июн 22, 2017 14:57 Asia/Tashkent

Мўъмин-мусулмон инсон Аллоҳ таоло баробарида иймонли ўз биродарлари билан меҳрибон ва раҳмлидир

   Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, Рамазони шариф ойига бағишланган “ Ибодатнинг ўттиз жилоси” дастуримизнинг бугунги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.  Муборак рамазон ойининг иллоҳий раҳмати ва хайру баракоти  лаҳзаларида, сиз азизларга ушбу муборак ойда  Оллоҳ таоло билан улфат ва унс олишингиз ва ул зотнинг маънавий неъматларини касб этишингизни тилаган ҳолда, мен Адиба Қодирий ушбу дастурни сизларнинг манзурингизга тақдим этаман. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Мўъмин-мусулмон инсон Аллоҳ таоло баробарида иймонли ўз биродарлари билан меҳрибон ва раҳмлидир. Аммо мутакаббир ва золимлар қаршисида тоғдек устувор туради. Бу ислом умматининг уша неш уриб ўсадиган ва ривож-равнақ топадиган босқичи саналади.  Ва бу марҳалага замина яратганлар қулга киритган ўз муваффақиятларидан фахрланишади. Шу сабабдан мутакаббир душман ислом бағрида  тарбия олган ва ютуқларга эга бўлган бундай мўъмин-мусулмонларни куриб ғазабланади.

Азизлар, рамазон муборак ойнинг 27-чи кунида сиз азизлар билан Худога таваккул қилиш ҳақида сўҳбатлашамиз. Бизни тинглаб боринг!

Дўстлардан бири шундай деди: “Ҳар гал дунёнинг қийинчиликлари ва муаммолари менга юзмаюз бўлганида Зумар сурасининг 36 ояти каримасини тиловат қиламан.  Мазкур сурада Аллоҳ таоло шундай марҳамат этади:”

Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?! Улар сени ундан бошқалар билан қўрқитадилар. Кимни Аллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ. (Пайғамбаримиз (с.а.в.) мушрикларни Аллоҳ таолонинг тавҳидига чақириб, уларнинг турли сохта худоларини айблаганларида, улар: «Муҳаммад худоларимизни сўкишдан тўхтамаса, унга, албатта, ёмонлик етади», деб у зотни (с.а.в.) қўрқитмоқчи бўлганлар. Ушбу оят шу муносабат ила тушган экан. Гарчи хос сабаб билан нозил бўлса ҳам, маъноси умумийдир.)

 Бу муборак оятни ўқишим билан руҳу-жонимга ўзига хос бир осойишталик  бағишлайди. Ва бу чиройли сўзлар билан бор вужудимни Аллоҳ таолога бағишлайман ва ундан кумак сурайман”.

     Таваккул, яъни бошқаларга ишониш, эътиқод қилиш ва уларни ўз ўринбосари этиб тайинлашдир деб шарҳ-изоҳ бериш мумкин. Таваккул қалб ибодатларининг энг улуғидир. Таваккулнинг маъноси: қалб Аллоҳнинг ўзигагина суяниши ва шаръий сабабларни қилгандан кейин ишларнинг ҳаммасини Аллоҳнинг ўзига топшириш. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак: Таваккул сабабларни тайёрлагандан кейин сабаблардан назарни узиш. Аллоҳ таоло Ўзига таваккул қилувчиларни кўп ўринларда мақтаган ва уларга улуғ мукофотларни ваъда қилган.

Инсон мушкулот ва қийинчиликларга юзмаюз бўлган  пайтида ёлғизлик ҳисс-тўйғуси унинг вужудида пайдо бўлади ва ўзи ёлғиз ушбу мушкулотларни ҳал этиш  юзасидан чиқмаслиги боис  қудратли шахсни ўзи учун вакил унвонида танлайди. Ҳар бир онда вакил сифатида танланган шахснинг билими, қудрати ва амонатдорлик ёки унинг садоқати ошса, ваколатнинг қадр-қиймати юксалади ва муваффақиятга эришиш имконияти ҳам ошади. Агар шахс ўз ишларида Аллоҳ таолони вакил этиб танласа,  У Зотнинг кўмаки ўзи учун етарли бўлишига ишониши лозим. Чунки агар Парвардигор инсонга хайр-эҳсон ато этишини хоҳласа бирон-бир нарса унга тусиқлик ярата олмайди ва агар ёмонликни инсон вужудидан бартараф этишни хоҳласа бирон-бир куч-қудрат У Зот қудратига қаршилик қилиш қудратига эга эмас!                               

Инсон Парвардигорга ишониши ва унга таяниши билан ўз вужудини чексиз бир қудрат билан  боғлайди ва натижада махсус бир қудратга эришади. Меҳрибон ва раҳмли Худога таваккул қилиш бу ҳеч қачон мақсадга эришиш учун ташқи сабаблар ва нарсалардан фойдаланмаслик маъносида эмас. Худога таваккул қилиш бу инсон Худо билан розу ниёз қилиш билан кифояланса ва ҳаёт ишларини ўз ҳолига ташлаб қуйиш маъносида эмас. Худога таваккул қилган шахс мақсадга эришиш учун моддий нарсалар ва воситалардан фойданиши билан бирга шунга ишониши лозимким, Парвардигор ёки зоҳирий аниқланган омиллар орқали ёки у учун башорат этиб бўлмайдиган йўл орқали уни ўзининг керакли мақсадларига етказади. Инсон Худога таваккул қилиш билан оғирликларга юзмаюз бўлганида кучсизлик ёки заифлик қилмайди. Чунки бундай инсон ички куч-қудрат нуқтаи назаридан умидвор ва ижобий андеша қиладиган шахслар жумласига киради. Бинобарин Худога таваккул қилиш инсоннинг олдинга интилиши учун жиддий бир восита ҳисобланади. Айрим тадқиқотчилар Худога таваккул қилган шахсларнинг ҳолати ва шароитини бола ва онанинг алоқасига ўхшатишади. Бола онасидан бошқа шахсни танимайди ва ундан бошқа ҳеч кимга ишонмайди. Агар бола учун бирон бир мушкулот юзага келса унинг зеҳнида вужудга келадиган биринчи нарса бу онасидир. Худога таваккул қилишнинг энг юксак даражаси шундан иборатким, инсон фақат Худони унинг ишларини тартиб-интизомга келтиради деб билишададир.

Қуръони карим Фатҳ сурасининг 29 ояти каримасида шундай марҳамат қилади:” Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳимдилдирлар. Уларни Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрурсан. Уларнинг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийдир). Ана ўша, уларнинг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир. Бу худди уруғини ёриб чиқариб, қувватланиб, йўғонлашиб, поясида тик туриб, деҳқонларни ажаблантирган бир экинга ўхшайдир. Кофирларнинг ғазабини қўзиш учун. Аллоҳ улардан иймон келтириб ва солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улуғ ажрни ваъда қилди. (Саҳобалар, оталари ёки болалари кофирлар сафида бўлсалар, уларга қарши ҳам қаттиққўл бўлганлар. Аммо ким бўлишидан қаттий назар, мусулмонга меҳрибон бўлишган. Уларнинг асосий сифатларидан бири — ҳамма ишни Аллоҳнинг фазли ва розилиги учун қилишлари. Яна бир сифатлари — улар доим рукуъ ва сажда холатида, яъни, ибодат холатида бўладилар. )”                                          

Ёрлиқ