Нур диёридан
Ислом лашкари зафардан армуғон келтирарди.
Азиз тингловчилар, эсингизда бўлса ўтган эшитиришимизда 9 асрнинг воқе ҳодисалари ҳақида фикр билдирган эдик ва айтдикки тижоратчиларнинг карвони Мадина шаҳрига етиб келди ва Рум Қайсари мусулмонлар билан қарши курашиш учун бир лашкарни ташкил этиб Шомгача уларни юборган деб хабар беришди. Бу хабарни эшитганлари билан Расули Акрам (с) мусулмонларга бу урушга тайёргарлик кўришига буйрўқ бердилар ва бир гуруҳни йиғиб Шомга сафарбар қилдилар. Пайғамбар (с) жангни эълон қилишларидан сўнг айрим мунофиқ турли баҳоналар билан бу ғазотда қатнашишдан бош тортишди. Охирида Расули Акрам (с) ўзининг вафодор саҳобалари билан румликларнинг қудратли қўшинига қарши урушиш учун сафарга отландилар. Аммо Аллоҳ таоло мусулмонлар ва румликлар ўртасида уруш бўлишини хоҳламади. Шунинг учун Пайғамбар (с) ўз ҳамроҳлари билан кетганларидан сўнг улар соқ-саломат Мадинага қайтишияпти деб хабар тарқалди.
Азизлар, энди қандай ҳодиса воқеалар юз берганини биргаликда эшиттамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Р) Мадинанинг болалари ҳар бири хурмонинг шохасини қўлларига олиб кўча –хиёбонларда хурсандчилик билан югуриб келаётган лашкарнинг хушхабари ҳақида хабар беришарди. Мадина шаҳарининг аҳолийси чиройли кийимлар ва лабларида табассум билан бу лашкарнинг истиқболга чиқишарди. Ислом лашкари зафардан армуғон келтирарди. Одамлар лабларида табассум ила ислом қўшунини кутиб олишарди.
Каъб деди: Пайғамбар (с)-га баҳоналар келтириб ул ҳазрат билан ҳамроҳлик қилишдан бош тортган кишилардан ташқари мен ва дўстларим Мадинада қолиб кун кечирардик. Ва шу вақтда болаларнинг товушлари қулоқларимизга етди. Табукдан ёронларнинг қайтиш хабари бир томондан бизларни хурсанд қилган бўлсада, бошқа томондан бизларни хафа қилган эди.
Бир гал Пайғамбар (с) -га Абу Зарр қочди деб хабар беришди.
Пайғамбар (с) -га паноҳ топмай қаерга ҳам борардим. Йӯлда корвондаги ҳамсафарларимдан орқага қолган бӯлсам ҳам, аммо Пайғамбар (с) буйруқларини бажо келтиришидан кеч қолмайман.
Карвон Расули Акрам (с) билан Табук томон борарди. Бу чӯл -биёбонда мен бир неча йиллар менга хизмат қилаётнан туям билан қолган эдик. Чарчаб бошини биёбоннинг тупроғига қӯйган эди. Унинг ёнида утириб уни силалашиб қӯйдим. У билан видолашиб дедим: " Йиллар давомида мен ва сен ҳамсафар ва дӯст эдик. Сен оёқларимни озор берадиган тиконлардан еярдинг. Мен эса йиқилаётган юкларингга ёрдам берардим.
Пайғамбар (с) ва ул ҳазрат саҳобаларининг жони амонда қолишидан хурсанд бӯлдим. Аммо ул ҳазратнинг қӯшини билан бирга бӯлмаслигимдан хафа эдим. Мадинанинг халқи йӯлдан қайтган мусофирларга дуо айтиш учун шаҳарнинг дарвозасига қараб йӯл олганларида мен ва дӯстларим ҳам келаётган меҳмонларни кутиб олиш учун уша томон югурдик.
Р) Мадинанинг уч нафар шахси Каъб Бин Молик, Ҳилол Бин Уммая ва Марора бин Раби Пайғамбар ва саҳобалари билан ҳамроҳлик қилишмади. Аммо уларнинг ҳамроҳлик қилмасликлари қурқув юзасидан эмас, балки ҳавас туфайли эди. Паёмчилар сафар паёмини келтирганларида улар Пайғамбарнинг олдига келишди. Ерда қолган ишлари ҳақида гапириб бердилар.
Каъб айтади: Эй Худонинг пайғамбари (с), сиз биласизки бизнинг хурмо дарахларимизнинг айрим мевалари пишган айримлари эса пишмай қолган. Агар биз бундай вақтда Мадинани тарк этсак хурмо дарахтларимизнинг меваси термасдан қолади.
Марора деди: Дар ҳақиқат, Расули Акрам (с) ӯзингиз яхши биласизки биз хурмо мевасини териш ва уни сотишдан бошқа даромадимиз йӯқ. Шунинг учун бир йил меҳнат ва интизорлик тутганимизни Мадинага боришимиз билан ноумидликка юзмаюз этманг.
Ҳилол деди: "Агар ижозат берсангиз, фақат бир неча кун сиз кетишингиздан сӯнг қолиб ӯз ишимизни охирга етказсак. Ишимиз битганидан кейин зудлик билан сизга етиб оламиз. Ишонинг, берган ваьдамиздан қайтмаймиз ва қисқа бир муддатда вафодорлигимизни сизга исботлаймиз.