солиш ҳамда сохта  ва қалбаки ҳужжат ва далиллар билан сотиб олиш ва янги ташкил топган республика учун минг йиллик маданият ва ўзликни ўзлаштириш мумкин. Бу мамлакатнинг маданият соҳасидаги айрим масъуллари бир неча йиллардан бери Эрон халқи билан Озарбойжон халқининг маданий яқинликлари ва Эрон сарзаминининг маданий ва ер-ҳудудларида мазкур мамлакатнинг минг йиллик ҳузур топишига эътиборсизлик зоҳир этиб қалбаки ўзликни касб этиш учун сайъ-ҳаракат қилиб харажот қилишмоқда. Улар милодий 2007 йили Юнеско ташкилотига “Гиркан ўрмонзорлари”-ни халқаро рўйхатига киритиш ҳужжатини тақдим этишди. Аммо Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўз вақтида аксуламал кўрсатиши натижасида бу ҳужжат уларга  қайтарилди. Дунёнинг энг қадимий ўрмонзорлари бўлган ушбу ўрмонзорларнинг фақатгина 10 фоизи Озарбойжон ер ҳудудларида жойлашган ва 90 фоизи эса Эроннинг географик ер-ҳудудларида қарор олган.      

Озарбойжон республикаси маданият соҳасининг айрим масъуллари бир неча йил олдин Наврўз байрамини БМТ ташкилотида Озарбойжон республикаси номига рўйхатга киритиш учун вақт сарфлаганларидек, Эрон халқининг машҳур шоири Низоми Ганжавийни ҳам ўзлаштиришга сайъ-ҳаракат қилишди. Улар бир куни бу шоирнинг мақбараси устида форс тилида битилган ёзувларни йўқ қилишади бошқа куни эса Низомийнинг ватани ва асолати ҳақидаги қалбаки шеърларни нашр этишади ва уларни Низомий шеърларининг жумласига киритишади. Бир вақти Италиянинг машҳур майдонларидан бирида Низомий Ганжавийнинг ҳайкалини ўрнатиш билан уни Озарбойжон халқининг шоири деб таништиришади ва дунёнинг турли газеталарида  бу ҳақда мақола ёзишади ва тарихни ўзгартиришга сайъ-ҳаракат қилишади. Бир вақти эса Юнеско ташкилотига “чавгон” уйинини ўз номларига киритишга натижасиз сайъ-ҳаракат қилишади.  Охирги пайтларда бу шахслардан бири қалбаки ва сохта иддаолар билан Эрон халқи маданиятининг тимсоли бўлмиш симурғни турк дунёсининг тимсоли деб билди. Озарбойжон республикасида ҳоким бўлган партия “Яни Озарбойжон” ҳоким партиянинг расмий органи бўлмиш “Яни Озарбойжон” газетасининг бош муҳаррири ва бу  ўлка парламентининг намояндаси Ҳикмат Бобо Уғлу Бокуда Исломий бирдамлик  мусобақаларининг тўртинчи даврасининг очилиш маросими ва 2015 йилда Бокуда Европа уйинларининг дастлабки даврасининг ёпилиш маросимида симурғ мифалогиясидан баҳра олиб бир мақола нашр этдиким, унда Симурғ мифологиясини эронликлар уғирлаб ўзлаштиришган ва бу нарса “турк дунёси”-га тегишлидир деб билиб, Фаридуддини Аттор Нишопурий эса Симурғ достонини Мантиқут-Тайрда ишлатган деб иддао қилди. Ҳолбуки Эрон халқининг маданиятида Симурғ мифалогияси мавжудлигининг собиқаси исломдан олдинги давр ва қадимий Эрон маданиятига бориб тарқалади.