июн 27, 2017 12:13 Asia/Tashkent

Форс тилининг тарихий сайри

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Дунёнинг фахри  бўлган эронлик  буюк шахсиятлар” рукни остидаги  туркум эшитиришнинг янги сони яна  эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган  буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз.  Бизни тинглаб боринг.

Мавжуд ҳужжатларга кўра, эронликлар Ислом динини Хитойга олиб боришган ва форс тилини ушбу юртда кенг тарқатишган. Франциялик профессор Шеффернинг ақидасига кўра, Хитойнинг аксарият мусулмонлари эронлик қавмидан бўлишган ва улар мўғуллар давридан олдин ўз ихтиёрлари билан ва мўғуллар даврида мажбурий тарзда Хитойга боришган. Италиялик машҳур сайёҳ Морко Поло  ўзининг сафарномасида Хитойдаги кўплаб эронлик олимлар, дабирлар ва зобитлар ва ҳатто Хитойда мавжуд бўлган кўплаб эронча номга эга  минтақа ва маҳаллаларга ишора этади.

Эрон маданий ҳудудларини кенгайишида ҳукмдорларнинг ҳарбий  фатҳ этишлари билан бирга  Эрон ирфони ва тасаввуфи  ҳам муҳим рол ўйнаган.  Орифларнинг  назарий сайру сулуклари ҳамда Ислом олами бўйлаб  уларнинг муҳим зиёратгоҳларни ибодат қилиш учун узоқ йиллик сафарлари, айниқса эронлик сўфиларнинг назарий ва амалий ҳаракатлари ва уларнинг маърифатлари, латиф завқ ва маданиятлари бошқа миллат вакилларига улкан ижобий таъсир етказган эди. Эронлик орифларнинг маънавий ва маданий таъсирларини халқаро миқёсда кузатиш мумкин эди.

Эронлик буюк орифлар ушбу кенг мамлакатнинг бир гўшасида дунёга келишган ва бошқа жой ё юртларда вафот этишган. Исломнинг Ҳиндистон ярим оролида кенгайгани Маҳмуд ва Темурларга ўхшаган султонларнинг қиличлари  орқали эмас, балки эронлик  мусулмон  сўфи ва шайхларнинг маънавий нуфузлари ва иссиқ нафаслари орқали аҳолини Ислом динига  юзланишларига сабаб бўлган. Кейинги суҳбатларимизда ушбу мавзуларга кенгроқ вақт ажратамиз.

Айтиш лозимки, эронлик кўплаб уламо ва донишмандлар ўзлари дунёга келган шаҳарларда узоқ қолишмаган. Улар фикрий балоғатга эришганларидан кейин фикрий ё илмий фаолиятлари учун қайси маскан муносиб бўлса, ўша жойни илм ва адаб маркази сифатида ташхислаб, ўша жойга боришган. Табарий, Форобий, Ибн Сино ва бошқа кўплаб донишмандлар ўз шаҳарларидан узоқда бўлган  ҳолда кўпроқ илмий  фаолиятларини амалга оширишган ва вафот этишганларидан кейин уларнинг пок жисмлари ўша шаҳарларда  дафн этилган.

Ёдингизда бўлса, ўтган суҳбатларимизда форс тилини дунё бўйлаб ёйилгани ҳақида сизга махлумот берган эдик. Кейинги эшиттиришларимиз давомида жаҳон бўйлаб ушбу тилнинг қандай ёйилгани  ва унинг кенг ҳудудларда тутган ўрни ва нуфузи борасида кенгроқ маълумот беришга ҳаркат қиламиз.

Тил ҳар бир маданиятда асосий ва самарали унсурлардан бўлиб, бир маданиятнинг авлоддан авлодга ўтишида энг муҳим омил ва восита ҳисобланади. Ҳар бир маданиятнинг асосини ташкил этиш ва унинг давомийлигини таъминлашда тилнинг роли бениҳоят каттадир. Тилнинг пастлик ва баланликлари унинг ўзгаришлари, дар воқе,  аччиқ ва ширин тажриба ва синовларнинг инъикоси бўлиб,  оммавий бир маданиятни ўзида кўрган.

