июн 24, 2017 14:06 Asia/Tashkent

Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.

Ӯтган суҳбатимизда қайд қилинганидек, яшаб турган асримизда турли ижтимоий тармоқларнинг юксак суръатларда ривожланиши инсоният жамиятининг энг кичик ва ӯта муҳим бӯғини бӯлган оилага таъсирсиз қолмади.   Виртуал  фазо инсон камолоти йӯлидаги муҳим имконият бӯлиши билан бирга, афсуски, ӯзига яраша зарар ва хавф-хатарга ҳам эга.

Таҳлилчиларнинг фикрича бу хавфнинг асосий қирраси болалар ва ӯсмирларнинг интернетга қарам хасталигига чалинишидир. Шу сабабли болалар ва ӯсмирлар янги бир имконият ва технологиялардан фойдаланишдан олдин аввало ундан фойдаланишнинг билим ва маданиятини эгаллашлари лозим.

 Бу технологиялардан ноӯрин фойдаланиш болалар ва ӯсмирларда уйқунинг бузилиши, жисмоний иллатларнинг юзага келиши, изтироб, хавотир, жанжалкашлик, ижтимоий муносабатлардаги нӯноқлик, вақтни беҳуда ӯтказиш, мактабда ӯқиш жараёнидан орқада қолиш, истеъдодининг сӯна бориши каби ҳолатларни вужудга келтиради. 

Виртуал фазонинг зарарлари хавфини камайтириш ва бу мислсиз имкониятдан самарали фойдаланиш учун оиланинг барча аъзолари “рақамли технологиялардан фойдаланиш саводхонлиги”ни эгаллашлари лозим.

Ахборот узатиш янги технологияларининг сиру синоатли оламига кириш учун махсус тайёргарликлар талаб қилинади. Шу сабабли айрим ота-оналар виртуал фазода сайр қилиш имкониятидан маҳрум бӯлишлари ҳам мумкин. Мисол учун инглиз тилини билмаслик ва компютер программаларидан фойдалана олмаслик ота-онанинг мажозий олам имкониятларидан фойдаланишлари йӯлига ғов бӯлади.

Турли шароит ва воситалар орқали касб қилган маълумотлари бугунги болалар ва ӯсмирларни виртуал оламнинг жозибали бағрига тортаверади. Улар ҳар хил йӯллар билан янги ахборот технологияларидан фойдаланишга имкон топиш учун ҳаракат қилишади. Энди шу жараёнда ота-она ӯзларини ижтимоий тармоқлардан узоқ тутишса, ёхуд бу бизга ярашмайди, дея ундан фойдаланишга ҳаракат қилишмаса, табиийки оила аъзолари ӯртасидаги маънавий муносабатлар заифлашиб, болалар ва ота-оналар бир-бирларидан узоқлаша боради.

Ххххххххххххххххххх

Ота-она тарбия талабларига кӯра ӯз фарзандларидан гумонсирамасликлари керак. Аммо болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишлари масаласида жуда ҳам бепарво бӯлиш, уларга ҳаддан ортиқ ишониш яхшиликка олиб бормайди. Зеро, фарзандларимизнинг доно ва зийракликларига қанчалик ишонсак ҳам  виртуал фазода болаларнинг кунжковлиги руҳияси ҳамда уларнинг беғубор самимиятидан моҳирлик билан фойдаланувчи қароқчилар мавжудлигини унутмаслигимиз лозим. Иймон ва тафаккур қароқчилари бӯлган манфур кимсаларга  виртуал фазо томонидан тақдим қилинаётган технологик имкониятлар муаммонинг ӯта жиддийлиги мезонини янада оширади.

Бугунги кунда болалар ва ёшларнинг аксарияти мажозий фазодан фойдаланиши лозим бӯлган шароитларда яшашади. Масалан, талабалар ӯзларининг ӯқув юрти билан боғлиқ барча ишларини расмийлаштириш ёхуд илмий манбалардан фойдаланиш  учун интернетга мурожаат қилишга мажбур. Шунингдек бугунги студент албатта, ижтимоий тармоқларга аъзо бӯлишга, веб блог ёки веб сайт очишга, ёзган материали ёхуд фотосуратларини бошқалар билан баҳам кӯришга иштиёқманд бӯлади. Аммо анъанавий жамиятда аксарият ота-оналарнинг касб-кори рақамли технологиялар билан бу даражада чамбарчас боғлиқ эмас. Айтиш жоизким, бундай ота-оналар учун мажозий фазо бегонадир. Улар эҳтиёж туғилган пайтда ҳам бошқалардан,  масалан фарзандларидан кӯмак сӯрашга мажбурдирлар.

Ахборот технологияларининг  замонавий яшаш тарзидаги муҳим мавқеини эътиборга олган ҳолда фарзандларимизни бу технологиялардан маҳрум қилишимиз ақлга тӯғри келмайди. Сабаби худди ӯтган асрда саводсиз киши жамиятда ӯз муносиб ӯрнини тополмагани каби бугунги кунда ҳам дижитал саводи бӯлмаган киши ҳаётнинг барча соҳаларида сезиларли муваффақиятга эришолмайди. Шунинг учун ҳам бир томондан болаларимизга бу янги технологиялардан фойдаланиш имкониятини яратишимиз, иккинчи томондан уларни  бу технологиялар келтириб чиқарадиган офатлардан ҳимоялашнинг чора –тадбирларини кӯришимиз лозим.

Ххххххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар”   эшиттиришини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили   [email protected] 

Хххххххххххххххххх

Азизлар, суҳбатимизни мустақил таҳлилчи Хадича Хужандий давом эттиради. Марҳамат.

Ххххххххххххххххххх

Тинглаганимиз таҳлилчи Хадича Хужандийнинг фикрлари эди. Дастуримиз давом этади.

Ота-оналарнинг янги технологиялардан фойдалана олмаслиги уларнинг фарзандларини тарбиялаш ишида ҳам кӯплаб муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан улар болаларига оддийгина интернетдан фойдаланишнинг йӯл-йӯриқларини ӯргата олишмайди. Ёки  уларнинг интернетдан бирор-бир маълумотни излаб топиш, материални жӯнатиш, бошқалар билан баҳам кӯриш, интернет орқали ҳужжатларни расмийлаштириш, фойдаланилган сув, газ ва электр энергияси маблағларини тӯлаш, самолёт, поезд ва автобусга билет сотиб олиш каби саволларига жавоб беришолмайди.

Насллар орасидаги дижитал бӯшлиқнинг вужудга келиши баъзида ота-оналарнинг зарарига ҳам бӯлиши мумкин. Янги ахборот технологиялари икки юзли қиличга ӯхшайди. Ундан фойдаланишнинг натижаси эса фойдаланувчининг мақсади, нияти ва иймон-эътиқодига боғлиқ.  Шу сабабли фарзандларнинг мажозий оламдаги маҳорати ва ота-оналарнинг бу олам билан мутлақо таниш эмаслиги афсусланарли ҳодисаларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Бу борада фақатгина бир мисол келтириш билан кифояланамиз. Гап шундаки, айрим фарзандлар ота-онасининг виртуал саводсизлигидан фойдаланиб уларнинг банкдаги ҳисобларига дахолат қилишлари ва уларга жиддий молиявий зарар етказишлари ҳам мумкин...

 

 

 

 

 

Ёрлиқ