Шу сабабдан тил ўзгаришининг тадқиқоти муваффақиятли текширувлардан бўлиб, шундай бир аксиламалдирки, ҳар бир маданият жамияти ўзининг муҳити ва ижтимоий алоқаларида ўзини кўрсатади.

Форс тили бошқа маданий унсурлардан кўра кўпроқ  Эрон маданиятини  хос  ва беназир хусусиятлар ҳамда мослашувчанлик ва ўзлигини  сақлаган ҳолда намоиш этади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  оқшомги   дастуримизда  "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар”  рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса  uzbek@ ParsToday.com.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.

Форс тили  Эрон маданият жамияти мисоли бир неча минг йиллар давомида кўплаб ўзгаришлар билан юзмаюз бўлган. Кўп даврлар ва вазиятларнинг ўзгариши вақтида ҳам ўзининг ҳаётини сақлаб қолган. Шу сабабдан бугунги  форс тили қадимий форс ва паҳлавий тилларига кўринишда унчалик   ўхшамаса ҳам, аммо Эрон маданияти тарихи давомида юзага келган кўплаб ўзгаришларга қарамай, эрончалигига хос бўлган моҳият ва ўзлигини қўлдан бермаган.

Форс тили сўзлар жиҳатидан ҳам ва тузилма жиҳатидан ҳам тарихининг барча даврларида бошқа қавмлар маданияти билан уруш ё тинчлик орқали алоқада бўлган. Бироқ ўзининг асиллигини  ва моҳиятини юқотмаган.

Форс тили ҳам  Эрон маданият жамиятининг барчасига ўхшаб, бошқа тиллар ва маданиятлар билан  доимий тарзда икки томонлама алоқада бўлган ва катта ишонч билан ўзининг эшикларини бошқа  тилларнинг сўз ва атамаларига очган. Ушбу йўллар билан форс тили ўзининг иқтидори ва сўз бойлигини янада оширган. Эрон тарихи давомида эронликларнинг бошқа қавмлар ва уларнинг маданиятлари билан яқинлашганлари нафақат Эрон маданиятига путур етказмаган, балки уларнинг янада равнақ топишига сабаб бўлган.

Бошқа турли қавмлар тилларидан форс тилига кириб келган янги сўз ва мафҳумлар  ўрта асрда жаҳон миқёсида  форс тилини халқаро бир тилга айлантиради.

Айтиш лозимки, бугунги форс тили ҳануз ҳам аждодлари тили асосида ривожланганини инкор этолмайди ва ундаги айрим сўзлар уч минг йилдан ҳам  кўпроқ  бўлган олдинги орийлар қавмлари тилларида мавжуд бўлган сўзлардан олинган. Ушбу тилдаги айрим мафҳумлар Ҳинд-Европа тилларидан олинган. Форс жумлаларида аввал исм  ва кейин феъл келади. Сўзлар тузилмаси ушбу тилда ўтган даврларда бўлгани каби Ҳинд-Европа тиллари тузилмасига ўхшаб кетади. Форс тилига қўшилган суффикс ва префикслар унинг грамматикасида айрим ўзгаришларни ҳам юзага келади.

Эрон платосига эронлик қавмлар кириб келганларидан кейин бошқа тиллар билан эронлик қавмлар тилларининг  қўшилиш жараёни бошланади. Буюк Ахамонийлар империяси ташкил топишидан олдин Байнаннаҳрайн қавмларининг тили бўлган ором тили ўша қадимги даврда оммавийлашган тиллардан бири эди.

Ахамонийлар империяси даврида биринчи бор халқларнинг  турли тил ва хатлари ўзаро яқин алоқага эга бўлишади ва турли қавмлар ўрталарида тил тажрибаларини алмашиш имкони юзага келади.

Юнон тили ҳарбий ва маданий алоқалар  орқали Эрон ва Юнон халқлари ўртасида Искандардан олдин  танилган эди. Кейинчалик Искандардан сўнг қудратга етган ҳукмдорлар даврида юнон тили ором тили  ўрнига расмий тилга айланади.

Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Саломат бўлинг.